NIHOL: 2018 йилга янги режалар билан, ишончли ва ижобий руҳда!

NIHOL: 2018 йилга янги режалар билан, ишончли ва ижобий руҳда!

06.01.2018

NIHOL жамоаси яхши анъанага эга: йил охирида бутун жамоанинг профессионал фаолиятини сарҳисоб қилиш ва йил давомида турли курслар ва тренингларда қатнашиб ўз профессионал маҳоратини оширган ходимлар орасидан энг яхшисини танлаб олиш, ҳамда касбдошлар, ҳамкорлар ва дўстлар даврасида эски йилни кузатиб, янгисини қарши олиш. Фаол корпоратив байрамлар эса жамоани янада кўпроқ бирлаштириб, келгуси йилга яхши кайфият билан қувватлайди.  

Анъанага кўра, янги йил корпоратив тадбирида NIHOL компаниялар гуруҳининг таъсисчилари кенгаши раиси Мирзаев Фазлидин Абдуллаевич 2017 йил натижаларини яна бир бор эсга олдилар. У жамоанинг энг муҳим лойиҳа ва ютуқларини қайд этган ҳолда, барча ходимларни янги 2018 йил билан табриклаб, уларга ўз касбларида янги ютуқлар ва муваффақиятларни тилаб қолди.

Хусусан, NIHOL компаниялар гуруҳи учун 2017 йил ёрқин воқеаларга бой, ҳамда ўз ичига ғалабалар, катта лойиҳалар ва муайян ютуқларни ўз ичига олган йил бўлганини Мирзаев Ф.А. таъкидлаб ўтдилар. Лойиҳалар амалга оширилди, янги стратегиялар ишлаб чиқилди, АТ-жамоа тадбирларида фаол иштирок этилди, малака ошириш, семинарлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этилди. Бундан ташқари, NIHOL-KOMTEX компанияси Инновацион марказнинг тенгҳуқуқли резидентига айланди.

Фазлидин Абдуллаевич энг йирик лойиҳаларни қайд этди – улар орасида, давлат корхоналари ва жисмоний шахслар ўртасида катта қизиқиш уйғотган “Кадрлар” Наъмунаваий Ахборот Тизими (НАТ) ва Миллий кадрлар портали. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, жумладан интерактив давлат хизматларини ривожлантириш, муҳим таркибий қисмларидан бири бу, Кадрлар менежменти, Маълумотнома-объективкалар базаси, Миллий вакансиялар базаси каби Ўзбекистон Республикасининг давлат органларида кадрлар бошқаруви наъмунавий ахборот тизими ечимларининг давлат ташкилотлари ва корхоналарида мунтазам равишда жорий қилинишидир.

Фазлидин Абдуллаевич 2018 йилга мўлжалланган режалар ҳақида гапирганда, юридик ва жисмоний шахслар орасида ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда, Миллий кадрлар портали ва “Кадрлар” тизимининг фаолиятини яхшилашда, NIHOL жамоасининг интилиши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу йилда ҳам молиявий сектор билан бошланган мувафаққиятли ҳамкорлигимизни давом эттирамиз. 2018 йилда NIHOL учун яна бир устувор вазифа бу, Ўзбекистонда булутли технология (“облачная технология”) асосида ERP тизимини ривожлантиришдир. Умуман олганда, NIHOL жамоаси ўзининг профессионал ривожланишини давом эттиради, янги лойиҳаларга эса ташаббускор ёшлар жалб этилади. NIHOL каби АКТ соҳасидаги фаол иштирокчилар учун 2018 йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилиниши ажойиб янгилик бўлди.

Компания раҳбари келаётган йилда барча ҳамкасбларига ва ҳамкорларига янги ижодий ечимларни, қизиқарли лойиҳаларни, инновацион ғояларни ва профессионализмни тилаб қолди.

Тадбир давомида, 2017 йил мобайнида семинарларда, тренингларда, курсларда ўз малакасини оширган ва сертификат эгалари бўлган ходимлар тақдирландилар.

Иштирокчилар томон NIHOL етакчи мутахассислари, ҳамда компания ҳамкорлари томонидан табриклар йўлланди.

Корпоратив байрам дастурида, Қорбобо ва Қорқиз томонидан қизиқарли мусобақалар ва викториналар, рақс ва кўплаб бошқа чиқишлар ташкиллаштирилди.

Норасмий мулоқот муҳитида бўлиб ўтган янги йил кечаси, NIHOL жамоасини янада мустаҳкамлашга, умумий маънода эса, психологик дам олишга, ҳамда 2018 йилни самарали ўтказиш учун кайфиятни кўтаришга, янги профессионал марраларни эгаллашга ёрдам берди.