Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири в.б. Ш.Шерматов билан дастурий маҳсулотлар экспортчилари ўртасида бўлиб ўтган муҳокамада “NIHOL” компанияси мутахассислари ҳам иштирок этишди.
Учрашув 5 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтди. Унда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, ва бошқа давлат органлари вакиллари, ҳамда Ўзбекистон АТ-соҳаси вакиллари билан бир қаторда, хорижий давлатлар, хусусан АҚШ ва Жанубий Кореялик мутахассислар ҳам иштирок этишди.
Учрашув қизғин конструктив мулоқот шаклида бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосида ташкил этилаётган “Mirzo Ulugbek Innovation center” яратилиши лойиҳасининг тақдимоти доирасида, фармонда белгиланган вазифалар ижросининг механизмларини тўғри йўлга қўйиш бўйича мўҳокама бўлиб ўтди.
Мавзу қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди, шу муносабат билан учрашув икки соатдан ортиқ давом этди. Унда иштирокчилар томонидан мавжуд муаммолар очиқчасига муҳокама қилинди, Марказ ҳақидаги Низом лойиҳаси бўйича таклиф ва тавсиялар қилинди, ва шунингдек келиб тушган барча таклифларни қисқа вақт ичида умумлаштириш учун ишчи гуруҳ ташкил қилинди.
Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, мазкур фармон асосида ташкил қилинаётган инновация марказининг мақсади иқтисодиёт соҳаларига ахборот-телекоммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, илм-фан, таълим ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини марказлаштиришдир. Марказ резидентлари ҳукумат буюртмаларини, жумладан Электрон ҳукумат тизимини, амалга оширишда фаол жалб қилинади.
Инновация маркази ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида бутун республика ҳудудида Инновация маркази резидентларини жойлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ташкил қилинади. Инновация марказининг фаолият юритиш муддати 10 йилни ташкил қилиб, келгусида уни узайтириш имконияти сақлаб қолинади. Тошкентдаги Инха Университети ҳудудида турли йўналишдаги бир қатор биноларнинг қурилиши режалаштирилмоқда (Марказнинг ўзи, резидентларнинг офислари ва х.з.).
Марказ резидентларига имтиёз ва приференцияларнинг тақдим этилиши лойиҳага бўлган қизиқишни янада оширди. Жумладан, 2028 йилнинг 1 январь кунига қадар марказ резидентлари солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилдилар. Шу билан бирга, Инновация маркази резидентлари ҳам юқорида кўрсатилган вақт оралиғида қўшимча имтиёзларга эга бўлишади. Яъни, улардан 2028 йилнинг 1 январигача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган қайд қилинган ставка бўйича 7,5 % солиқ ундирилиши, фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 4,5 % ставка бўйича суғурта бадаллари тўлашлари кўзда тутилган.
Ш.Шерматовнинг таъкидлашича, Беларус Республиксига қилган расмий ташрифимиз ва у ердаги ҳамкорларимизнинг марказ аналоги билан яқиндан танишиш натижасида ушбу марказни яратиш ғояси пайдо бўлди. Бироқ биз, республикамиз бўйлаб яратилаётган марказ имкониятларини янада кенгайтиришга, ва уни очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида аутсорсинг ва дастурий маҳсулотларнинг экспортини ривожлантиришда самарали воситага айлантиришга қарор қилдик.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири в.б. Ш.Шерматовнинг қайт этишича, ушбу йўналиш биз учун стратегик аҳамиятга эгадир, ва бу механизмни максимал даражада самарали амалга оширишда жуда муҳим ва зарурдир. Мақсад эса АТ-компаниялари фаолияти ва ривожланиши учун ҳақиқий технопаркни яратишдир. Биргаликда ушбу ўзгаришлар республика ахборот технологиялари соҳасини янада ривожлантириш имкониятини беради.
Қисқа муддат ичида ишчи гуруҳ томонидан Марказ тўғрисидаги Низом, ҳамда унинг резидентларини танлаш ва қабул қилиш мезонларининг тўлиқ ишлаб чиқилиши белгиланди. Аризаларни олдиндан топшириш, компания томонидан унинг гувоҳномаси, ҳамда бизнес-режасининг тақдим этиш шартлари тилга олинди. Бунда, бир йилдан ортиқ фаолият олиб бораётган ва йил охирига сум ёки валюта айирбошлаш ҳажми 100 минг доллардан ортиғроқ эквивалентига эга бўлган компаниялар марказ резидентлари бўлиши тахмин қилинмоқда. Фаолиятини энди бошлаган компаниялар эса (иш фаолияти 1 йилдан кам бўлган) йил охирига қадар ушбу миқдорни 30 минг доллардан ортиғроқ бўлган эквивалентга етказишлари талаб қилинади. Бироқ, муҳокама жараёнида ушбу мезонларнинг бекор қилиниши ва дастлабки икки йил давомида, фаолияти фақатгина дастурий таъминот яратиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча хохловчи компанияларни қабул қилиш таклифлари билдирилди. Ва кейинчалик, жараённинг қай тарзда ривожланаётганини таҳлил қилгандан сўнг, тегишли мезонларнинг ўрнатилиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.
Резидент бўлишни хохловчилар Марказга ариза топширишади, ва ариза бир ой давомида кўриб чиқилади. Агар, номзод қўйилган талабларга тўғри келса, ушбу номзод билан 5 (беш) кун давомида тегишли шартнома имзоланади.
Бунда, кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган, Марказ резидентларининг ягона рўйхати шакллантирилади, ва келажакда ушбу рўйхат, имтиёзли солиқларни ва тегишли приференцияларни ўрнатиш мақсадида Божхона ва Солиқ қумиталарига узатилади.
Резидентлар ҳар чоракда ўз фаолияти бўйича ҳисобот топширишлари ва йилига бир марта, 1 июлга қадар - молиявий ҳисоботи тўғрисида аудитерлик текширувини тузишлари талаб этилади. Бундан ташқари аъзо бўлиш жараёнида, ўз қийматини ўзгартириб турадиган, ҳеч қанақанги бошланғич тўловлари ёки давлат божлари ундирилмайди.
Марказ фаолияти ёрдамида, 2021 йилга келиб мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги АКТ улушини 4 % ошириш кутилмоқда, тахминан 600 йирик ва кичик АКТ компаниялари эса Марказ резидентлари бўлиши режалаштирилмоқда (айни пайтда вазирлик тақдим этган маълумотларга кўра уларнинг сони 149). Бу вақт ичида соҳадаги экспорт ҳажми 30 млн. долларга етади. Шунингдек, инновацион марказнинг очилиши, 10 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратишда ёрдам бериши кутилмоқда.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, АКТ мутахассислари, ҳамда ушбу соҳада ишловчи юристларнинг малакасини ошириш учун керакли бўлган барча шароитларнинг марказда яратилиши зарурияти ҳақидаги барча саволлар соҳа мутахассислари томонидан ўртага ташланди. АКТ соҳасида тузилаётган шартномаларда кўрсатилган мажбурий олдиндан тўлов миқдорининг ҳозирги 15 % дан мумкин бўлган 30 % гача ўрнатилиши, ҳамда республикада интернет нархини пасайтириш зурурияти ҳақида гапириб ўтилди.
Баъзи бир иштирокчилар томонидан АТ жиҳозлари ва ускуналари импортчилари учун имтиёзли шароитлар бўйича саволлар ўртага ташланди, аммо вазирнинг бу фикрга умуман қарши эканлигига амин бўлдилар. Унинг сўзларига кўра, яратилаётган марказ иккинчи “Абу Сахий”га айланиши асло мумкин эмас. Марказ яратилишдан мақсад айнан дастурий маҳсулотлар ва ахборот хизматларини ишлаб чиқарувчилар учун эркин зона ташкил қилишдир.
Аммо барча конструктив таклифлар ҳам ҳисобга олинди, ва марказ резидентларини қабул қилиш механизмининг якуний яратилиш босқичида инобатга олиниши айтиб ўтилди. Иновацион дастурий маҳсулотларнинг яратилиши лойиҳаларида хорижий инвесторларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда. Патентлаш жараёнини, АКТ муаллифлик саволларини ҳал қилишда алоҳида аҳамият беришга эътибор қаратилди.
Аутсорсинг ва экспорт йуналишларини ривожлантиришда чеклашлар ва тақиқлар бўлишига йўл қўйилмаслиги таъкидлаб ўтилди, аутсорсинг йўналиши эса келажакда соҳа даромадидаги улуши 30-50 % бўлиши кутилмоқда.
Президентнинг 30.06.2017 Фармонига асосан, марказ фаолияти давомида юзага келадиган муаммоли ҳолатларга қараб мавжуд қоидаларга ўзгартиришлар киритилиши алоҳида таъкидланди.