“NIHOL-KOMTEX” МЧЖ

Открытие стенда НИХОЛ.

NIHOL компаниялари гуруҳининг тизим интегратори сифатида “NIHOL-KOMTEX” МЧЖ хизмат кўрсатади.

NIHOL-KOMTEX компанияси “Mirzo Ulugbek Innovation Center” (MUIC) Инновацион марказининг тўлақонли резиденти ҳисобланади.

Компания 1989 йилдан буён мамлакатдаги етакчи тизим интеграторларидан, ҳамда ахборот инфратузилмаси ва хизмат кўрсатишда асосий компонентларни етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Компания мижозлари – 200 дан ортиқ ташкилотлар ва корхоналар, жумладан ҳукумат ва бошқарув органлари ҳисобланади. Инновацион марказга аъзо бўлиш натижасида эса NIHOL-KOMTEX фаолиятида илғор ривожланишнинг янги вектори кутилмоқда.

 “NIHOL-KOMTEX” МЧЖ NIHOL компаниялар гуруҳининг тизимли интегратори сифатида фаолият кўрсатиб, мураккаб иерархиявий комплексларни яратишда ва модернизация қилишда корхона архитектурасини оптималлаштиришни таъминлайди, бунда Буюртмачининг эҳтиёж ва бизнес-жараёнларини батафсил таҳлил қилишга асосланади.

Тижорат ҳамда давлат ташкилот ва корхоналарида яратилган дастурий-аппарат мажмуаларига кейинчалик техник хизмат кўрсатиш, бирга ишлаш ва қўллаб-қувватлаш, Буюртмачининг бизнес-жараёнларини таҳлил қилишда, улар учун оптимал ечимни ишлаб чиқаришда, ҳамда мажмуавий лойиҳаларни автоматизациялаштиришни амалга оширишда, бизнинг мутахассисларга, замонавий ускуналарнинг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имконияти, замонавий технологиялар ва стандартлар соҳасидаги билими, тизим интеграторининг амалий тажрибаси ёрдам беради.

Бундай ёндашув, яратилаётган тизимлар функционалининг   кейинчалик ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, кенгайиш имкониятини ва тизимда мослашувни барпо этишга имконият беради.

Барча ишланмалар реляцион турдаги МББТ базаси асосида уч босқичли архитектура эга Web-технология ёрдамида олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқариш жараёнида яратилган Иловаларни ҳар қандай замонавий дастурий-аппаратли платформага ҳеч қандай қийинчиликларсиз кўчириш имконини берувчи юқори даражадаги стандарт тиллар ишлатилади.

Web-технологиялардан фойдаланиш нафақат қисқа вақт ичида ахборот тизимларини яратиш имконини беради, балки қўшимча ишончлилик, хафвсизлик, ва жорий қилиш учун тезкорликни таъминлайди.

Улкан тажриба ва малакага эга бўлган ҳолда, корхонани автоматизациялаштириш бўйича ахборот тизимларини яратишда, ҳамда – электрон ҳужжат алмашинуви, қонунчиликнинг маълумотлар базаси, норматив ҳужжатлар базаси ва бошқа бир қатор шу каби исталган мураккаблик даражасидаги лойиҳаларни амалга оширишга тайёр.

Бизнинг сўнги бир неча йирик лойиҳаларимиз:

NIHOL-KOMTEX компанияси таклиф этади:

Ташкилотлар ERP-тизимининг интеграцион ечимларини амалга ошириш учун инновацион ягона ечим. Ушбу ечим корхона ресурсларини мутассил мувозанатлаштиришга ва оптималлаштирига қаратилган бўлиб, у барча фаолият йўналишлари учун умумий маълумот ва жараён моделини амалга оширувчи махсус ихтисослашган дастурий таъминот дастурлари орқали амалга оширилади.

Ходимлар маълумотларини рақамли форматда бошқариш – давлат бошқарувининг рақамли шаклланиши учун зарур шартдир.

Кадрлар бошқаруви бўйича амалга оширилган ечимлар, рақамли кадрлар тизимини қуриш талабларига тўлиқ мос келади ва давлат бошқаруви ходимларини шакллантиришнинг рақамли бошқарувини таъминлайдиган инновацион рақамли HR воситаларни ўз ичига олади, жумладан, кадрлар салоҳияти, истеъдодларни ва билим даражаси бўйича маълумотлар асосида мартабасини ривожлантиришни бошқариш, ходимларни ўқитиш ва уларнинг ривожланиш динамикасидир.

 Сизнинг муаммоларингизни ҳал қилишга ёрдам беришдан мамнун бўламиз!

 


Возврат к списку