Бўш иш ўринларини излаш имкониятлари янада қулай ва оддий бўлмоқда.

Бўш иш ўринларини излаш имкониятлари янада қулай ва оддий бўлмоқда.

Порталнинг муҳим вазифаларидан бири, интерактив хизматнинг жорий этилишидир: бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботларнинг онлайн тарзда тақдим этилиши. 

Хусусан, 1 майдан 27 июнгача бўлган вақт оралиғида 13 610 та ташкилот, ўзида 81 724 та долзарб бўш иш ўринларини мужассамлаштирган 45 010 та, ҳисоботларни тизимга киритишди. Келажакда бу кўрсаткичларнинг бир неча марта ўсиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, илгари бўш иш ўринлари бўйича тўпланган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги сайтида чоп этилмас эди. Ушбу маълумотларнинг долзарблигини тушунган ҳолда, “NIHOL” компаниясининг ташаббуси билан аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида улкан ишлар амалга оширилди. Бу эса, Ўзбекистон фуқароларининг бандлигини таъминлаш ҳамда ташкилотларнинг ходимларни ишга олиш, жараёнларини сезиларли равишда қисқартириш имконини беради. Шунингдек мамлакатда ишсизлик билан боғлиқ ўта ижтимоий муаммоларни ҳал қилади.

Маълумотга бўлган талаб жуда катта: 1 майдан буён порталнинг “вакансия излаш” саҳифасига 552 138 фойдаланувчи ташриф буюрди. Кундалик фойдаланувчилар сони 10 000 га етди. Бу эса ўз навбатида ресурс ишга тушганидан далолат беради