NIHOL: “1С” бўйича ўзининг профессионаллар жамоаси

NIHOL: “1С” бўйича ўзининг профессионаллар жамоаси

02.02.2018

1С платформасида дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва бу соҳадаги қизиқишнинг Ўзбекистонда ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда, NIHOL компанияси ҳам ушбу йўналишни ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, ва келажакда ўз мижозларига кўрсатиладиган хизмат ва имкониятлар кўламини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Специалисты NIHOLNIHOL компанияси ходимларининг илк гуруҳи аллақачон махсус ўқув курсларни ўтаб, тегишли сертификатларга эга бўлдилар.

Ҳозирги кунда NIHOL компаниясида “1С” профессионаллар жамоасининг иштирокчилари сони фаоллик билан кенгайиб бормоқда.

Абдурауф Абдуллаев, Сардор Нормуродов, Екатерина Якупова, Зарина Абдулина, Умар Жуматоев каби ходимлар аллақачон тегишли сертификатларни қўлга киритишди.

Ёш мутахассислар, ўз олдиларига янги профессионал вазифаларни қўйган ҳолда, ушбу платформада янги дастурий хусусиятларни ўзлаштиришда давом этмоқдалар.