Бугунги кунда, расмий Интернет-ресурс орқали иш излашни афзал топган фуқароларнинг сони ярим миллионга етди.

Бугунги кунда, расмий Интернет-ресурс орқали иш излашни афзал топган фуқароларнинг сони ярим миллионга етди.

Бугунги кунда, бандлик ва меҳнат муносабатлари бўйича қизиқаётган фойдаланувчилар орасида, “Кадрлар” мураккаб ахборот тизимини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган Миллий кадрлар портали, янада кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда.

Порталдан интернет ресурслари ва мобил иловалар орқали фойдаланиш имконяти мавжуд. Электрон ҳукуматнинг www.gov.uz, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг mehnat.uz, ҳамда портал яратувчиси сифатида, бизнинг сайтда ҳам ундан фойдаланиш учун илова кўрсатилган.

Статистик маълумотларга кўра, бир куннинг ўзида кадрлар порталида 10 мингдан ортиқ фойдаланувчилар кузатилган, жорий йилнинг май ойи бошидан эса 450 мингдан ортиғроқ фойдаланувчилар маълумот олиш мақсадида бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборот саҳифасига ташриф буюришди.

Айни пайтда, 13 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар 82 мингдан ортиқ бўш иш ўринларини ягона базага жойлаштиришди.

Сайтда фойдаланувчи қуйидаги параметрлар бўйича тўлиқ маълумотларни олиш имкониятига эга: керакли лавозим, корхона, бўш иш ўрнининг очилган санаси, ойлик маош, манзил ва бошқалар. Ахборот доимий равишда янгиланиб турилади.

Республиканинг йирик корхоналари ва давлат тузилмаларининг мунтазам равишда ҳисобот топширишлари натижасида Миллий кадрлар порталидаги чоп этилайтган бўш иш ўринларининг долзарблиги таъминланади.

Юридик шахсларнинг шахсий кабинетлари функционали билан ишлаш, ҳамда порталда рўйхатдан ўтиш жараёнларида СМС хабарнома ёрдамида фойдаланувчилар билан ўзаро ҳамкорлик ташкил этилган.


Cўнгги янгиликлар

Буни баҳам кўринг