Фазлиддин Мирзаев, NIHOL компаниялар гуруҳининг таъсисчилари Кенгаши раиси:

Фазлиддин Мирзаев, NIHOL компаниялар гуруҳининг таъсисчилари Кенгаши раиси:

Снимок-шеф-анонс.png

“Ўзбекистонда АКТ йўналишлари ривожланишининг истиқболлари тўғрисида”

 “NIHOL” компанияси ички ИТ-бозорининг фаол иштирокчиси ҳисобланади, ва шунинг учун у ҳар доим катта қизиқиш билан ушбу соҳанинг ривожланишини ва унда янги уфқлар пайдо бўлишини, ҳамда ҳамкорлик чегараларини янада кенгайтирилишини кузатиб боради. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги вакилларининг жорий йилнинг апрель ойида Беларусь Республикасида қилган расмий ташрифи жараёнини ва унинг натижаларини катта қизиқиш билан кузатдик.

Менинг фикримча, ўтказилган учрашувлар юксак самараларни олиб келди. Бир нечта муҳим меморандумлар имзоланди.Шулар қаторида, Беларусь Республикаси Юқори технологиялар парки (ЮТП) раҳбарияти билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги ва ЮТП ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат, янги ва юқори технологиялар соҳасида, ахборот технологиялари ва дастурий таъминот ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш ва ўзаро ўсишни рағбатлантириш, АТ-парклари фаолиятининг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий шароитларни янада такомилаштиришда тажриба алмашиш, ҳамда АТ-мутахассиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими доирасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, ахборот технологилари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, Юқори технологиялар парк таълим маркази ва Тошкентдаги Инха университети ўртасида англашув Меморандуми имзоланди.

Кўзланган мақсадлар таълим фаолияти соҳасида иккитомонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни, ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш имконини беради.

Такидланишича, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун самарали старт берилди. Шунингдек, юртимизда ташкил қилинаётган семинарлар, конференциялар, кўргазмалар ва ихтисослаштирилган форумлар доирасида келажакда қўшма платформаларни ўтказиш имкони мавжуд. Унда икки давлат етакчи АТ-компанияларининг иштирок этиши, сўнги ишланмаларнинг намойиши, АТ-соҳасидаги асосий муаммоли саволлар юзасидан фикр ва тажриба алмашиниши, иқтидорли ёшлар мавзусига доир қизиқишларнинг оширилишига, энг яхши тажрибаларни ўрганишга, соғлом рақобат ва профессионал юксалишга ёрдам беради.

Бизнинг ҳамкасбларимиз билан щзаро манфаатли жихатларимиз етарлича. Айни пайтда Ўзбекистонда, жараёнларни автоматизациялаштирадиган, шу жумладан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш бўйича, ўзига хос ахборот тизимларини жорий қилиш учун улкан тажриба мавжуд.

Замонавий шароитда илғор ахорот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш масалалари тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Тасдиқланган Миллий дастурга мувофиқ, телекоммуникация технологиялари, тармоқлар ва алоқа инфратузилмаларини янада ривожлантиришга, “Электрон ҳукумат” маълумотлар базасини ва ахборот тизимларининг ишончли комплексини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “NIHOL” Компанияси бу йўналишда энг фаол иштирокчи ҳисобланади.


Мисол учун, мамлакат фуқароларини иш билан таъминлаш масалаларига боғлиқ жараёнларни автоматизациялаштиришни оптималлаштириш мақсадида e-Gov ечимлари лойиҳаси доирасидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Маркази, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш Вазирлиги кўмагида “NIHOL” компанияси томонидан Ўзбекистонда илк бор ўзига хос “Кадрлар” наъмунавий ахборот тизими (НАТ) ишлаб чиқилди.

“Кадрлар” НАТ барча давлат органларининг кадрлар масаласи бўйича идоралар ички ечимлари билан бирга, кадрлар масалалари юзасидан ягона миллий идоралараро ахборот маконига уларни бирлаштириб, интеграция ечимларини ҳам амалга оширади.

Ушбу тизим, кадрлар сиёсатининг олиб борилишида унинг самарадорлигини ва мослашувчанлигини ошириш мақсадида, давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг кадрлар таркибига бўлган талабни, унинг ривожланиш ва шаклланиш ахбороти билан боғлиқ масалаларни автоматизациялаштириш имконини беради.

“Кадрлар” НАТ тизим доирасида тақдим этилаётган давлат хизматларининг ошкоралигини ва сифатини яхшилашда, кадрлар масаласини режалаштиришда ўзига хос банк ҳисобланади.


Тавсия этилаётган ечимлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизими бўйлаб, шунингдек Электрон ҳукумат марказида ҳам синовдан ўтказилган. Айни пайтда ушбу тизимга 85 яқин вазирлик ва идоралар уланган, умуман олганда, мамлакатдаги барча давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари “Кадрлар” НАТнинг фойдаланувчилари бўлиши кутилмоқда, бу эса тахминан икки юз минг ташкилот ҳисобланади.

Биз, “Кадрлар” НАТ билан параллел равишда, “Юридик шахсларнинг меҳнат дафтарчаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизими”ни жорий қилмоқдамиз.

Бугунги кунда қонун ижодкорлиги фаолиятини автоматлаштириш долзарб бўлиб турибди.

Мамлакатимиз парламенти учун Қонун ижодкорлиги доирасида қонунлар ва қонун лойиҳаларини қайта ишлашнинг барча босқичларидаги ишлар жараёнини автоматизациялаштирадиган қонун ижодкорлигининг электрон тизимини яратганмиз.

Ушбу лойиҳаларга бизнинг энг яхши мутахассисларимизни ва иқтидорли ёшларни жалб қилганмиз. Менинг фикримча, ушбу йирик тизимларни яратиш ва жорий қилиш бўйича тажрибамиз беларус ҳамкасбаларимизда қизиқиш уйғотади.

Халқаро ҳамкорликнинг кенгайтирилиши, АКТ соҳасида эришилган амалий натижаларни муҳокама қилиш имконини берувчи янги майдонларнинг яратилиши, турли фаолият соҳаларида АКТ жорий қилиш натижасида олинган афзалликлар ва имкониятлар, ахборот-коммуникация соҳасида ривожланаётган йўналишларнинг намойиш қилиниши – буларнинг барчаси, яқин келажакда кутилишича, Ўзбекистонда АКТ йўналишларининг самарали ривожланиши учун янада катта имконият беради.