Ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашув

Ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашув

06.11.2017

“Ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашув” мавзусидаги халқаро конференция 2017 йил 9 ноябр куни Тошкент шаҳридаги  “Пойтахт” Бизнес-марказининг “KIZILKUM GOLD” конференц-залида бўлиб ўтади.

Тадбир мақсади – ахборот хавфсизлигини комплекс таъминлашнинг замонавий имкониятларини кенг муҳокама қилиш ва жаҳон амалиётида кўпайиб бораётган кибер ҳужумларга қарши самарали курашиш.

Иштирокчилар:  ушбу мавзу бўйича қизиқарли суҳбатда Ўзбекистон вазирликлари, идоралари ва банклари, ҳамда Россия, Япония ва АҚШ каби дунёнинг етакчи дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларининг вакиллари иштирок этишади.

Ўзбекистон давлат тузилмалари, молия секторлари ва бизнес соҳаси вакиллари ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун етакчи АТ-ечимлари билан, замонавий таҳдидлар, йўналишлар, тенденциялар, ахборот хавфсизлигини таъминлаш сабабларини бартараф қилиш йўллари билан танишадилар.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг иштирокида ўтказилади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, жумладан иқтисодиётга, ижтимоий соҳага, бошқарув тизимига ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича аниқ вазифалар кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантириш ҳукумат томонидан турли имтиёз ва афзалликлар орқали рағбатлантириб турилади, хусусан, ушбу жараёнда иқтисодиёт ва молия соҳасини, ҳамда валюта бозорини либераллаштириш, эркин конвертациянинг очилиши ва бошқа шу каби чоралар муҳим рол ўйнади. Валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб қўйилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг сентябр ойида қабул қилган  “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” фармони ушбу соҳадаги тараққиётга янги туртки берди.

Зарур ва ўринли ҳисобланган ушбу прогрессив жараёнлар, корхона ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва сақлаш нуқтаи назаридан жараён иштирокчиларидан жуда эҳтиёткор бўлишни талаб қилади. Бу борада банк секторининг АХ (ахборот хавфсизлиги) алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, маҳаллий банклар ташқи алоқаларда янада очиқ, пластик карточкалар билан ишлаш ва нақд пул бериш бўйича банкоматлар тармоғини ривожлантириш фаоллашмоқда. Шу муносабат билан, конференцияда ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашувнинг батафсил имкониятлари ушбу соҳа вакилларига тақдим этилди.

Ҳозирги кунда Ахборот хавфсизлиги масаласи нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун АТ-бозорида долзарб бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, IDC (International Data Corporation, 1964 йилда ташкил топган, ҳамда ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари жаҳон бозорини ўрганиш билан шуғулланадиган, халқаро тадқиқот ва консалтинг компанияси сифатида танилган) компаниясининг хабар беришича, фақатгина жорий йилнинг бошидан буён “WannaCry” криптографик вирус ҳужумлари 70 дан ортиқ давлатда қайд этилган, бутун дунёга машҳур бўлган “Petya/NotPetya” вирусидан  эса жорий йилда 2 минга яқин компания зарар кўрган. Яқинда, Туркия, Германия, Россия, Украина ва бошқа давлатларнинг ўнлаб компаниялари, кенг миқёсдаги янги “BadRabbit” (“Ёмон қуён” номли ушбу вирус “Petya” вирусининг модификацияси ҳисобланади) криптографик вируси ҳужумига учрагани маълум бўлди. Бутун дунёдаги тижорат ва давлат ташкилотларига ўз таъсирини кўрсатган ахборот хавфсизлиги таҳдидлари шуни кўрсатдики, кибержиноятчиларнинг ҳужумларига кўпгина компания ва банкларнинг АТ-инфратузилмаси ҳали заиф ва тайёр эмас.

IDC таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2020 йилга бориб, мамлакатларнинг 60 % киберхавфсизлик ҳақида чоп этилган доктринага эга бўлишади, кейинги йилга келиб эса дунёнинг кўплаб йирик компаниялари ўзларининг хавфсизлик тизими архитектурасини қайта кўриб чиқишади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистонда ахборот тизимлари хавфсизлиги масалалари устувор бўлиб бормоқда, айниқса Ахборот хавфсизлигини малакали ва ҳар томонлама ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қандай қилиб ўз корхонангизнинг инфратузилмасини бошқаришни таъминлаш мумкин? Муаммолар ва кутилмаган ҳодисалар ҳақида имкон қадар тез хабардор бўлиш учун нима қилиш керак? “Ҳужумларни/таҳдидларни” қандай қилиб аниқлай олишимиз ёки олдиндан тахмин қилишимиз мумкин? Шу ва бошқа саволларга жавобни “Ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашув” мавзусидаги халқаро конференцияда олишингиз мумкин.

Тадбир доирасида:

  • дунёдаги машҳур вендорларнинг (сотувчи) тақдимоти;
  • бизнеснинг турли соҳаларидаги ҳақиқий ҳолатлар таҳлили;
  • тадбирда тақдим этилган дунё вендорларининг маҳсулотларини онлайн тарзда синовдан ўтказиш;
  • индивидуал маслаҳатлар;
  • замонавий кибер ҳужумлардан самарали ҳимояланишда илғор тажриба ва билимларни баҳам кўриш.

Конференция иштирокчилари, намойиш майдонида тақдим этилган, ахборот хавфсизлиги масалаларини ечувчи дастурий таъминот намуналарини онлайн тарзда синаб кўришлари мумкин.

Конференциянинг якуний сессиясида: савол-жавоб ва якуний хулосалар.

Кутилаётган натижа: бўлиб ўтган конференция иштирокчиларга жорий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик тизими архитектурасини янгилаш ва қайта кўриб чиқиш, ахборот хавсизлигини таъминловчи мавжуд дастурларни тўғирлаш ва ўз корхона/ташкилотида кибер хавфсизликнинг истиқболли доктринасини ишлаб чиқиш имконини беради.

Конференция ташкилотчилари: NIHOL компаниялар гуруҳи – хизмат кўрсатувчи ва ахборот инфратузилмасининг асосий таркибий қисмларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва тизим интеграторлари орасида етакчилардан бири. Ўзбекистоннинг АТ бозорида 1989 йилдан буён фаолият юритаётган NIHOL компаниялар гуруҳи, ўз мижозлари ва ҳамкорларини ахборот технологиялари соҳасидаги энг илғор ечимлари билан таъминлашга барча саъй-ҳаракатларини йўналтирмоқда. Гуруҳда: NIHOL-KOMTEX («Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновацион марказ резиденти), RIM-NIHOL, MERKURIY NIHOL, SANOAT KOMPUTER TIZIMLARI. Мижозлари эса 200 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар, жумладан ҳукумат ва бошқарув органларидир.

NIHOL компаниялар гуруҳи, Ўзбекистон, Тошкент, 1000187, Интизор кўчаси, 26; тел.: (998-71) 266-58-44; e-mail: info@nihol.uz; веб-сайт: www.nihol.uz, www.nihol.com