“Pearson VUE”да сертификатлаш

“Pearson VUE”да сертификатлаш

01.02.2018

NIHOL компанияси сервер қурилмаларни ишлаб чиқариш бўйича дунё гиганти ҳисобланавчи IBM компаниясининг узоқ йиллик шериги, ҳамда ушбу вендорнинг сервис маркази ҳисобланади.

Pearson VUE Authorized Test Center.Юқори сифатли хизматни таъминлаш мақсадида IBM ўз шерикларидан мавжуд бўлган кўникмаларни ва билимларни мустаҳкамлашни, шунингдек, юқори технологияли инновацияларнинг яратилиши билан бир қаторда – бизнес-шерик жамоасининг ушбу инновациялар бўйича профессионал тайёргарлиги ва савияси оширилишини кутмоқда.

Шу муносабат билан, NIHOL мутахассислари сертификациядан ўтмоқда. Ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра, NIHOL ходимлари уларга халқаро мутахассис мақомини берувчи “IBM Certified Sales Specialist Power Systems with POWER8” ва “IBM Certified Specialist Storage Technical” сертификатларига эга бўлдилар. Ушбу сертификатлар бу соҳадаги мутахассисларнинг билим даражасини тасдиқлайди ва бутун дунёда юқори баҳоланади.

Сертификатлаштириш Ўзбекистондаги Pearson VUE вендори сифатида эътироф этилган UCD Micros маҳаллий тест марказида бўлиб ўтди. Pearson VUE – дунёдаги IT-мутахассисларни сертификатлаш ва синовдан ўтказиш бўйича жаҳондаги энг йирик вендорлардан бири ҳисобланади. Pearson VUE электрон тест олиш ва сертификатлаштириш дастурларининг сифат ва ишончлилигини кафотлайди.

Олинган билим ва кўникмалар NIHOL мутахассисларига компаниямиз томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини ва уларнинг мижозларга халқаро стандарт даражасида тақдим этилиши имконини беради.