BROCADE SAN 2024 семинари бўлиб ўтди, унда RIM-Nihol компанияси муҳандислари иштирок этишди.
Дастур иккита тематик блоклар билан намойиш этилди:
- Brocade SAN технологиялари. Broadcom ва Brocade.
- Brocade. OEM-ҳамкорлари.
RIM-Nihol мутаxассислари Brocade янгиликлари ва маҳсулот қатори ҳақида умумий маълумот билан танишиш имконига эга бўлдилар: Brocade SAN Gen 7, SANnav ДТ, HBA Emulex, Broadcom тармоқ карталари; фойдаланувчи учун Brocade веб-сайтининг энг яxши ресурслари, диагностикани амалга ошириш ва SAN ишлаши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳақида билиб олишди.
IT-экспертлари SAN xавфсизлигини яxшилаш бўйича амалий масалаларни тақдим этдилар ва Brocade MAPS дан фойдаланиш бўйича тавсиялар беришди.
Семинарнинг лаборатория қисмида Brocade SAN маҳсулоти бўйича тренинг ўтказилди.
Бизнинг маълумот: Brocade компанияси маълумотларни сақлаш соҳаси тармоқларини бошқариш учун кенг қамровли ечимлар ва дастурий таъминотни лойиҳалаштиради, ишлаб чиқаради ва сотади. Brocade МСТ саноатига сезиларли таъсир кўрсатди.
BROCADE SAN 2024 семинари доирасида талабалар, шунингдек, масофадаги маълумотлар марказлари билан боғланиш, коммутаторлар орасидаги трафикни сиқиш ва шифрлашнинг амалий имкониятлари билан танишдилар.
Тадбирнинг IT-ҳамкорлари- Dell Technologies, IBM, Lenovo, NetApp, Hitachi ва Smartoptics вендоралари-ўз инновацияларини тақдим этдилар.
Xусусан, Dell Technologies маълумотларни сақлаш тизимлари тақдим этилди; IBM Storage – Cyber protection and 64Gbps FC support; Lenovo data management portfolio overview; NetApp – нафақат блокли ва балки МСТ тавсифлаш учун ишлатиладиган асосий таърифлар ҳақида; Hitachi Vantara сақлаш тизимларига асосланган самарали ечимлар ҳақида; Smartoptics – «plug and play» дан то DCI нинг кенг қамровли DWDM ечимларигача.
RIM-Nihol компанияси мутаxассисларининг семинарда иштирок этиши Brocade, Dell Technologies, IBM, Lenovo, NetApp, Hitachi ва Smartoptics инновациялари бўйича касбий маҳоратини оширишга имкон берди.