“Кадрлар” тизими – бу Ўзбекитонда кадрлар сиёсатига бўлган янгича ёндашув

“Кадрлар” тизими – бу Ўзбекитонда кадрлар сиёсатига бўлган янгича ёндашув

    Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ва “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Марказининг фаол кўмаги остида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигигинг ёрдами ва буюртмасига биноан, Ўзбекистонда e-Gov лойиҳаларининг ечимлари доирасида ишлаб чиқилган “Кадрлар” НАТ жорий қилинишининг дастлабки кунлариданоқ бизнинг компаниямизда ушбу тизимни жорий этиш бўйича махсус ишчи гуруҳ яратилган.
    Ишчи гуруҳ “NIHOL” компаниясининг муҳим таркибий тузилмаларидан бири ҳисобланади.
    Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотларда жорий қилинаётган “Кадрлар” тизимининг фойдаланувчилари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларга сифатли ва профессионал маслаҳат кўрсатиш, ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ мутахассислари, тизим билан ишлаш жараёнида қийинчиликларга дуч келаётган фойдаланувчилар билан мулоқотга киришишга, ҳамда улардан келиб тушаётган барча саволларга тезкорлик билан жавоб қайтаришга доим тайёр турадилар.
    Айни пайтда, ишчи гуруҳда ўз профессионал билими ва кўникмаларини доимий равишда мукаммалаштириб боришаётган мутахассислар фаолият олиб боришмоқда.
    Ҳар куни техник ёрдам кўрсатиш хизматига бутун мамлакат бўйлаб кўп сонли қўнғироқлар, ўртача 50 дан 100 гача, келиб тушишини ҳисобга олганда, ишчи гуруҳ келиб тушган ҳар бир мурожатга ўз вақтида жавоб беришга тайёр туриши керак.
    Фойдаланувчилардан келиб тушаётган саволлар доираси жуда кенг. Бу, биринчи навбатда, Миллий кадрлар порталига алоқадор саволлардир: порталда рўйхатдан ўтиш ва аутентификация қилиш билан боғлиқ муаммолардан бошлаб, бўш иш ўринлари, ушбу маълумотлар асосида шакллантирилган Миллий вакансиялар базаси, бўйича ҳисоботларнинг тақдим этилишигача, ҳамда меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш учун электрон аризаларни юборишдир. Шунингдек, Кадрлар менежменти билан ишлашда, “Маълумотнома-объективка” тўғри ва хатосиз киритилишида, ҳамда тизим функционалларининг имкониятлари юзасидан бошқа бир қатор саволлар бўйича ҳам, давлат ташкилотларининг ходимлар билан ишлаш хизматига катта ҳажмдаги консультация ишлари олиб борилмоқда.
    Фойдаланувчиларнинг тизимни ўзлаштириш сифатини яхшилаш мақсадида, турли гуруҳдаги фойдаланувчилар учун функционал билан ишлаш бўйича йўриқномалар яратилган. Ўзбек ва рус тилларидаги йўриқномалар порталнинг “Маълумотномалар база”сига жойлаштирилган.
    Шунингдек Миллий кадрлар порталида “Техник ёрдам” хизмати ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унда фойдаланувчилар (жисмоний шахслар билан бирга юридик шахслар ҳам), тизим яратувчиларига йўналтирилган, тизим бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини қолдиришлари мумкин. Биз бу каби мулоқотларни жуда қадрлаймиз ва ҳеч бир хабарни жавобсиз қолдирмаймиз.
    Фурсатдан фойдаланиб, тизимнинг тўғри ишлашида ва ундан фойдаланишни янада қулай қилишда бизга фаол ёрдам бериб келаётган барча фойдаланувчиларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз.
    Ишчи гуруҳ фойдаланувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга катта эътибор қаратмоқда, чунки уларнинг сони кундан-кунга ортиб бораяпти. Хусусан, 14 мингга яқин ташкилотлар Миллий кадрлар порталига салкам 83 минг бўш иш ўринларини аллақачон жойлаштириб бўлишди. Порталга ташриф буюрганлар сони 665 минглик кўрсаткичдан ошди, бир кун давомида эса, ўзларини қизиқтирган маълумотларни олиш мақсадида тахминан 15-20 минг фойдаланувчи портал саҳифасига киришмоқда.
    Бўш иш ўринлари бўйича 11 мингта ҳисобот корхоналар томонидан (июль) ҳисобот ойи давомида тақдим этилди. Улардан 88,4 % ҳисоботни бевосита Миллий кадрлар портали орқали юридик шахсларнинг ўзи киритган бўлса, 11,6 % ҳисобот Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари томонидан топширилган. Бундан ташқари, айни пайтда 37,318 минг маълумотнома-объективка базада сақланмоқда.
    Тизим оммалашиб бормоқда. Шундай бўлсада, албатта, тизимни жорий қилишда, яратувчига боғлиқ бўлмаган, бир қанча объектив қийинчиликлар мавжуд.
    Бироқ, ишчи гуруҳнинг бош вазифаси – умумий маънода, фойдаланувчининг тизимни ўзлаштириш жараёнини максимал даражада оддий ва қулай қилишдан иборат.
    Зеро “Кадрлар” тизими – бу Ўзбекистонда кадрлар сиёсатига бўлган янгича ёндашув бўлиб, бунда биз, 200 мингдан ортиқ давлат ташкилотларида тизимнинг жорий қилиниши самарали ва ўз вақтида амалга ошиши учун бор тажриба ва профессионал маҳоратимизни қўллашга тайёрмиз.
    Таъкидлаш жоизки, “NIHOL” компанияси томонидан яратилган, MEHNAT DAFTARCHASI_UZ тизими фойдланувчиларининг фаоллиги ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда. Ушбу тизим орқали йил бошидан буён меҳнат дафтарчасини сотиб олиш учун салкам 8,5 мингта ариза қабул қилинди.