“NIHOL” компанияси томонидан бандликка кўмаклашишнинг самарали ресурси

“NIHOL” компанияси томонидан бандликка кўмаклашишнинг самарали ресурси

“Кадрлар” Наъмунавий ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигигинг буюртмаси ва кўмаги остида яратилган бўлиб, унинг фаол қуллаб-қувватланиши натижасида  ҳозирда ушбу тизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ “Электрон ҳукумат” лойиҳаси доирасида  Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигида ва “Электорон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида жорий қилинмоқда.

Лойиҳа доирасида амалга оширилган асосий ечимларга қуюдагиларни мисол қилиб келтирсак бўлади: кадрлар масалалари бўйича ишловчи  ходимларнинг меҳнат талаб жараёнларини автоматлаштирувчи “Кадрлар манежменти”, “Маълумотнома-объективкалар базаси”, Бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва Миллий Кадрлар портали.

“NIHOL” компаниясининг ташаббуси билан  лойиҳа  доирасидаги вазифалардан ташқари,  Миллий вакансиялар базасини ва порталнинг ахборот билан тўлдирилишини, шу жумладан бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни тезкорлик билан порталда чоп этишни ташкиллаштириш учун бир қатор ечимлар ишлаб чиқилди.

Портал ёрдамида кўрсатилаётган хизматларга бўлган талабни аниқлаш учун, ҳамда уларнинг сифатини ошириш мақсадида, “NIHOL” компанияси томонидан ҳисоботларни порталдан юбориш даврида, давлат ташкилотларининг ва корхоналарининг кадрлар масалалари бўйича ишловчи ходимлари ўртасида сўровнома ўтказилди.

Шундай қилиб,  сўровномада иштирок этганларнинг 95 % ресурсни фойдали деб ҳисоблашмоқда, 90 % эса ҳисобот топшириш жараёнининг анчагина енгиллашганини таъкидлашмоқда. Шу билан бирга ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, Миллий кадрлар порталидан фойдаланган ҳолда, охирги 3 ой давомида 25 мингта одам ишга жойлашишга муваффақ бўлди.

Кадрлар хизматининг 14 мингдан ортик мутахассиси ушбу сўровномада иштирок этишди. Унда иштирок этган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

Таъкидлаш жоизки, “Кадрлар” НАТ доирасида ишлаб чиқилган Миллий кадрлар портали,  Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот майдонини кенгайтириш бўйича ечимларимизда ва вазирликнинг долзарб ҳисобланган масалаларини автоматлаштиришда, ўз ривожини топди.

Шундай қилиб, корхона ва ташкилотларнинг кадрлар масалалари бўйича ишловчи мутахассислар, меҳнат дафтарчасини сотиб олиш учун порталда онлайн ариза қолдириш ва тизимда ташкилот ўзининг “Шахсий Кабинети” орқали ариза ижросининг қайси босқичда эканлигини кузатиш  имкониятига эгадирлар.

Порталнинг асосий вазифаларидан бири бу бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботларнинг онлайн тарзда топшириш имкониятини берувчи интерактив хизматнинг тақдим этилишидир. Ҳисобот бериш тартиби тўғрисидаги регламент, уларнинг ойлик топширилишини белгилайди, аммо тақдим қилинган ечимга кўра эса корхонада бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган заҳотиёқ ҳисоботларни тезкорлик билан тақдим этиш имкониятини беради, бу эса ўз навбатида чоп этилаётган вакансияларнинг долзарблигини таъминлайди.

Бугунги кунга келиб қарийб 15 минг корхона, ўзида деярли 94 мингга янги бўш иш ўринларини мужассам этган ҳисоботларини тақдим этишди (портал орқали иш изловчи фойдаланувчиларнинг талабига қараб бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларнинг сони камайиши мумкин, ва аксинча корхоналар томонидан ушбу маълумотларнинг тўлдирилиши ва янгиланиши натижасида кўпайиши мумкин).

Келажакда юқорида қайд этилган кўрсаткичларнинг бир неча маротабага ошиши кутилмоқда.

Таъкидлаш керакки, илгари бўш иш ўринлари ҳақида келиб тушган маълумотлар  Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги сайтида тезкорлик билан чоп этилмасди. Вакансиялар ҳақидаги маълумотларнинг долзарблигини тушунган ҳолда, билан аҳолининг хабардорлигини ошириш учун  бизнинг компания ташаббуси билан катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. “NIHOL-KOMTEX” МЧЖ мутахассислари бутун республика бўйлаб  Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги идораларига ҳисобот топшириш функционалини жорий қилинишида ўз ҳиссаларини қўшишди, бўш иш ўринларини чоп этишда кўмаклашишди ва тезкорлик билан шакллантириш имконини берувчи “Миллий вакансиялар базаси” ёрдамида керакли вакансияни қидириш имконини яратиб беришди.

Бу эса ўз навбатида, корхоналар томонидан ходимларни ишга қабул қилиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш ва Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш имконини беради. Шу билан бирга, мамлакатда ишсизликни камайтириш каби ўткир ва долзарб муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.

Компаниямиз томонидан бажарилган ишлар кўлами жуда катта, бироқ, бугунги кунга келиб “Кадрлар” НАТ ечимларининг ишлаб чиқилиши, жорий қилиниши ва эксплуатацияси, ҳамда Миллий кадрлар порталининг Вакансиялар базасини янада ривожлантириш билан боғлиқ барча молиявий харажатлар “NIHOL” компанияси томонидан қопланиб келинмоқда.

Аммо, олдимизда турган вазифаларнинг муҳимлигини ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бандликка кўмаклашиш масалаларининг ечимини топиш долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг компаниямиз Миллий кадрлар порталини янада ривожлантириш ишларида ва янги хизматларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этишда давом этмоқда.

Порталдаги маълумотларга бўлган талаб жуда катта: шу йилнинг 1 майидан бошлаб порталнинг “Вакансия излаш” саҳифасига ташриф буюрганлар сони 1 миллиондан ошди. Саҳифадан кунлик фойдаланувчиларнинг сони 15 000 мингдан ошди. Бу эса, ресурс тўлақонли ишлаётганидан, унинг самарадорлигидан ва унга талаб катталигидан далолат беради.

Миллий кадрлар портали орқали ишга жойлашиш имконияти ҳақида бизга тез-тез саволлар келиб тушади. Порталда иш излаётган кўпгина фуқароларимиз учун ушбу масаланинг нақадар долзарб ва муҳим эканлигини биз жуда яхши тушунамиз. Айнан мана шу онлайн хизматга бўлган юқори эҳтиёж натижасида “NIHOL” компанияси ўз ташаббуси билан бандликка кўмаклашишнинг янги қўшимча хизматини яратишга қарор қилди, ва ушбу қарорнинг  Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилгандан сўнг уни ишга туширишни, ҳамда бу турдаги янги хизмат фуқароларга Порталда танлаган бўш иш ўрнига ариза юбориш, Иш берувчидан жавобини автоматик тарзда олиш,  Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги идоралари томонидан эса иш билан таъминлаш жараёнига старт бериш ва уни мониторинг қилиш имконини беради.

Айни пайтда,  Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарлигига, таниқли профессионал, ушбу соҳани яхши биладиган, вазирликдаги барча бизнес-жараёнларни чуқур ўзлаштирган инсон Актам Хаитов тайинланди. Шу муносабат биламан, умид қиламизки, замонавий жаҳон стандартларига ва Ўзбекистонда  e-Gov дастурини ривожлантириш талабларига жовоб берадиган, замонавий ахборот-коммуникацион технологитехнологияларнинг вазирликда кенг жорий қилиниши ва бизнес жараёнларнинг автоматлаштирилиши (ERP)  янги босқичга кўтарилишда ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида ва, хусусан, “Электрон ҳукумат” тизими ривожланишида янада кўпроқ мавқеига ва обрўга эга бўлиб бормоқда, жумладан бутун дунё бўйлаб Электрон ҳукумат ривожланиш даражаси бўйича халқаро давлатлар рейтингида 20 поғона тепага кўтарилиши бизнинг компания учун жуда муҳим.

Оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, жамият назорати механизмларининг амалда қўлланилиши, давлат хизматларининг самарадорлигини ва сифатини ошириш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада такоммиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг – “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш” тўғрисидаги  биринчи йўналиши бўйича юртбошимиз томонидан бизнинг олдимизга жудда катта ва муҳим вазифалар қўйилган.

Айни дамда, бундай муҳим жараёнда инертликка йўл қўйиб бўлмайди. Ҳозирнинг ўзидаёқ иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги барча масалалар бўйича деярли барчамиз ўзаро электрон ҳамкорликка тайёрмиз.


Ахир, хатто биз ўтказиб кўрган кичик бир сўровнома ҳам шуни кўрсатдики, кўпгина фойдланувчилар  Миллий кадрлар порталидаги янги хизматлар орқали ишлаш анчагина қулай ва самарали деб ҳисоблашди.