Игорь Пантелеев, “RIM-NIHOL” компаниясининг директори ўринбосари

2018-йилда NIHOL мутахассисларининг профессионал жамоаси ўз мижозларига истиқболли йўналишлардан бири – янада талаб ортиб бораётган гиперконвергент тизимларни ўрнатишни таклиф қилмоқда.

Igor PanteleevСўз аввалида, конвергент инфраструктура ҳақида озгина тўхталиб ўтсак. Ушбу турдаги инфратузилма, ўз зиммасига инфратузилманинг ишга тушишини жадаллаштириш вазифасини олувчи ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф қилинган тайёр ечим ҳисобланади. “RIM-NIHOL” компаниясининг директори ўринбосари Игорь Пантелеев бу ҳақда батафсил сўзлаб берди.

“ – Асосий ғоя шундан иборатки, техник қўллаб-қувватлаш учун ягона кириш нуқтасини ташкил қилиш ва бу орқали компонентларга хизмат кўрсатишни соддалаштиришдир”, - дея таъкидламоқда Игорь Пантелеев. “Конвергент инфратузилма”дан ташқари “интеграциялашган тизим”, “ягона ҳисоблаш тизими” атамалари ҳам кенг қўлланилади. Лекин номланиши қанақа бўлишидан қатъий назар, унинг ортида битта ғоя ётади: мавжуд бўлган барча сервер ресурсларини маълумотлар марказида ишлаш учун олдиндан тузилган бир майдонга тўплашдир. Бундай ёндашув, инфратузилмани шай ҳолатга келтириш муддатини бир неча ойдан бир неча кунгача қисқартиради.

Конвергент инфратузилмада хотира майдони жисмоний серверлар билан бирлаштирилган, юқори самарали иловалар ва маълумотларни кеш хотирада сақлаш учун эса флеш-хотирадан фойдаланилади.

Ахборотларни яхлит ва оммавий равишда сақлаш тушунчаси кенгайиб бормоқда. Маълумотлар-марказини яратиш бўйича лойиҳалар сони ошиб бормоқда. Интернет-технологияларининг ривожланиши билан, маълумотларни қайта ишлаш марказларига (МҚИМ) бўлган эҳтиёж ҳам ошиб бормоқда.

Шу нуқтаи назарда, янгича ёндашув – гиперконвергент инфратузилмалар ёки тизимлардан, фойдаланиш масаласи юзага келади.

“RIM-NIHOL” компанияси мутахассисининг айтишича, шу вақтга қадар гиперконвергент қурилмалар асосан х86 платформасига асосланган эди. Лекин шу билан бирга, IBM Power фойдаланувчилари томонидан ҳам гиперконвергенцияга бўлган талаб ошиб бормоқда, шунинг учун IBM компанияси Nutanix компанияси билан биргаликда Nutanix компаниясининг дастурий таъминотини Power платформасига ўтказиш ва ўзаро ечим яратишга келишиб олишди. Ушбу ҳамкорлик натижасида, ўзида Nutanix гиперконвергент имкониятлари билан бирга IBM Power архитектурасининг унумдорлиги ва функционаллигини мужассамлаштирган, IBM Hyperconverged Systems powered by Nutanix номли янги қурилма яратилди.

Энди мижозлар IBM Power платформасида гиперконвергенциянинг барча афзалликларидан фойдаланишлари мумкин. Шу билан бирга улар учта сервердан иборат минимал кластердан бошлашлари мумкин ва кейинчалик эҳтиёжларига қараб янгиларини ҳам қўшишлари мумкин. Бундан ташқари, виртуал Linux-иловаларни жойлаштириш учун, “Nutanix”га бепул ўрнатилган AHV гипервизоридан ҳам (Linux KVMга асосланган) фойдаланишингиз мумкин. Гибрид фойдаланиш жараёнида IBM Power ва х86 платформаси асосида Nutanix кластерлари ягона бошқарув консоли остида бошқарилиши мумкин (Linux вазифалари учун Power, Windows учун х86)

IBM Hyperconverged Systems powered by Nutanix ечими, IBM WebSphere Application Server (WAS), NGINIX, IBM Big Insights/Hadoop каби кенг масштабли Linux-иловларни, ҳамда Open Source (OSDB): EDB Postgres ва MongoDB маълумотлар баъзасини ишлаш ҳолатига келтириш учун мўлжалланган.

Гиперконвергент тизимлар конвергентлик тушунчасини янги босқичга олиб чиқади.

Бу икки технология орасидаги муҳим фарқ шундаки, конвергент инфратузилмада қурилиш блокидаги ҳар бир компонент дискрет ҳисобланади ва алоҳида ишлатилиши мумкин.

Гиперконвергент инфратузилмага келадиган бўлсак, бу дастурий таъминотга асосланган технологиядир, шунинг учун барча компонентлар интеграциялаштирилган.

Гиперконвергент ечимлар дастурий назорат босқичидаги ижобий ўзгаришлар билан ажралиб туриш ҳисобига, уларни осонлик билан кенгайтириш имконини беради. Сиғим ва унумдорликни ошириш учун янги блокни қўшиш етарли бўлади. Дисклар сонини, хотира ёки процессорлар миқдорини ошириш ҳисобига қувватни ошириш ўрнига, кўп миқдордаги қўшимча модулларни қўшиш ёрдамида унумдорликни оширишга эришиш мумкин, - дейди Игорь Пантелеев. – Шундай қилиб, Гиперконвергент инфратузилма – бу шундай инфратузилмаки, унда ҳисоблаш кучи, сақлаш, серверлар, тармоқлар дастурий таъминотлар орқали битта ягона қилиб бирлаштирилади, уларни бошқаруви эса умумий бошқарув консоли орқали амалга оширилади. 

Гиперконвергент тизимларнинг камчилиги сифатида параллел равишда янгилашнинг имкони йўқлигидир. Сақлаш ҳажмини ошириш ва иш унумдорлигини ошириб бориш ҳар бир компания учун муҳим масалалардан бири ҳисобланади, бироқ, агарда маълумотларни сақлаш тизими кластерида бўш жой тугаши ва ҳисоблаш ресурлари етарли даражада кўп бўлса, унда янги модул қўшиш орқали умумий ҳисоблаш кучини оширишга тўғри келади.

Мавжуд серверлар, сақлаш тизимлари, гипервизор ва виртуал дастурий таъминот билан мослашувчан интеграция кучига эътибор берувчи дунёнинг кўпгина йирик банклари гиперконвергент инфратузилмаларнинг истеъмолчилари ҳисобланишади.

Ушбу мутахассиснинг фикрига кўра, масалан, гиперконвергент ечимининг ишлатилиши банк харажатларини 10 % га ва TCO (total cost of ownership – мулкчиликнинг умумий қийматини) 40 % га камайтириш имконини беради.

Гиперконвергент инфратузилманинг қиймати ишлатиладиган гипервизорга қараб ўзгариши мумкин.

Гиперконвергент инфратузилмаларни яратиш учун мавжуд қурилмалардан фойдаланишни режалаштирган мижозлар учун эса, мавжуд инфратузилманинг унумдорлигини ошириш имконини берувчи дастурий таъминот технологиялари таклиф этилади.

 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, конвергент ва гиперконвергент ечимлар:

· инфратузилмани амалга ошириш ва уни техник қўллаб-қувватлаш учун кетадиган вақтни тежашга ёрдам беради;

· ушбу техник ёрдамни таъминловчи кўп сонли тармоқ маъмурларига бўлган эҳтиёжни бартараф этади;

· бу каби ечимларни жорий қилган ташкилот, корхона ёки компания ўз бизнесининг ва АТ-бўлимининг самарадорлигини оширади;

Барча конвергент тизимлар, қўлда амалга ошириладиган жараёнларни соддалаштирувчи ноёб бошқарув дастурий таъминотлари билан жиҳозланган, бу эса ўз ўрнида эксплуатация харажатларини камайтириш имконини беради.

Ушбу тизимнинг корхона/ташкилотда жорий қилиниши натижасида, АТ-муҳити жуда оддий ва тушунарли кўринишга келиши мумкин.

NIHOL Сизнинг муаммоларингизни ҳал қилишда ёрдам беришдан мамнун бўлади!

100187, Ўзбекистон, Тошкент ш., Интизор кўчаси, 26, NIHOL компаниялар гуруҳи.
Тел.: (998-71) 266-58-44, 266-58-45, 266-58-46, 266-58-47
Факс: 998 (998-71) 266-58-45
E-mail: info@nihol.uz

Сайт: www.nihol.uz

 


Возврат к списку