Мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот, қайси касбларга бугунги кунда талаб катта ва қанча тўлашади ?

Мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот, қайси касбларга бугунги кунда талаб катта ва қанча тўлашади ?

Мамлакатимизда бугунги кунда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида миллий база яратилган. Ўзбекистоннниг барча худуларидаги давлат ташкилотлари ва корхоналарида кадрлар билан ишлаш ходимлари томонидан долзарб ва ишончли маълумотлар мунтазам равишда етказиб турилади.

Лекин бу Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги олдида турган салмоқли вазифаларнинг ечимини топганлигининг бир қисми холос.

Меҳнат бозори – бу талаб ва таклифнинг жорий ҳолатидир, меҳнат органлари эса иш берувчилар ва фуқаролар ўртасида воситачиликни бажарувчидир. Шунинг учун, меҳнат органларининг долзарб вазифаларини автоматлаштириш масаласи биринчи навбатда, меҳнат органлари томонидан фуқаролар ва иш берувчиларга тақдим этилаётган хизматларнинг самарадорлигини, ошкоралигини ва хабардорлигини оширишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш доирасида ишлаб чиқилган, давлат органларининг кадрлар масаласини автоматлаштирувчи ахборот тизимининг (“Кадрлар” НАТ) ечимлари, ягона ахборот майдонида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги олдида турган вазифаларни максимал тарзда интеграциялаш учун асосий платформа сифатида олинган.

Лойиҳага яқин йиллар олдин старт берилган, аммо шу вақт оралиғида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг кадрлар масаласи бўйича ягона идоравий ички ва идораларо ахборот майдонини шакллантириш учун платформа яратиш ва ходимларни бошқариш бўйича меҳнат талаб масалаларни автоматлаштиришни таъминлаш – каби қўйилган мақсадларининг мураккабли лойиҳанинг ўзига хослигини кўрсатиб туради! Порталнинг функционал вазифаларидан бири сифатида ҳисобланган интерактив хизмат: бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботларнинг онлайн тарзда топширилишидир.

Очиғи тан олиш керак, тендер ғолибининг исботи тариқасида, Ўзбекистонда ўзига хос илк намунавий кадрлар тизимини яратиб, NIHOL компанияси унинг зиммасига юклатилган мураккаб вазифларни, профессионал равишда уддалади.

Мамлакат фуқароларини иш билан таъминлаш масалалари билан боғлиқ жараёнларни оптимал даражада автоматлаштириш мақсадидаги e-Gov лойиҳаларининг ечимлари доирасидаги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлиги кўмагида ушбу тизим яратилган.

Миллий кадрлар портали, яратилган тизимнинг асосий аппарат-дастурий қисми ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро интерфейси сифатида тақдим этилди.

Ушбу портал кадрлар масаласи бўйича ўзаро ҳамкорликни умуммиллий кўламда йўлга қўйиш учун мўлжалланган. Порталнинг имкониятлари:

  • Портал фойдаланувчиларининг ягона рўйхатдан ўтиш нуқтаси;

  • Тизим билан ишлаш учун қўлланмалар, ҳамда кадрлар масаласини тартибга солувчи, қонун ҳужжатларини ўз ичига олувчи Маълумотлар базасидан фойдаланиш;

  • Миллий вакансиялар базасига электрон ҳужжатларни тақдим этиш;

  • Меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш учун электрон ариза юбориш;

  • Фойдаланувчи ваколатларига қараб тизим имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришда,шахсий кабинетларнинг мослашувчан тарзда яратилиши;

  • Ўзбекистон Республикасида шакллантириладиган бирлашган ҳисоботлар бўйича хизматлар;

  • Фуқароларни иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш учун фуқароларни янги бўш иш ўринлари ҳақида тезкорлик билан хабардор қилиш.

Бир неча мезонлар бўйича бўш иш ўринларини танлаш имкониятини фуқароларга берувчи, Бўш иш ўринларини қидириш – янги хизмати Ўзбекистон фуқароларининг фойдаланиши учун Миллий кадрлар порталида ҳавола қилинган.

Масалан, бўш иш ўрнини қидириш жараёнида, сизга керакли бўлган ҳудудни танлаш, керакли шаҳар ва туманни аниқлаштириш, ойлик иш ҳақи миқдорини, фаолият турини танлаш, маълумотингизни кўрсатиш, ҳамда иш изловчи (фойдаланувчи) қизиққан бўш иш ўрнининг яратилган санасини кўриш имконияти мавжуд.

Мавжуд барча бўш иш ўринлари ҳақидаги янгиликлар бевосита ташкилот ва корхоналар томонидан тақдим этилади, шунинг учун порталда кўрсатилган маълумотлар ҳар доим долзарб ва ишончлидир.