2017 йилги натижалар ва 2018 йилги режалар тўғрисида “NIHOL” компаниялар гуруҳининг таъсисчилари кенгаши раиси, “NIHOL-KOMTEX” компания директори, Мирзаев Фазлидин Абдуллаевич билан интервю.

2017 йилги натижалар ва 2018 йилги режалар тўғрисида “NIHOL” компаниялар гуруҳининг таъсисчилари кенгаши раиси, “NIHOL-KOMTEX” компания директори, Мирзаев Фазлидин Абдуллаевич билан интервю.

25.12.2017

“Профессионал ёндашув ва давлат кўмаги АКТ-соҳасининг жадал ривожланишини таъминлаб беради”

Фазлидин Абдуллаевич Мирзаев.Ўтаётган йил ҳақида нима дея оласиз?

Ўзбекистонда давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, “электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматларининг сифатини яхшилаш борасидаги ишлар давом этмоқда.Ушбу вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аниқ қилиб кўрсатилган, ва шунингдек иқтисодиётда, ижтимоий соҳада, бошқарув тизимида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш назарда тутилган. Шу муносабат билан, шубҳасиз айтиш мумкин, 2017 йил Ўзбекистоннинг бутун АТ-жамияти учун бурулиш нуқтасига айланди, бу эса узоқ вақт кутилган муҳим ўзгаришларнинг бошланиши демакдир.

Мамлакатимиз Президенти Мирзиёев Ш.М. томонидан қабул қилинган “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони АКТни ривожлантиришда янги қўшимча туртки бўлди. Турли имтиёз ва преференциялар жорий этилди, иқтисодиёт ва молия соҳасини, валюта бозорини либераллаштириш, эркин конвертациянинг очилиши ва шу каби бошқа бир қатор тадбирлар муҳим рол ўйнади. “Mirzo Ulugbek Innovation Center” ахборот технологияларини ишлаб чиқариш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Инновацион марказ, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда ёрдам кўрсатиш маркази, ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги яратилди.

Расман 2018 йил Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. АКТ соҳасининг фаол иштирокчилари учун бу ажойиб янгилик.

Бу қадамларнинг барчаси, бизнес муҳитини яхшилаш, профессионал АТ-гуруҳларини ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, АТ-саноати экпортини ошириш орқали ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш зарурлигининг вақти келганини, жамиятимизнинг барча босқичларида тушунганлиги, яна бир карра катта ишонч уйғотади.

“NIHOL” учун ўтаётган йил қандай бўлди ?

NIHOL компаниялар гуруҳи учун ўтиб кетаётган йил омадли, ғалабаларга бой, астойидил меҳнат ва маълум бир ютуқларни қўлга киритган ҳолда муваффақиятли бўлди. Лойиҳалар, янги стратегияларни ишлаб чиқиш, АТ-жамоа тадбирларида фаол иштирок этиш, малака ошириш, семинарлар, конференциялар ва кўргазмалар ташкил этилди.

Тарк этаётган жорий йилда босиб ўтилган йўлга назар ташлаб туриб, касбий даражасини оширишда ҳар бир мутахассиснинг қилган сай-ҳаракатлари, ўзгача фахрланиш туйғусини ҳис этаяпман.Таъкидлаш керакки, ўтаётган йилда баъзи бир лойиҳаларни амалга оширишда муайян маъмурий муаммолар билан боғлиқ кўнгилсизликлар ҳам бўлди. Нима бўлганда ҳам, яхши янгиликлар кўпроқ бўлди.

Биринчидан, бизнинг NIHOL-KOMTEX компанияси Инновацион марказнинг тенгҳуқуқли резидентига айланди, Марказ томонидан илгари сурилаётган мақсад ва вазифалар эса ҳақиқатдан ҳам ўзининг амалий ечимини топиши бизда жуда катта ишонч ва умид уйғотмоқда, ҳамда ҳар бир резидент нафақат оддийгина номинал иштирокчи сифатида, балки қўлга киритган солиқ имтиёзларидан ташқари, давлат, тижорат ва жамоат ташкилотлари томонидан келиб тушаётган ариза кўринишидаги АТ-лойиҳаларни очиқлик ва ошкоралик асосида тақсимлаш жараёнида қатнашиши мумкин.

Иккинчидан, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, бизнинг мутахассилар йил давомида ўзларининг касбий маҳоратини оширишди, ўқув жараёнида қатнашиб, тегишли сертификатларни олишди, ҳамда семинар ва конференцияларда қатнашишди.

Мисол учун, IBM Security бўйича ўтилган курсларнинг фахрли давоми сифатида, МДҲ ва Россиядаги IBMнинг энг яхши ваколатига эга марказларидан бирида, IBM Ўзбекистондаги ўзининг узоқ муддатли ҳамкори RIM-NIHOL учун “Security QRadar SIEM 7.2 IBM бошқаруви” курсида иштирок этиш имкониятини тақдим этди.

Мутахассисларимиз жаҳонга машҳур компаниялар томонидан ташкил этилган бошқа бир қатор тренингларда ҳам иштирок этишди. Биз қуйидаги каби йирик халқаро конференция ва семинарларда иштирок этади: “Open Source Software Forum”, “LENOVO TRANSFORM”, “M-Portal CA Day in Uzbekistan”, “Cisco UCS update”, “IDC Day”, “Usenet”, “Oracle Technology Day”, “IBM SolutionsConnect 2017”. Бундан ташқари, инфраструктура ечимларининг етакчи провайдерларидан бири бўлган  Fujitsu Technology Solutions GMBH компаниясининг таклифига биноан, биз, Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган “Келажакнинг рақамли трансформациялари” мавзусидаги йирик халқаро форумда иштирок этдик. Дунёнинг таниқли вендори Huawei компаниясидан эса, “Ривожланишга қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича махсус мукофотга эга бўлдик.

Бу каби ҳар бир “иштирок” бизга муҳим профессионал тажрибани берди. Бироқ, NIHOL учун муҳим сана, бу, 60 дан ортиқ маҳаллий компанияларни, ҳамда Россия, Қозоғистон, Хитой, Швейцария ва бошқа бир қатор давлатлардан келган компанияларни ўзида тўплаган, ICTWEEK2017 доирасида ҳар йили ўтказиладиган ICTEXPO кўргазмаси бўлди. Ишчи гуруҳ иштирокидаги учрашувлар ва музокараларни утқаздик, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Ергеодазкадастр) билан хизматларни тақдим этиш бўйича шартнома туздик. Бизнинг менеджерларимиз кўргазма давомида олинган ҳамкорлик бўйича бир қатор бошқа таклифлар устида ишламоқда. Кўргазма мамлакатимизда АКТ ривожланиш даражаси юқори эканлигини намоён этди.

Кўргазмада тақдим этган лойиҳаларимиз орасида “Электрон ҳукумат” доирасида яратилган йирик лойиҳамиз: “Кадрлар” Наъмунаваий Ахборот Тизими (НАТ) ва Миллий кадрлар портали, кўргазмада иштирок этган давлат корхоналари ва жисмоний шахслар орасида катта қизиқиш уйғотди. ICTEXPO кўргазма кунларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан утказилган махсус танловда ғолиб ва совриндорлари тақдирландилар. NIHOL томонидан утказилган ушбу танлов иштирокчилари сифатида “Кадрлар” Наъмунаваий Ахборот Тизими ва Миллий кадрлар порталининг 17 минга яқин фойдаланувчилари қатнашишди, танлов бўйича маълумотлардан хабардор бўлган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сони эса деярли 6,5 мингтани ташкил этди. “Кадрлар” НАТ ва Миллий кадрлар портали билан ишлашда барқарорлик ва самарадорлик борасидаги фикрлар эса фойдаланувчилар томонидан бир овозда юқори баҳоланди.

Илтимос, бу ҳақда батафсил айтиб берсангиз.

Бугунги кунда Миллий кадрлар портали бу – юридик ва жисмоний шахсларнинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органлари билан интерактив ишлаш имкониятидир. Эндиликда портал ёрдамида барча Ўзбекистон фуқаролари мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар, маълумотлар баъзасида жойлаштирилган кадрлар бўйича долзарб материаллар билан танишиб чиқишлари, ахборот ёрдамини олиш учун техник ёрдам хизматига мурожат қилишлари мумкин. Давлат ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек хусусий компаниялар томонидан тақдим этилаётган ҳисоботлар асосида бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тезкорлик билан шакллантирилади. Тизимнинг функционали мунтазам равишда ортиб бормоқда, порталнинг янги версияси ўрнатилмоқда. Миллий кадрлар портали яратувчилари (“NIHOL-KOMTEX” МЧЖ) тизимни мунтазам равишда оптималлаштиришмоқда, ҳамда уни имкон қадар тушунарли ва янада функционалли қилишмоқда.

Бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу порталда бўш иш ўринларини излаш жуда қулай ва оддий. Бўш иш ўрнига сўров бериш жараёнида минтақани кўрсатиш, шаҳар ёки туманни аниқлаб олиш, қизиқтирган маош миқдорини танлаб олиш ва бошқа шу каби имкониятлар мавжуд. Танланган туман бўйича корхоналар сони, ушбу тумандаги бўш иш ўринлари сони, иш берувчининг манзили ва бошқа тегишли маълумотлар дарҳол фойдаланувчи ихтиёрида бўлади. Умумий миқдорда, айни дамда Миллий кадрлар портали базасида 70 минга яқин бўш иш ўринлари тақдим этилган. Ушбу манба орқали бандлик миқдорини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бу бепул интерактив хизматидан ойига 20-40 минг нафар юртдошимиз фойдаланмоқда ва иш билан таъминланмоқда. Вакансиялар саҳифасига ташриф буюрувчилар статистикаси 2017 йилнинг май ойидан бошлаб ҳисоблаганганда, 1,5 миллионга яқин эканлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, жумладан интерактив давлат хизматларини ривожлантириш, муҳим таркибий қисмларидан бири бу, Кадрлар менежменти, Маълумотнома-объективкалар базаси, Миллий вакансиялар базаси каби Ўзбекистон Республикасининг давлат органларида кадрлар бошқаруви наъмунавий ахборот тизими ечимларининг давлат ташкилотлари ва корхоналарида мунтазам равишда жорий қилинишидир. Бугунги кунда, базага 50 мингдан ортиқ маълумотнома-объективкани киритган, 20 минга яқин давлат ташкилотларининг кадрлар хизмати тизим билан фаол ишламоқда. Тизим ишлаб чиқарувчилари ҳисобланадиган NIHOL-KOMTEX компанияси томонидан яратилган техник ёрдам кўрсатувчи махсус ишчи гуруҳ эса, тизим жорий қилинишининг дастлабки кунлариданоқ фойдаланувчиларга ахборот, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ва бу ишда биз давом этамиз.

2018 йилда яна қайси йўналишларда режаларингизни давом эттирмоқчисиз?

2018 йилга мўлжалланган режалар ҳақида гапирганда, биринчи навбатда, юридик ва жисмоний шахслар орасида ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда, Миллий кадрлар портали ва “Кадрлар” тизимининг фаолиятини яхшилашни истаймиз.

Шунингдек янги йилда, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, авиакомпания сифат бошқаруви тизимининг воситаси сифатида, норматив-техник ва ахборот-аналитик ҳужжатларининг Электрон кутубхонасини модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширишда давом этамиз.

Ушбу йилда молиявий сектор билан муваққиятли бошланган ҳамкорлигимизни ҳам давом эттирамиз. Шу ўринда бир нечта мисолларни келтириб ўтаман. “Ўзсаноатқурилиш” АТБ учун амалга оширилган йирик ва кўп меҳнат талаб қилувчи лойиҳани тўлиқ фойдаланишга топшириш шарти билан амалга оширдик, бунда банкдаги мавжуд дастурий-аппарат билан таъминланган маълумотлар базасининг кластерли комплекси билан тўлиқлигича можернизация қилиш назарда тутилган эди. Ушбу лойиҳада иштирок эта туриб, IBM, Lenovo, Schneider Electric каби жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий қурилмаларини ўрнатиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш бўйича юқори муракаббликка эга катта ҳажмдаги ишлар билан боғлиқ комплекс лойиҳаларни амалга оширишда яна бир юқори тажрибага эга эканлигимиз намойиш этилди. Яна бир катта лойиҳа муваффақиятли якунланди – бу лойиҳа “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ учун сервер базасини модернизация қилишни ўз ичига олади, бу ўз навбатида маълумотлар базасининг сервер комплекси мавжуд дастурий таъминот ва қўшимча қурилмаларга тўлиқ мос келадиган ҳолда ўрнатилди. Қўшимча сифатида айтиш керакки, танлов асосида ўтказилган яъна бир лойиҳа, яъни “General Motors Uzbekistan” АЖ Power серверларида IBM томонидан ишлаб чиқарилган ихтисослаштирилган дастурий таъмунинотни комплекс утказиш ва янгилаш бўйича қилинган комплекс ишларнинг амалга оширилиши бизнинг компания учун бу йил омадли тугаганидан далолат беради. Юқорида кўрсатилган барча мижозлар қилинган ишларни юқори баҳоладилар.

Банкларнинг ахборот хавфсизлигига комплекс ендашишга бўлган қизиқиши ҳам молия сектори билан ҳамкорликни ривожлантиришга етарлича асос бўла олади. 2017 йил охирида биз ушбу масалага бағишланган йирик халқаро конференция ўтказдик, унда давлат корхоналари, ташкилотлар ва молия сектори вакиллари учун ахборот хавфсизлиги бўйича жаҳондаги машҳур бир қатор йирик ишлаб чиқарувчилар иштирок этишди. Конференция давомидаги мунозаралар ва презентациялар, ҳамда уларнинг вендорлар демо-майдонидаги кўриниши томонларнинг ҳамкорликка бўлган қизиқишини, маҳаллий компанияларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича истиқболли стратегияларни яратиш истагини кўрсатди. Бу мавзуда етарлича тажриба ва малакага эга эканимизни ҳисобга олган ҳолда, биз ушбу масалада бозоримизда бўлган талабни қондиришда кўмаклашишга тайёрмиз.

Келгуси йилдаги биз учун яна бир устувор вазифа бу, Ўзбекистонда булутли технология (“облачная технология”) асосида ERP тизимини ривожлантиришдир. SaaS (Software as a service) булутли технологиялари Ўзбекистонда энди пайдо бўла бошлади. Менимча, бу биринчи навбатда, Интернет тармоғига уланишнинг паст сифатига боғлиқ, айниқса туман ва чекка ҳудудларда. Лекин айнан SaaS технологияларига бўлган талаб яқин йилларда юқори бўлади. Ривожланган давлатларнинг АТ-соҳасида дастурий таъминотнинг хизмат сифати таклиф қилиниши энг истиқболли модел сифатида баҳоланмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, айнан давлат секторида SaaS хизматларига нисбатан барқарор талаб кузатилмоқда, дизайн ечимлари учун  эмас, чунки давлат бошқаруви органларида мавжуд бўлган маълумотларнинг катта миқдори янада мукаммал ёндашувни талаб қилади.

 Ахборот технологиялари бу замонавий ташкилотнинг муваффақиятли ишлашида муҳим омиллардан биридир. Ташкилотдаги ишларни оптималлаштиришда бошқарув ва ахборот тизимларининг интеграция ечимларига бўлган талаб ортиб бормоқда.

Дастурий-аппарат комплексларини ишлаб чиқариш ва уларни саноатда ишга туширишда улкан тажрибага эга “NIHOL” мутахассисари, ташкилотлар ERP-тизимларининг интеграцион ечимларини жорий қилишда асосий платформани яратиш учун ягона ечим ишлаб чиқдилар.

ERP тизими бу – ERP стратегиясини, яъни ишлаб чиқариш ва турли операцияларни интеграциялаш, меҳнат ресурсларини бошқариш, молиявий менежмент ва активлар бошқарувининг ташкилий стратегиясини амалга оширувчи махсус дастурий пакет. Ушбу стратегия дастурий таъминотнинг махсус интеграциялашган тўплами орқали ташкилот ресурсларини доимий равишда мувозанатлаштиришга ва оптималлаштиришга қаратилган, бу эса фаолиятнинг барча йўналишлари учун маълумотлар ва жараёнларнинг умумий моделини тақдим этади.   

Бугунги кунда аксарият ташкилотлар турли бизнес муаммоларни ҳал қилишда бир қатор хавфсиз тизимлардан фойдаланишмоқда. Шунга қарамай, ушбу тизимлар ўртасида консолидация, маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва алмашиниш жараёни қўлда амалга оширилади, бу эса ўз ўрнида меҳнат харажатларини кўпайишига ва инсон омили таъсирининг кучайишига олиб келади. Биз таклиф қилаётган интеграцион базанинг асосий платформаси ушбу муаммоларни бартараф қилишда ёрдам бериши мумкин. Бизнинг мутахассислар керакли билим ва кўникмаларга, булутли технологияларнинг тенденциялари бўйича етарлича маълумотга, интеграцион базанинг асосий платформасидан фойдаланган ҳолда ташкилотнинг ERP-тизими инфратузилмасини яратиш ва шу каби ечимларни амалга оширишда профессионал тажрибага эга.

Бизнинг жамоамиз профессионал ривожланишини давом этиради, янги лойиҳаларга ташаббускор ёшларни жалб қиламиз. Мамлакатимизда иқтидорли дастурчилар учун яхши меҳнат шароитларини яратиш муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайман. Менинг фикримча, профессионал ёндашув ва давлат кўмаги биргаликда янги йилда АКТ соҳасини ривожлантиришда сезиларли натижалар олиб келади, бундан ташқари, 2018 йил юртимизда расман “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди.

Сўзим якунида барча ҳамкасбларга келгуси йилда янги ижодий ечимлар, қизиқарли лойиҳалар, инновациялар ва профессионалликни, Ўзбекистон фуқароларига эса – сиҳат саломатлик, бахт-саодат ва фаровонлик тилайман!