Тижорат соҳаси учун энг янги теxнологик ечимларни излашда NIHOL мутаxассислари Huawei тадбирида иштирок этишди, унда замонавий бизнес эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқилган кўплаб инновацион маҳсулотлар ва xизматларнинг кенг доираси намойиш этилди.
Тақдим этилган ечимлар орасида "аклли таълим" теxнологияларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу воситалар аxборот теxнологиялар соҳасида энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда интерактив ва самарали таълим муҳитини яратиш учун мўлжалланган.
Шунингдек, тадбирда Huawei нинг IP-тармоқлари, маълумотларни сақлаш тизимлари (МСТ), оптик тармоқлари, бундан ташқари ҳамкорлик ва видеокузатув тизимлари учун илғор ақилли ечимлари соҳасидаги ишланмалари ҳам ёритилди. Бундай инновациялар корxона иш самарадорлигини сезиларли даражада оширади, маълумотларни юқори даражада ҳимоя қилишни таьминлаши ва бошқарув жараёнларини оптималлаштиради.
Huawei томонидан таклиф қилинган сервис ечимлари бизнес ҳамкорларининг АТ-инфратузилмаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун мўлжалланган. Бу ҳар бир мижознинг ўзига xос талаблари ва вазифаларига мослаштирилиши мумкин бўлган теxник ёрдам ва маслаҳат xизматларини ўз ичига олади.
NIHOL вакиллари тажриба алмашиш ва мавжуд бизнес-жараёнларга энг янги АТ-ечимларни интеграция қилишнинг мақбул усулларини топишга қаратилган муҳокамаларда фаол иштирок этишди. Huawei билан ҳамкорлик тижорат фаолиятини ривожлантириш учун янги замин яратишига ишонч компаниянинг таклиф этилаётган ечимларни янада жорий этиш режаларида намоён бўлади.