“Ўзсаноатқурилишбанк” АКБ учун мўлжалланган йирик лойиҳа ўз ниҳоясига етди

“Ўзсаноатқурилишбанк” АКБ учун мўлжалланган йирик лойиҳа ўз ниҳоясига етди

“Ўзсаноатқурилишбанк” АКБ учун мўлжалланган, ҳамда бир неча ой давом этган ва юқори даражали мураккабликка эга катта ҳажмдаги техник ишларни ўз ичига олган йирик лойиҳа ўз ниҳоясига етди.

Ушбу лойиҳа, “Ўзсаноатқурилишбанк” АКБдаги мавжуд маълумотлар базаси кластер комплексли дастурий-аппарат таъминотининг тўлиқ модернизация қилинишини, ҳамда ишлаш учун тайёр ҳолатга келтиришни ўз ичига олганди.

Лойиҳани амалга оширишда UIB компанияси, Inc. (США), ҳамда Ўзбекистонга IBM маҳсулотларини етказиб берувчи ишлаб чиқарувчининг юқорималакали хизмат кўрсатувчи ҳамкори ҳисобланган “RIM-NIHOL” МЧЖ иштирок этишди.

“RIM-NIHOL” МЧЖ АТ соҳасида комплекс масалаларнинг ечимини топишда кўп йиллик тажрибага, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида IBM томонидан киритилаётган техник жиҳатдан мураккаб бўлган комплекс ечимларни амалга ошириш учун зарур бўлган юқорималакали мутахассисларга эга.

Улар бирга ҳамкорликдаги иштироки натижасида вазирликлар, давлат идоралари, корхоналар ва шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида фаолият юрутаётган йирик тижорат ва давлат банклари учун бир қатор лойиҳаларни амалга оширишди.

Ушбу лойиҳада иштирок этиш жараёнида, IBM, Lenovo, Schneider Electric каби жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий ускуна ва жиҳозларини монтаж қилиш, ишга тушириш ва ўрнатиш каби юқори мураккабликка эга катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш билан боғлиқ комплекс лойиҳаларни бажаришда, “RIM-NIHOL” компанияси яна бир бор ўзининг юқори даражадаги тажрибасини намойиш қилди.

Шу ўринда бир нарсани такидлаб ўтиш жоизки, “RIM-NIHOL” компанияси, дастурий таъминот маҳсулотлари ва сервер жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ҳисобланган IBM компаниясининг Ўзбекистондаги расмий минтақавий бизнес ҳамкори ва сервис маркази ҳисобланади. Бундан ташқари, IBM “RIM-NIHOL” компаниясига Expert мақомини берган бўлиб, бу ўз навбатида IBM ускуналарини техник таъминотини таъминлаш, тестдан ўтқазиш, ўрнатиш, етказиб бериш каби масалаларини янада кенгайтириш имкониятини беради.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АКБ учун амалга оширилган лойиҳа доирасида, кластер комплексини янада модернизация қилиш мақсадида, IBM ва Lenovo компанияларининг замонавий кластер жиҳозлари, ҳамда дастурий таъминотидан фойдаланилди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АКБ асосий маълумотлар базасига бўлган зўриқишнинг ортиши, транзакцияларнинг ўсиши, ҳамда маълумотлар базасидаги банк томонидан тўплаётган ва қайта ишлаётган ахборот миқдорининг ошиши натижасида кластер комплексини модернизация қилиш эҳтиёжи туғилди. Мавжуд маълумотларни янада юқорироқ тезликда қайта ишлаш масаласи юзага келди.

Амалга оширилган лойиҳа доирасида мавжуд асосий кластер жиҳозларнинг янгисига, янада юқори самарали ва ишончлисига, тўлиқ алмаштирилишига эришилди.

Хусусан, “Ўзсаноатқурилишбанк” АКБ мавжуд маълумотлар базасини кластер сервер комплексининг дастурий таъминотини ишга тушишга тайёр ҳолатда ўрнатишни тўлиқлигача ўз ичига олган кластер комплексининг модернизациси, IBM Power 8 серверларининг ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган эди.

Шунингдек, иш самарадорлигини ва ишончлиликни оширган, бир нечта операцион тизимни ягона серверда ишга тушуриш имкониятини берувчи, виртуаллаштириш платформаси ҳисобланган PowerVM Enterprise Edition гипервизори лойиҳа доирасида бизнинг мутахассислар томонидан тест серверида ўрнатилишига эришилди.

Бундан ташқари, ўрнатилган сервер ускуналари зарур бўлган бизнес-танқидий операцияларнинг ечимини топиш билан бирга, юқори ишонлилик, иш самарадорлиги, мослашувчанлик ва кенг кўламлиликни кафолатлаб берди.

Лойиҳа доирасида ўрнатилган янги ускунанинг, иш жараёнида бошқа қўшимча истиқболли имкониятларни очувчи, афзалликларидан яна бири бу, ускуна хотирасининг ўтказувчанлик қобилияти тезлигининг катталигидадир.

Техник жиҳатдан ҳам баъзи бир тафсилотларни қўшимча ўрнида эслатиб ўтсак. Янги Flash дискларга эга IBM маълумотларни сақлаш тизими, шу жумладан комплектида 16 Gb IBM оптик коммутаторлар, ҳамда сиқилган ҳолда 12 ТВ ва сиқилмаган ҳолда 6 ТВ сиғимга эга LTO-7 картриджлари билан IBM ленталик кутубхонанинг ўрнатилишидир.

Schneider Electric APC фирмасининг 10кВт узлуксиз қувват манбаилари янгиланди. Банкнинг резервдаги информацион майдони яратилди.

Мутахассисларимизнинг фикрига кўра, резервдаги информацион майдоннинг яратилиши зарур пайти амалга оширилаётган барча вазифаларни автоматик тарзда ўзига юклаб олиш, узлуксиз ишлаш ва асосий тизимларда хатолик эҳтимолига қарши 100 % бардошлилик имкониятини таъминлаб беради.

Буларнинг барчаси, исталган бошқа корхонада каби, банкнинг самарали фаолият юритишида муҳим омил ҳисобланади, чунки ҳозирги замонавий шароитларда маълумотларни электрон қайта ишлаш тизимининг хатосиз ишлаши муваффақият гаровидир.  

Умуман олганда, лойиҳа якунида буюртма берувчи мижознинг таъкидлашича, бажарилган ишлар кўлами банк учун зарур бўлган масалаларнинг комплекс ечимларини топишда жуда катта ёрдам берди. Жумладан, маълумотлар баъзасининг ишлаб чиқариш самарадорлиги, ишончлилиги, сақланиши, хавфсизлиги ва ишдан чиқишга бардошлилик оширилди. Таъкидлаш жоизки, буюртмачилар амалга оширилган ишларни юқори баҳолашди.

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений