Eurasia Data Center and Cloud Forum

Eurasia Data Center and Cloud Forum

06.10.2022

Eurasia Data Center and Cloud ForumТошкентда NIHOL нинг етакчи мутахассислари иштирокида «Eurasia Data Center and Cloud Forum» форуми бўлиб ўтди. Асосий эътибор Евроосиё минтақасида рақамли трансформацияни тезлаштириш учун тўлиқонли экотизимни биргаликда қуриш масалаларига қаратилди.

Huawei, «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази», KS-Consulting, Uptime Institute, ZBS, «Миллий аxборот теxнологиялари» АЖ маърузачилари тақдимотлар билан чиқишди.

Мавзулар орасида: «Евроосиёда маълумотлар марказлари ва булутли провайдерлар бозорини ривожлантириш истиқболлари». «МҚМ экотизимини қуриш учун инновацион ечимлар, шунингдек, тўлиқ МҚМ экотизимини қуриш ҳолатлари», «Рақамли дунёда ишончлилик стандартлари», «HUAWEI CLOUD: Булутли ечимлар экотизими», давлат органларининг рақамли трансформацияси ва саноатнинг рақамли трансформацияси доирасидаги ишларни намойиш этиш.

Форум қуйдаги мавзусидаги панел муҳокамаси билан якунланди: «МҚМ экотизимини қандай қуриш керак». Иштирокчилар «Рақамли трансформация, бизнесни ривожлантиришнинг инновацион сценарийлари» кўргазмасига кириш имкониятига эга бўлдилар.