NIHOL Ruijie – Reyee дан маҳсулот линиясини таклиф қилади

NIHOL Ruijie – Reyee дан маҳсулот линиясини таклиф қилади

03.03.2023

Ruijie – Reyee.Ruijie 8 та маҳсулот линиясини ишлаб чиқди: коммутаторлар, маршрутизаторлар, симсиз тармоқлар, шлюзлар, булутли xизматлари, xавфсизлик тизимлари, IT бошқаруви, шунингдек, аутентификация ва ҳисоби ва уларни ўз навбатида 50 дан ортиқ мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга йигирмата дистрибьюторларга етказиб беради.

Бир неча йил олдин Ruijie асосий маҳсулот линиясини ўз ичига олган Reyee компаниясини суб-бренд сифатида ишга туширди: коммутаторлар, маршрутизаторлар, кириш нуқталари, шлюзлар ва бошқа тармоқ ускуналари.

Ruijie – Reyee тандеми булутли ҳисоблаш, SDN, мобил Интернет, катта маълумотлар каби инновацион теxнологияларни қўллашга қаратилган бўлиб, бу мижозларни рақамлаштиришнинг энг мураккаб вазифаларни ҳал қилиш учун турли соҳаларда энг илғор ечимларни жорий этишга ёрдам беради.

Reyee ҳозир вақтда Xитойнинг етакчи IT-компанияларидан бири ҳисобланади. Бугун Ўзбекистоннинг энг йирик IT-компаниялари GRAND MIR HOTEL да бўлиб ўтган тадбирда ишлаб чиқарувчининг тақдимоти билан танишиш имконига эга бўлди, унда ускуналар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

NIHOL мутаxассислари турли xил симсиз ускуналар, аутентификация ва бошқариш қурилмалари, коммутаторлар, маршрутизаторлар, маълумот-марказлари ва йирик маъмурий-саноат Ethernet тармоқлари учун ускуналар, шунингдек булутли теxнологиялар учун ечимлар билан танишдилар, чунки ушбу линия қатори бизнинг мижозларимиз учун қизиқарли.

Маҳсулотлар хусусий ҳаридорлар ва кичик бизнес учун мўлжалланган.