Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли касалликлардан муҳофаза қилиш марказининг ходимлар билан ишлаш бўлими ва махсус қисм бошлиғи Муборак Нишанова шундай фикрдалар.
Бу соҳада кўп йиллардан бери ишлайман, ва илгари бу тизимнинг қанақа бўлганлигини солиштирш имконига эгаман, ушбу тизимнинг жорий қилиниши кўп енгилликлар яратди, ҳамда бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботларни юбориш жараёни ижобий тарафга ўзгарди, - деб таъкидлайди Нишонова Муборак Таджибаевна. - Биз бу тизимда 2017 йилнинг май ойидан бошлаб ишлай бошладик, ва шуни бемалол таъкидлай оламанки, ҳисобот топшириш жараёни анчагина тезлашди ва самарадорлиги янада ошди, ҳисобот наъмунаси шакли яхлит кўринишга келди, маълумолар тизимлаштирилди, уларнинг хавфсизлиги таъминланди, тизимда рўйхатдан ўтиш ва ундан фойдаланиш учун Давлат солиқ инспексияси томонидан берилган Электрон рақамли имзонинг жорий этилиши эса маълумотларимизнинг тўлиқ ҳимоясини ва идентификациясини таъминлайди. Ишлаш янада қулай бўлди. Албатта, ушбу янги тизимни ўзлаштиришимиз учун бизга маълум вақт керак бўлди, ва бунда бизга “Кадрлар” НАТ яратувчи-компания техник ёрдам кўрсатиш ва тизмини жорий қилиш гуруҳи мутахассислари кўпгина амалий ёрдам кўрсатишмоқда. Гарчи Миллий кадрлар портали маълумотлар баъзасида тизим билан ишлаш бўйича бир қанча қўлланмалар жойлаштирилган бўлсада, тўғридан-тўғри мулоқатга киришиш кўпгина ҳолларда тезкорлик талаб қиладиган саволлар ечимини топишда вазиятни соддалаштиради ва тезлаштиради, шунинг учун фурсатдан фойдаланиб уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Таъкидлаш жоизки ушбу мулоҳаза – мамлакат бўйлаб жорий қилинаётган тизим ҳақида билдирилаётган кўплаб ижобий фикрларнинг биридир холос. Бугунги кунда, Миллий кадрлар порталида бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар бўлимида 14 079 давлат корхоналари 86 573 вакансияларни жойлаштиришга муавфақ бўлишди. Тизимга аъзо бўлаётган корхоналар сони кўрсаткичи ошишда давом этмоқда. Аксинча, тизимга жойлаштирилган бўш иш ўринлари миқдори эса пастга қараб ўзгариб бормоқда, бу эса ўз навбатида жойлаштирилган маълумотлар кўпгина одамларга иш топишда ёрдам берганидан далолат беради. Мисол учун, охирги 2 ҳафтанинг ичида 200 дан ортиқ вакансиялар ўз эгаларини топди, ва табиийки бу вакансиялар бўш иш ўринлари бўйича умумий рўйхатдан ўчириб ташланди.
“Кадрлар” НАТ ечими бир қатор иш жараёнларини автоматлаштириш имконини берди. Шу каби ечимларидан бири – бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботларнинг меҳнат органларига топширилишидир. Айнан мана шу савол билан Марказ ходимлари “NIHOL” компаниясининг тизимни жорий қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш мутахассисларига мурожаат қилишди ва керакли маслаҳатларни олишди.
Бугунги кунда, давлат корхоналарининг кадрлар масалалари билан ишлаш жараёнига қўйилаётган асосий талаблардан бири бу, автоматлаштирилган тизимларнинг иш жараёнига самарали жорий қилиниши ва уларнинг қўлланилиши орқали бандликка кўмаклашиш соҳасида инновацион хизматларни ривожлантиришдир, ва “NIHOL” НАТ шулар жумласидандир.
Шунинг учун, тизимнинг жорий қилиниши доирасида, мутахассислари давлат ташкилотлари ходимларига тегишли кўрсатма ва маслаҳатларини беришмоқда. Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотларда жорий қилинаётган “Кадрлар” тизимининг фойдаланувчилари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларга сифатли ва профессионал маслаҳат кўрсатиш, ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.