Антон Мун, “NIHOL-KOMTEX” МЧЖ Дастурий таъминот яратиш гуруҳи бошлиғи.

Антон Мун, “NIHOL-KOMTEX” МЧЖ Дастурий таъминот яратиш гуруҳи бошлиғи.

Антон Мун.jpg

“NIHOL томонидан фойдаланилаётган инновацион архитектур ёндашувлар ҳақида ”

Электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга оширишда, NIHOL мутахассислари томонидан энг охирги ахборот технологияларидан ва инновацион архитектур ёндашувлардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бизнинг архитектур ечимларимизнинг ўзига хослиги интеграллашган архитектуранинг яратилишидир. Биз интеграция архитектурасини ягона платформа асосида эмас, балким хизматга мўлжалланган архитектура тамойилида яратамиз. Ечимларни яратиш учун платформа сифатида, SOA соҳасида дунёда етакчи ҳисобланадиган – IBM ечимларидан фойдаланамиз.

Мобил ускуналарининг жуда кенг тарқалиши ҳам ўз ўрнида ечимларимиз архитектурасининг ривожланишига таъсир кўрсатди. Бизнес-жараёнларнинг келишилиши ва ахборотдан тўғридан-тўғри тезкорлик билан фойдаланишни таъминлаш учун, тизим функционалларининг айрим қисми мобил иловаларга ўрнатилган.

Биз тизимни яратиш жараёнида хавфсизлик архитектурасига катта эътибор қаратамиз. Унинг асосида дастурий-техник даражадаги хавфсизлик механизмлари ётади. Мансабдор шахс ёки хизмат ва уларнинг мажбуриятлари томонидан қабул қилинган ечимлари, вазифалари, ва бўйсинув даражасига қараб маълумотлардан хавфсиз фойдаланиш кўзда тутилган. Маълумотларга киришнинг кўп босқичли иерархияси, LDAP каталогига асосланиб, фойдаланувчиларнинг марказлаштирилган реестрини юритиш, “Кадрлар” НАТда аутентификация серверида пароль ва логинни текширувчи воситалар орқали фойдаланувчиларнинг икки омилли аутентификациясини амалга ошириш, ҳамда реал вақт тартибида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси серверида фойдаланувчининг электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлаш.

Амалиётдаги эҳтиёжларимиз учун IBM жиҳозларининг сотиб олиниши, яратилаётган тизимларнинг саноатда эксплуатация қилишга жорий қилинишини тезлаштириш ва сифатли синовни амалга ошириш, ишланмаларнинг яратилишини самарали юритиш, техник ечимларни синовдан ўтазишда муҳим аҳамият касб этадиган омил ҳисобланади.

“NIHOL” компаниячси мутахассислари ўз мижозларининг муаммоларини ҳал қилиш учун энг замонавий АТ-инновациялардан фойдаланишга тайёр. Айни пайтда, бизнинг компания ўз буюртмачиларига, уларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, қуйиаги юқори сифатлии сервисларнинг янги кўринишларини таклиф қилади: PaaS (Platform-as-a-Service), SaaS (Software-as-a-Service) и IaaS (Infrastructure-as-a-Service).