NIHOL компаниясидан “ҳимоя чизиғининг” комплекс кўриниши

NIHOL компаниясидан “ҳимоя чизиғининг” комплекс кўриниши

10.01.2018

NIHOL компанияси мижозлар фаолиятининг хусусиятларини, эҳтиёж ва вазифаларини инобатга олган ҳолда, ахборот хавфсизлигини таъминлашда уларга комплекс ёндашувни таклиф этади.

Ўзбекистонда “Ахборот хавфсизлиги” тушунчаси, муваффақиятни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳар бир замонавий корхона бизнес маданиятининг амалиётига янада мустаҳкам кириб бормоқда. Ахборот тизимларининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари устувор вазифага айланмоқда, ахборот хавфсизлигининг малакали ва комплекс ривожланиши эса алоҳида аҳамият ва долзарбликни касб этмоқда

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ахборот хавфсизлиги масаласи жуда мураккаб бўлиб, кўп вақт, куч ва молиявий харажатларни сарф қилишни талаб қилади. Шу билан бирга, барча ахборот ҳужумларидан тўлиқ ҳимояни таъминлайдиган айнан бирон бир универсал мавжуд эмас. Лекин, шунга қарамай, комплексли ёндашувдан фойдаланган ҳолда ахборот хавфсизлигини таъминлашда юқори ижобий натижаларга эришиш мумкин.

АХга комплекс ёндашув жараёнида, қуюдаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш керак:

  • мижознинг ахборот хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш;
  • корхона ахборот ресурсларининг тузилмасини таҳлил қилиш, корхонадаги мавжуд бўлган заифликларни аниқлаш ва ўрганиш;
  • мижознинг эҳтиёжлари ва молиявий имкониятларига асосланган ҳолда ечимни ишлаб чиқиш;
  • муайян мижозлар учун долзарб масалага айланаётган баъзи бир жиҳатлар.

комплексная защитаАхборот хавфсизлигини таъминлашда ушбу ёндашув ўта мураккаб ва индивидуал бўлиб, ушбу корхона учун ахборот таҳдидларининг энг таҳликали турларини ҳисобга олган ҳолда, фойдаланилаётган маҳсулотлар ўз мақсади ва функционали жиҳатдан ҳар хил бўлиши лозим, чунки бу ўз навбатида керакли дастурий-аппарат маҳсулотларидан фойдаланиш имконини беради.

Бугунги кунда мижозларнинг муайян муаммоларини ҳал қилиш учун “ҳимоя чизиғида”, NIHOLнинг ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорлари бўлган дунёнинг етакчи вендорларидан энг яхши маҳсулотлар тақдим этилмоқда.

Шу сабабли, NIHOL компаниясининг малакали ва юқоритажрибали мутахассислари, маълум бир йўналиш ёки бутун мажмуанинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласида якуний мижознинг муаммоларига қарши самарали ва оптимал ечимларни ишлаб чиқа оладилар. Бизнинг таклифларимиз нафақат дастурий-аппарат комплексларини, балки ахборот хавфсизлигини таъминлашда муайян масалаларда юқори натижаларга эришган дунёнинг етакчи вендорларининг фақатгина дастурий комплексларини ҳам ўз ичига олади. 

Биз мижозларимизга ҳозирги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик архитектурасини янгилаш ва қайта тузиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича мавжуд дастурларни таҳрир қилиш, ҳамда корхона, ташкилот, компаниянинг киберхавфсизлик бўйича истиқболли доктринасини ишлаб чиқаришда ёрдам беришга тайёрмиз.

Бугунги кунда, бизнес тузилманинг самарали ривожланишида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни, шу жумладан ахборот хавсизлигини ҳам инобатга олиш керак. Муваффақиятли бизнеснинг зарур қоидасига айланиб бораётган ахборот хавфсизлигини таъминлашни корхонанинг бюджет харажатлари қаторига қўшиш, долзарб масалага айланмоқда. 

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим соҳада юқори малака ва тажрибага эга бўлган NIHOL мутахассиларининг малакали жамоаси, ҳар доим мижоз учун зарур бўлган “ҳимоя чизиғини” танлашда малакали ёрдам кўрсатади.

Сизнинг муаммоларингизни ҳал қилишда ёрдам беришдан мамнун бўламиз!

100187, Ўзбекистон, Тошкент ш., Интизор кўчаси, 26, NIHOL компаниялар гуруҳи.
Тел.: (998-71) 266-58-44, 266-58-45, 266-58-46, 266-58-47
Факс: 998 (998-71) 266-58-45
E-mail: 
info@nihol.uz

Сайт: www.nihol.uz