Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот “портфели” ишончлилик, долзарблик, маълумотларнинг мутаносиблиги, ҳамда уларнинг тўлиқ хавфсизлиги ва бутунлиги билан таъминланган.
Лойиҳа доирасида, соҳа фаолиятига тааллуқли (корхона паспорти) ахборотларнинг, статистика маълумотларининг, ҳамда ҳисоботларнинг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ягона шаклда тақдим этиш вазифаси амалга оширилди.
Вазирликка тегишли маълумотларни юборувчи юридик шахслар, ҳамда, фойдаланиш ҳуқуқи портал ечимида ўз интеграциясини топган, тизим фойдаланувчиси ҳисобланадиган жисмоний шахслар порталда рўйхатдан ўтиш жараёнида, солиқ идоралари томонидан берилган электрон рақамли имзодан фойдаланишади. Бу эса ўз навбатида, тизимдаги барча маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимояланиш ва фойдаланувчини идентификация қилиш имконини беради.
ЭРИ (электрон рақамли имзо) орқали рўйхатдан ўтиш вақтида, фойдаланувчининг компьютерида E-IMZO (Е-имзо) махсус дастури ўрнатилган бўлиши керак. Ушбу дастурни ва ундан фойдаланиш қўлланмасини Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг расмий сайтида (e-imzo.uz) олиш мумкин.
Бу ва бошқа имкониятлар “NIHOL” компанияси томонидан, мамлакатимиз бўйлаб “Кадрлар” тизимини яратиш ва уни жорий қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Ҳар куни давлат корхоналари ва ташкилотларининг кадрлар бўлими мутахассислари орасидан янги ва янги ходимлар ушбу тизимдан фойдаланиш истагини билдиришмоқда. Ҳозирнинг ўзида, 85 вазирлик ва идоралар тизимга уланишган. Давлат ташкилотларининг қарийб икки юз минга яқини тизимдан фойдаланиши режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, кадр тузилмалари томонидан маълумотни тизимга киритилиш жараёнини янада қулайлаштириб, тизим билан ишлаш жараёнини оптималлаштириш, ҳамда оддий фойдаланувчиларни қизиқтирган маълумотлардан бир неча босқичда фойдаланиш имкониятини бериш ва уларга интерактив хизматларни ҳавола қилиш ҳисобига, бизнинг компания тизимдаги функционал имкониятларни янада ривожлантирмоқда ва сайқаллаштирмоқда.