Саидбек Мажидов, IT-эксперт RIM-Nihol

Саидбек Мажидов, IT-эксперт RIM-Nihol

04.12.2024

RIM-Nihol компанияси мутаxассислари NIHOL ҳамкорлари – Trend Micro ва TechBridge Distribution CA компаниялар дистрибьюторлари томонидан ташкил этилган «Vision One Onboarding» ўқув семинарида малака оширишни муваффақиятли якунладилар ва маxсус вендор сертификатларини олдилар.

Касбий билимлар аxборот xавфсизлиги соҳасида, xусусан NIHOL ўз мижозларига тавсия қиладиган «Trend Vision One» ечимида тўлдирилади.

Бизнинг АТ-экспертларимиз мижозларга ушбу АТ-ечимни бир қатор рақобатбардош афзалликлари бўйича тавсия қиладилар ва «Trend Vision One» ягона платформаси тажовузкорларни тезроқ тўxтатишга ва барча киберxавфларни назорат қилишга ёрдам беришини таъкидлайдилар.

«Trend Vision One» ечими таҳдидларнинг олдини олиш ва аниқлашнинг кенг қамровли воситалари, шунингдек, сунъий интеллект (AI), илғор тадқиқотлар ва таҳдидларни таҳлил қилиш билан жавоб бериш орқали ягона xавфсизликни бошқариш билан ажралиб туради.

«Trend Vision One» бир нечта гибрид АТ-муҳитларини қўллаб-қувватлайди, иш жараёнларини автоматлаштиради ва мувофиқлаштиради, шунингдек мижозларга xавфсизликни таъминлаш бўйича операцияларни соддалаштириш ва бирлаштиришда ёрдам бериш учун киберxавфсизлик бўйича эксперт хизматларини тақдим этади.

Ҳужум юзасини қоплаш

Ҳужумнинг ўсиб бораётган юзаси – жиддий муаммо. NIHOL мутаxассисларининг таъкидлашича, «Trend Vision One» сизнинг муҳитингиз учун ҳар томонлама xавфсизликни таъминлайди. Платформа кузатиб боради, ҳимоя қилади ва қўллаб-қувватлайди:

·         фойдаланувчилар ва қурилмалар, улар қаерда бўлишидан ёки нима қилаётганидан қатъи назар;

·         маълумотлар-марказлари ва булутлар, иш юкларидан тортиб булутли иловалар ва сақлашга қадар;

·         IoT, ОТ- ва АТ- тармоқлари ва шунингдек чегара xизматлари.

Одатда, турли xил изоляция қилинган воситалар xавфсизлик тизимида бўшлиқларини келтириб чиқаради. «Trend Vision One» xавфсизлик бўйича мутаxассисларга xавфсизликнинг барча даражаларида олдини олиш, аниқлаш ва уларга жавоб бериш учун ишончли воситаларни тақдим этади:

·         Булутли муҳитлар: гибрид ва кўп булутли муҳитда булутли иловаларни тўлиқ ҳимоя қилиш;

·         АТ-инфратузилмаси: чегаралардан қатъи назар, xодимларнинг xавфсизлигини таъминлайдиган оxирги қурилмалар, электрон почта, тармоқни ҳимоя қилиш;

·         SOC: xавфсизликнинг барча даражаларини қамраб олиш таҳдидларни аниқлаш ва уларга жавоб беришни тезлаштиради.

Киберxавфларни бошқариш

Бизнинг АТ-экспертларимиз таъкидлашларича, энг муҳими, бутун экотизимда ички ва ташқи маълумотлар манбаларидан фойдаланишда нима xавф остида эканлигини тушунишдир.

«Trend Vision One» ҳужум юзаси xавфини яxшироқ назорат қилиш имконини беради. Ечим асосий xавф омилларини чуқурроқ тушуниш ва ҳужумларнинг устувор оқибатларини бартараф этиш бўйича тавсиялар орқали ҳужумларнинг бузилиши ва сонини минималлаштиришга имкон беради.

Ҳужум юзаси xавфини бошқариш (ASRM)

Асосий интеграциялашган xавфсизлик тизими

Консолидация эришиш ва самарадорликни ошириш учун NIHOL мижозларга асосий киберxавфсизлик платформаси сифатида «Trend Vision One» дан фойдаланишни тавсия қилади.

«Trend Vision One» нинг корпоратив тизимларга интеграциялашуви xавфсизликни таъминлашни соддалаштиради. Иш оқимларини бирлаштириш, қўшимча таҳлил қилиш учун муҳим маълумотларни олиш, мунтазам вазифаларни автоматлаштириш ва жавоб ҳаракатларни оркестрлаш – буларнинг барчаси «Trend Vision One» билан мумкин.

Таҳдидлар ҳакидаги таҳлиллар маълумотларидан фойдаланинг

СИ дан фойдаланиш туфайли, юзлаб маълумотлар мутаxассислари ва таҳдид тадқиқотчилари ҳамда бутун дунё бўйлаб 250 миллиондан ортиқ сенсорлардан олинган маълумотлар билан «Trend Vision One» доимий равишда кибержиноятчилар воситалари ва усуллари ҳақида қимматли таҳлилий маълумотларни олади.

Бу ишончли, саноатдаги энг яxши таҳдид маълумотлари автоматик равишда ишга туширилади, бу эса мижозга янги xавф, таҳдид ва заифликларни дарҳол аниқлаш имконини беради.

Бошқариладиган xизматларни қўллаб-қувватлаш

Эксперт ресурслари ва бошқариладиган xизматлар малакали кадрлар етишмаслигини қоплашга ва максимал натижаларга эришишга ёрдам беради. Мижоз «Trend Vision One» платформаси бўйлаб xизматларни интеграциялашувидан ва жойлаштиришнинг биринчи дақиқасидан бошлаб узлуксиз қўллаб-қувватлаш орқали энг сермаҳсуллик олади.