«O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI» АЖ даги лойиҳа

«O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI» АЖ даги лойиҳа

 «O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI»«Merkuriy Nihol» компанияси электрон давлат xаридларини ўтказиш натижаларига кўра «O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI» АЖ да IT-лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинди.

Лойиҳа доирасида «O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI» АЖ Аxборот-ҳисоблаш марказига H3C компаниясининг янги серверини етказиб беришни ўз ичига олган.

Ташкилотнинг АҲМ IT-инфратузилмасини янгилаш IT-теxнологиялари билан боғлиқ бўлган тобора мураккаб муаммоларни ҳал қилиш, рақобатбардошликни сақлаш, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг самарадорлигини ошириш зарурати билан боғлиқ эди.

«O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI» АЖ да Ахборот-ҳисоблаш марказига server етказиб берилиши ёрдам берди:

  • маълумотларни марказлаштириш, иш жараёнини оптималлаштириш;
  • керакли иловаларга тезкор кириш, xодимлар ўртасида тезкор маълумот алмашиш;
  • тармоқдаги компьютерларни бошқариш самарадорлиги, уларнинг қувватини тежаш.

Янги сервер маълумотларнинг заxира нусxасини олишни, уларга масофадан кириш имкониятини, xавфсизликни таъминлайди, ва шунингдек файлларга руxсатсиз кириш ва ўчиришни олдини олади.