Смартфон, микротўлқинли печ ва бошқа ажойиб совғаларни ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Смартфон, микротўлқинли печ ва бошқа ажойиб совғаларни ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги шарафига, “NIHOL” компанияси супер совринли танлов ҳақида эълон қилади – смартфон ва микотўлқинли печ.

Танлов, “Кадрлар” Намунавий ахборот тизими фойдаланувчилари, шунингдек, Миллий кадрлар портали, Миллий вакансиялар базаси, ҳамда Юридик шахсларнинг меҳнат дафтарчаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯААТ MEHNAT DAFTARCHASI_UZ)  ва “Кадрлар” Намунавий ахборот тизимида ишлайдиган Ўзбекситон давлат корхоналари ходимлари ўртасида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш шартлари:

  • Юқорида қайд этилган тизимлардан бирининг фаол иштирокчиси бўлиш;
  • Миллий кадрлар порталининг “Техник ёрдам” бўлимида (порталга кириш www.mehnat.uz ва www.nihol.uz сайтлари орқали) ёки Facebook ижтимоий тармоғида “Группа компаний NIHOL” саҳифасининг изоҳига тизимни янада мукаммаллаштириш бўйича ўз таклиф ва саволларини  қолдириш;

Номинациялар:

  • Тизим фаол фойдаланувчиси;
  • Тизимни янада мукаммаллаштириш бўйича энг яхши таклиф ва савол қолдирган фойдаланувчи;

Малакали ҳакамлар ҳайъати танлов ғолибини аниқлаб беради.

Ғолиб бўлган иштирокчиларнинг исми сайтда, шунингдек NIHOL компаниялар гуруҳининг расмий саҳифасида ёки Facebook ижтимоий тармоғида Nihol.Holding профилида эълон қилинади.

Изоҳ: агар ғолиб Тошкент шаҳрида истиқомат қилса, ўз совғасини бизнинг расмий офисимизда олишлари мумкин. Агар ғолиб бошқа тумандан бўлса, уларга соврин почта орқали етказилади.

“Юридик шахсларнинг меҳнат дафтарчаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” (ЯААТ MEHNAT DAFTARCHASI_UZ)  ва “Давлат органлари ходимлари ҳақида маълумотларни сақлаш ва уларни тизимлаштириш учун “Кадрлар” Намунавий ахборот тизими” лойиҳалари ҳақида қўшича маълумотлар қуйидаги веб-сайтларда мавжуд: www.nihol.com ва www.nihol.uz