Миллий кадрлар портали: ишончли, аҳамиятли, долзарб

Миллий кадрлар портали: ишончли, аҳамиятли, долзарб

Сизни қанака касб қизиқтирмоқда? Қанақа мутахассислик бўйича? Қайси манзил ёки ҳудудда? Иш ҳақининг миқдоричи?

Маоши бир миллион сўм бўлган ўқитувчилик касби, ёки қурувчи-муҳандис учун икки миллион сўмлик вакансия – бўш иш ўринлари тўғрисидаги шунга ўхшаш энг сўнги, долзарб ва ишончли маълумотларни Миллий кадрлар порталида топишингиз мумкин.

Порталга ташриф буюрганлар сони 784 мингдан ошди (шу йилнинг 1 майидан бошлаб). Порталнинг маълумотлар базаси кундан-кунга ортиб бормоқда ва у доимий равишда янгиланиб туради. Салкам 14 мингта ташкилот Миллий кадрлар порталига 86 мингга яқин бўш иш ўринларини аллақачон жойлаштириб бўлишди.

Бунда, порталнинг тезкорлик билан тўлдирилишида, “Кадрлар” тизимининг функционал имкониятларини фаол ўзлаштириб олган мутахассисларнинг хизмати каттадир.

Яратувчи компания сифатида, “NIHOL” компаниясининг техник ёрдам ва тизимни жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ ушбу жараённинг фаол кечишида ўз ёрдамларини кўрсатишмоқда. Улар томонидан ходимлар билан ишлаш бўлимининг мутахассисларига қуюдаги тизимлар бўйича юқори даражали консультациялар кўрсатилмоқда:

  • Давлат органлари ходимлари ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва уларни тизимлаштириш мақсадида яратилган “Кадрлар” Наъмунавий ахборот тизими. Ушбу тизим Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигигинг буюртмасига биноан ва кўмаги остида яратилган бўлиб, унинг фаол қуллаб-қувватлаши натижасида  ҳозирда ушбу тизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Электрон ҳукумат лойиҳаси доирасида  Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигида ва “Электорон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида жорий қилинмоқда.
  • Юридик шахсларнинг меҳнат дафтарчаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида яратилган ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯААТ MEHNAT DAFTARCHASI_UZ).

Фойдаланувчиларнинг тизимни ўзлаштириш сифатини яхшилаш мақсадида, турли гуруҳдаги фойдаланувчилар учун функционал билан ишлаш бўйича йўриқномалар яратилган. Ўзбек ва рус тилларидаги йўриқномалар порталнинг “Маълумотномалар база”сига жойлаштирилган.

Шунингдек Миллий кадрлар порталида “Техник ёрдам” хизмати ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унда фойдаланувчилар (жисмоний шахслар билан бирга юридик шахслар ҳам), тизим яратувчиларига йўналтирилган,   тизим бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини қолдиришлари мумкин.

Деярли икки юз мингга яқин давлат корхона ва ташкилотлари фойдаланувчилар қаторида бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз. Миллий кадрлар порталидаги барча маълумотлар ва давлат интерактив хизматларидан эса хохлаган фойдаланувчи фойдалана олади.

“Кадрлар” НАТ фойдаланувчилари учун шуни таъкидлаб ўтишни истардикки, улар томонидан Маълумотнома-объективка базаси ечимининг ёпиқ портали ва Миллий кадрлар очиқ портали орқали “Техник ёрдам” бўлимига киритаётган барча таклиф ва тавсиялар, “NIHOL” компанияси мутахассислари томонидан диққат билан ва қисқа муддат ичида ўрганиб чиқилади. Келиб тушган барча таклиф ва тавсиялар келажакда тизим ривожланишида инобатга олинади.

Шу ўринда, “NIHOL” компанияси, “Кадрлар” НАТ ечимлари сифатини оширишда фаол иштирок этаётган барча фойдаланувчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этади.

Барча изоҳлар:

Юлдашева Нигора Шариповна
11.11.2019 16:35:14

 

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений