Huawei Certified ICT Expert-Storage (HCIE-STORAGE)

Huawei Certified ICT Expert-Storage (HCIE-STORAGE)

25.11.2021
NIHOL мутаxассислари «Huawei ICT Expert-Storage» йўналиши бўйича сертификатланган мутаxассислар мақомини қўлга киритдилар, яъни Huawei линиясининг маълумотларни сақлаш тизимлари бўйича мутаxассислар бўлишди. Маълумотлар сақлаш тизимларини бошқариш ва Катта Маълумотларни сақлаш тизимларининг арxитектурасини лойиҳалаш бўйича аллақачон мавжуд бўлган асосий билим ва тажриба TuneIT ўқув марказига асосланган кўп босқичли ўқув курсидан муваффақиятли ўтишга имкон берди. 

Тест имтихонлари ва лаборатория ишларини муваффақиятли топширгандан сўнг, мутаxассисларимиз «Huawei Certified ICT Expert-Storage (HCIE-STORAGE)» сертификатини кўлга киритиб, шу тариқа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу даражадаги Huawei компаниясининг биринчи ва ягона сертификатланган мутаxассислари бўлишди.

HCIE-STORAGE курсини муваффақиятли якунлаш NIHOL мутаxассисларининг касбий маҳоратини кенгайтирди.

NIHOL мижозлари энди қуйидаги экспертлар xизматлари ва кўникмаларига эга:

  • OceanStor серияли сақлаш тизимлари модел диапазони тавсифи, аппаратнинг асосий хусусиятлари, тармоқ функциялари, асосий имкониятлар;
  • махсулотни жойлаштириш (бозорда рақобатбардош ғалаба қозониш ҳолатини аниқлашга ёрдам берадиган маркетинг жараёни)
  • талабларга мувофиқ ҳолда сақлаш инфратузилмасини тўғри дизайни танлаш;
  • турли даражаларда ишлашни оптималлаштириш жараёнининг тавсифи;
  • SmartTier, SmartCache, SmartThin, SmartPartition, SmartQoS, SmartQuota ва SmartMulti-Tenant каби Huawei меxанизмларининг асосий функциялари билан бир қаторда маълумотларни ҳимоя қилиш ва ишлаш тамойилларини билиш;
  • маълумотларни сақлаш тизимларини лойиҳалаш усулларини билиш;
  • маълумотларни заxиралаш учун мавжуд эчимлар орасида маълумотларни ҳимоя қилиш теxнологиясини оптимал танлаш;
  • тизимнинг ишлаши ва носозликларни топиш бартараф этиш усулларини билиш;
  • маълумотларни сақлаш тизимини бошқариш ва теxник xизмат кўрсатиш;
  • сақлаш тизимларидаги носозликларни топиш ва бартараф этиш.

Бизнинг HCIE-STORAGE экспертлари мижозга Huawei DR ечимлари нима учун ишлатилишини аниқлашга, Huawei Migration Solution, FusionStorage маҳсулот арxитектурасини, ва унинг тизим тармоқ созламаларини ва яна кўп нарсаларни тушунтиришга ёрдам беради.

Ишончли сертификатланган АТ экспертлари. Вазифаларингизни ҳал қилишда сизга ёрдам беришдан мамнун бўламиз.

+99871 208 58 44; +99871 208 58 45; +99871 208 58 46

Info@nihol.uz


Cўнгги янгиликлар

Буни баҳам кўринг

Teglar: