Рафида Зарипова, “NIHOL-KOMTEX” МЧЖ Дастурий таъминот яратиш бўлими бошлиғи.

Рафида Зарипова-1.jpg

“Электрон ҳукумат” доирасида амалга оширилаётган сўнги лойиҳаларимиз тўғрисида: “MEHNAT DAFTARCHASI_UZ” ва “Кадрлар” НАТ.

“Кадрлар” НАТ Ўзбекистон Республикаси давлат органларида кадрлар масалалари бўйича ягона идоравий ва идоралараро ахборот майдонларини ташкил қилиш мақсадида платформа яратиш ва давр талаб қиладиган вазифаларни автоматлаштириш имконини беради.

Ушбу тизим комплексли ахборот тизими ҳисобланиб, қуйидаги асосий ечимларни ўз ичига олади:

· back office ечимлар: “Кадрлар” (Кадрлар менеджменти), Миллий вакансиялар базаси, Маълумотномалар-объективкалар базаси ва Маълумотнома-объективкалар реестри. Интерфейсларни тил бўйича маҳаллийлаштириш таъминланган.

· front-end ечими: Миллий вакансиялар базасига ҳисоботларни тақдим этиш қисми бўйича back-end ечимлар билан ўзаро алоқаларни ҳамда барча тизимларга ягона кириш нуқтасини таъминловчи Миллий кадрлар портали (core.mehnat.uz). Ҳисоботларни топшириш ечими бутун республика бўйича йўлга қўйилган. Бугунги кунда, юридик шахслар ва барча туманлардаги Бандликка кўмаклашиш марказлари ушбу порталда ишлашмоқда. Бир неча қидирув мезонлари бўйича бўш иш ўринларини танлаш имконини берувчи, Бўш иш ўринлари бўйича қидирув – янги хизмати Ўзбекистон фуқаролари учун порталга жойлаштирилган. Республиканинг йирик корхоналари ва давлат органларининг мунтазам равишда ҳисобот топшириши натижасида порталда эълон қилинган бўш иш ўринларининг долзарблиги таъминланади. Юридик шахсларнинг шахсий кабинетлари функционали билан ишлаш, ҳамда порталда рўйхатдан ўтиш жараёнларида СМС хабарнома ёрдамида фойдаланувчилар билан ўзаро алоқа ташкил этилган.

· Идоралараро ҳамкорлик ташкилоти билан интеграцион платформа: back office ечимлар, “Электрон ҳукумат” тизимининг миллий давлат реестрлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Меҳнат бозори” тизими билан ўзаро зарур ҳамкорликни, норматив-ахборот маълумотлари (НАМ) синхронизациясини ва х.з. таъминловчи.

Электрон ҳукумат марказининг ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг барча тузилмаларида синовдан ўтказилди. Мамлакатимиздаги барча давлат ташкилотлари “Кадрлар” НАТ фойдаланувчилари бўлиши кутилмоқда.

MEHNAT DAFTARCHASI_UZ ЯААТ, ушбу тизим тақдимоти жараёнида, шуни таъкидлаш лозимки, тизим меҳнат дафтарчалари билан таъминлашнинг барча жараёнларни автоматлаштиради:  юридик шахслар томонидан Миллий кадрлар порталининг шахсий кабинетида меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш учун ариза юборишдан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг таркибий тузилмалари ходимлари томонидан меҳнат дафтарчаларини тўлиқ ҳисоботини ташкил этади.

Эътиборингизни қаратмоқчи бўлган нарса шундан иборатки, “NIHOL” компанияси мутахассислари ўз лойиҳаларида давлат хизматларини кўрсатишни бир жараён сифатида кўриб чиқмоқдалар. Ишончимиз комил, ҳозирги пайтда интерактив давлат хизматларини ташкиллаштиришда ҳужжатларнинг фақатгина электрон шаклини шакллантириш ва тақдим этишнинг ўзи етарли эмас, шунинг учун биз ўз лойиҳаларимизда давлат хизматлари кўрсатилишининг тўлиқ жараёнини автоматлаштиришни таъминлаб берамиз.

Масалан, юридик шахслар учун шахсий кабинет орқали Миллий вакансиялар базасига бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар тақдим этилиши йўлга қўйилган. Келиб тушган ҳисобот бандликка кўмаклашиш маркази ходими томонидан қабул қилинади. Ариза қабул қилингандан сўнг, бўш ўрни ҳақидаги маълумотлар миллий кадрлар порталида чоп этилади ва барча порталдан фойдаланувчилар ундан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботлар билан ишлаш жараёнининг барчасини автоматлаштириш, корхоналардаги бўш иш ўринлари ҳақидаги долзарб маълумотлар, ишга жойлашиш билан боғлиқ муаммолардан фуқароларни хабардор қилиш ва бўш иш ўринлари базасини тезкорлик билан янгилаб туриш имконини беради.

Ушбу шахсий кабинетнинг ўзида юридик шахс меҳнат дафтарчаси учун ариза қолдириш имкониятига эга. Юборилган электрон ариза асосида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимлари зимммасига ушбу аризанинг кўриб чиқилиши бўйича бизнес-жараёнлар юклатилади. Шу ўринда, ариза берувчи ўз аризасининг ҳолатига қараб унинг кўриб чиқилайтган босқичини кузатиш имкониятига ҳам эга.

Биз яратаётган тизимларнинг архитектураси асосида автоматлаштирилаётган функционалларнинг бизнес-жараёнлари ётиши, юқори даражадаги ўлчамларда бизнес-жараёнларни муваффақиятли жорий қилиш ва яратиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида, алоҳида таркибий тузилмаларда синовдан ўтган, синов ечимларини бутун Республикада ҳеч қандай муаммосиз амалга оширишда катта ёрдам беради.



Возврат к списку