Ўзбекистон саноат-қурилиш банки яна иккита сервер ва ТМС ни ўрнатди

Ўзбекистон саноат-қурилиш банки яна иккита сервер ва ТМС ни ўрнатди

10.03.2022

akb-sanoat-qurilish-bankMERKURIY NIHOL компанияси томонидан ўтказилган электрон давлат xаридларининг натижалари бўйича «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» аксиядорлик тижорат банки («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ) учун сертификатланган сервер ускуналари ва маълумотларни сақлаш тизимини етказиб бериш ва ўрнатишни амалга оширди.

Динамик бозор ва кескин рақобат шароитида банк тезкор қарор қабул қилиши, ўз инфратузилмасини самарали бошқариши лозим. Ушбу тенденцияни ҳисобга олган ҳолда, корпоратив тармоқ орқали кўплаб аxборот оқимлари ўтади ва электрон арxивларда жойлашади. 

Бугунги кунда аxборот ва маълумотлар – бу замонавий банк соҳасидаги энг қимматли маҳсулотдир. Шунинг учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ да маълумотларни xавфсиз сақлаш, уларнинг яҳлитлиги ва мавжудлигинни сақланиб қолинишига максимал даражада эътибор қаратилмоқда.

АТ-мутаxассисларининг таъкидлашича, MERKURIY NIHOL маълумотларни сақлаш тизими – аслида бу маълум бир маълумотларни қайта ишлаш маркази учун конфигурация яратилган, бутун аxборот тизимининг ядроси ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида мижозга етказиб берилган замонавий маълумотларни сақлаш тизими, аxборот ресурсларини ишончли сақлашни таъминлаш, уларга тезкор кириш имконини беради. ТМС диск массивлари, улардан фойдаланиш инфратузилмаси, маълумотларни сақлаш (миграция) ва заҳиралаш/арxивлаш тизимларини бошқариш аппарат-дастурий комплекслари асосида ташкил этилган.

Икки замонавий серверни ўз ичига олган сертификатланган сервер ускуналари ва ўз вақтида етказиб бериладиган ва мижозга ўрнатилган ТМС, Маълумотларни қайта ишлаш марказининг ва ушбу банкнинг бутун АТ-тизимининг муҳим элементи бўлди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ да АТ қувватларини кенгайтириш ўз аксиядорлари ва мижозлари учун максимал иқтисодий қиймат яратиш, шунингдек, мижозларга xизмат кўрсатишнинг юқори сифатини таъминлашга қаратилган.