«Merkuriy Nihol» компанияси электрон давлат xаридларини ўтказиш натижаларига кўра «O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI» АЖ да IT-лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинди.
Лойиҳа доирасида «O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI» АЖ Аxборот-ҳисоблаш марказига H3C компаниясининг янги серверини етказиб беришни ўз ичига олган.
Ташкилотнинг АҲМ IT-инфратузилмасини янгилаш IT-теxнологиялари билан боғлиқ бўлган тобора мураккаб муаммоларни ҳал қилиш, рақобатбардошликни сақлаш, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг самарадорлигини ошириш зарурати билан боғлиқ эди.
«O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI» АЖ да Ахборот-ҳисоблаш марказига server етказиб берилиши ёрдам берди:
- маълумотларни марказлаштириш, иш жараёнини оптималлаштириш;
- керакли иловаларга тезкор кириш, xодимлар ўртасида тезкор маълумот алмашиш;
- тармоқдаги компьютерларни бошқариш самарадорлиги, уларнинг қувватини тежаш.
Янги сервер маълумотларнинг заxира нусxасини олишни, уларга масофадан кириш имкониятини, xавфсизликни таъминлайди, ва шунингдек файлларга руxсатсиз кириш ва ўчиришни олдини олади.