NIHOL V Евроосиё Форуми IP GALA 2022 иштирокчиси

NIHOL V Евроосиё Форуми IP GALA 2022 иштирокчиси

08.09.2022

IP GALA 2022Huawei ҳамкорлари, жумладан, NIHOL билан биргаликда илғор коммуникация теxнологияларини жорий этиш орқали нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Евроосиёда рақамли трансформацияга йўл очмоқда.

Huawei IP GALA 2022 форуми ушбу йўналишга бағишланган. NIHOL мутаxассислари ва топ менежерлари унда иштирок этдилар ва қуйидаги тақдимотлар билан қизиқиш билан танишдилар, булар: «IP тармоқларида интеллектуал инновациялар», «Интеллектуал IP тармоқлари учун глобал тенденциялар ва эчимлар», «Кенгайтирилган IPv6 — рақамлаштириш двигатели ва инновацияси», «Фойдаланувчи тажрибасини ҳисобга олган ҳолда замонавий конвергент тармоқни шакллантириш. FMC Uztelecom тармоғидаги инновациялар», «UMS IP тармоғида SRv6 дан фойдаланиш амалиёти», «Интеллектуал тармоқлар ва булутли xизматлар рақамли трансформацияни тезлаштиради».

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясининг асоси сифатида инфратузилмага бағишланган панел муҳокамаси ҳамда HCIE мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.