“NIHOL” жамоаси – Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ходимлари бошқарувининг намунавий ахборот тизими яратувчиси – “Кадрлар” НАТ функционалига катта эътибор қаратишда ва уни ўрганиш учун кўмак беришда давом этмоқда.
“Кадрлар” НАТ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигигинг буюртмасига биноан ва кўмаги остида яратилган, ҳамда унинг фаол қуллаб-қувватлаши натижасида ҳозирда ушбу тизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Электрон ҳукумат лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигида ва “Электорон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида жорий қилинмоқда.
“Кадрлар” НАТ амалда тадбиқ этиш ва уни жорий қилиш бутун мамлакат бўйлаб давом этмоқда. Айниқса, Республиканинг Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон вилоятларида, ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат корхонали ва ташкилотларида тизимни амалда қўллаш жараёни фаол давом этмоқда.
“Кадрлар” НАТ жорий қилинишининг дастлабки кунлариданоқ “NIHOL” компаниясида техник ёрдам кўрсатиш ва ушбу тизимни жорий этиш бўйича махсус ишчи гуруҳ яратилган. Ушбу гуруҳнинг асосий мақсади “Кадрлар” тизими фойдаланувчилари билан доимий ўзаро алоқада бўлиш, ҳамда уларга сифатли ва юқори савияда хизмат кўрсатишдир.
Ушбу гуруҳ мутахассислари, тизим билан ишлаш жараёнида қийинчиликларга дуч келаётган фойдаланувчилар билан мулоқотга киришишга, ҳамда улардан келиб тушаётган барча саволларга тезкорлик билан жавоб қайтаришга доим тайёр турадилар.
“Кадрлар” НАТ билан ишлайдиган кадрлар хизмати ходимларига тегишли маслаҳатларни бериш мақсадида “NIHOL” компанияси тажрибали мутахассислари таклиф қилинмоқда. Жумладан, Дуржанова Алие ва Нормуродов Сардор июль ойининг иккинчи ўн кунлиги давомида Турин политехника университетидаги ўқув курси доирасида вилоятдан келган мутахассисларга тизим бўйича тегишли маслаҳатларини беришди.
Консультация жараёнида ходимлар тизимдаги мавжуд функционал билан таништирилди ва фойдаланувчи учун қўлланмадан фойдаланган ҳолда, “Кадрлар” НАТ мустақил ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида амалий машғулотлар ўтказилди. Тизим функционалининг тақдимоти презентацион материаллар ва тест кўринишидаги тизим ёрдамида амалга оширилди. “NIHOL” компанияси мутахассислари томонидан маълумотнома-объективка тайёрлаш жараёнининг барча тафсилотлари, ҳамда фойдаланувчилар томонидан шу вақтгача содир этилган кичик хатолар ва уларнинг ечимлари тушунтирилди. Бундай хатолар сони эса етарлича ҳисобланади, чунки базага киритилган маълумотнома-объективкалар сони қарийб 38 мингтага етди.
“Кадрлар” НАТ таклиф қилган ечимлар бир қанча вазифаларни автоматлаштириш имконини берди. Ўқув курси иштирокчилари яқиндан ўрганган шундай вазифалардан бири – бўш иш ўринлари бўйича бандликка кўмаклашиш марказларига ҳисоботнинг электрон тарзда юборишдир.
Ахир, бугунги кунда давлатимиз томонидан корхона ва ташкилотларнинг ходимлар билан ишлаш хизматига юклатилган талаблардан бири, бандликка кўмаклашиш соҳасида, иш жараёнида автоматлашган тизимлардан самарали фойдаланиш ва уни иш жарайнида жорий қилиш орқали, инновацион хизматларни ривожлантиришдан иборат, “Кадрлар” НАТ эса шулар жумласидандир.
Биз эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги иш жараёнида дуч келадиган долзарб вазифаларни автоматлаштириш бўйича яратаётган ечимларимизда, биринчи навбатда бандликка кўмаклашиш идоралари томонидан иш берувчилар ва ишсизлар учун етказиб берилаётган хизматларнинг самарасини, ошкоралигини ҳамда фуқароларнинг хабардорлигини оширишни таъминлашга ҳаракат қиламиз.
Тренинг иштирокчилари томонидан ўтказилган консультация жараёнининг долзарблиги ва муҳимлиги алоҳида такидланди, ва шунингдек, тизимни янада ривожлантириш мақсадида улар томонидан бир қатор таклифлар киритилди.
Яна бир марта “Кадрлар” НАТ фойдаланувчилари учун эслатма мақсадида шуни таъкидламоқчимизки, Маълумотнома-объективка базаси ечимининг ёпиқ порталида ва Миллий кадрлар очиқ порталининг, “Техник ёрдам” бўлими орқали киритилган барча таклиф ва тавсиялар, “NIHOL” компанияси мутахассислари томонидан тезкорлик ва эътибор билан ўрганиб чиқилади. Балким баъзи бир таклифлар тез орада амалга оширилмас, аммо ушбу тавсиялар тизимнинг кейинчалик ривожланишида албатта инобатга олинади.
“Кадрлар” НАТ ечимларининг сифатини оширишда фаол иштирок этаётган барча тизим фойдаланувчиларига алоҳида миннатдорчилик изҳор этамиз.