Ушбу мураккаб ва машаққатли лойиҳа, “Mirzo Ulugbek Innovation Center” ахборот технологияларини ишлаб чиқариш ва уларни жорий қилиш бўйича Инновацион марказ резиденти – NIHOL-КOMTEX компанияси томонидан амалга оширилди.
АКТ жадал ривожланиши, ҳамда уларнинг барча соҳаларда фаол тарзда жорий қилиниши ва қўлланилиши, ушбу йўналишдаги харажатлар борасида “тежамкорлик зарурияти” ҳақидаги маъмурий стереотиплардан воз кечиш имконини беради. Кундан-кунга янада кўпроқ йирик давлат корхоналари ўзлари фойдаланаётган ахборот тизимларининг долзарблиги ва мунтазам равишда янгиланиб туришига, ҳамда уларни интеграция қилишга, зарурий дастурий таъминотни модернизация қилиш ва инновацияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ўзининг электрон кутубхонасини модернизация қилиш учун маблағ ажратган юртимиз фуқаролик авиациясининг етакчиси ҳисобланадиган, “Ўзбекистон ҳаво йуллари” Миллий авиакомпанияси ҳам бу борада истисно эмас.
Шуни таъкидлаш керакки, МАК электрон кутубхонаси NIHOL-KOMTEX компанияси томонидан салкам 10 йил аввал яратилган. Шунингдек, ўшанда, дастурий маҳсулотларнинг йиллик миллий кўргазмасида, ушбу ишланма учун компания “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” номинациясида ғолиб деб топилган эди.
Шу вақт оралиғида, электрон кутубхонани янада такомиллаштириш зарурати туғилди, бу эса, биринчи навбатда, унга бўлган талабнинг барқарор ўсиши ва ундаги қайта ишланаётган маълумотлар миқдори, фойдаланувчи интерфейсининг эргономик ва навигацион хусусиятларини яхшилаш зарурати, ҳужжатлар таркибининг кенгайтирилиши, қўшимча назорат функцияларини киритиш, ҳамда функционал имкониятлар ва хизматлар таркибини кенгайтириш эҳтиёжи билан асосланган эди. Шунингдек, сервер дастурий таъминотини ҳозирги кундаги долзарб ва мавжуд бўлган версиялари билан янгилаш (upgrade) масаласи ҳам пайдо бўлганди.
Ушбу ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича “Ўзбекистон ҳаво йуллари” МАК ташкил этилган танловда NIHOL-KOMTEX компанияси иштирок этиб, ўзининг ечимини таклиф этди ва энг яхши деб тан олинди.
Ушбу дастурий таъминотни модернизация қилиш бўйича авиакомпания томонидан кўрсатилган барча талаблар ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ инобатга олинди ва “МАК Электрон кутубхонасини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида бир неча ой ичида муваффақиятли амалга оширилди. Мутахассислар фикрига кўра, амалга оширилган ишлар кўлами жуда кенг.
Яқинда компания мутахассислари “Ўзбекистон ҳаво йуллари” МАК Дирекциясида авиакомпаниянинг барча бўлинмалари вакиллари учун норматив-техник ва ахборот-таҳлилий ҳужжатларнинг замонавий электрон кутубхонаси тақдимотини ўтказди.
Ахборот-қидирув ва норматив ҳужжатлар, ҳамда аҳборот-таҳлилий ҳужжатларни қайта ишлаш тизимларининг янги функционал имкониятлари намойиш этилди.
Янгиланган электрон кутубхона нафақат республика ҳудудида, балки дунёнинг исталган нуқтасида авиакомпаниянинг барча бўлинмалари ва ваколатхоналари мутахассислари учун, онлайн ҳолатида ягона корпоратив ахборот маконида ишлайдиган тўлиқ жиҳозланган воситага айланди.
– МАК замонавий электрон кутубхонаси авиакомпаниянинг барча мутахассисларини мавжуд норматив база тузилмаси ва таркиби, меъёрлар, қоидалар, барча ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш технологиялари ва регламентлари тўғрисида ягона хабардорлик даражаси билан таъминлайди, - деб таъкидлайди тижорат департаментининг сотувлар бошқармаси техник бўлими бошлиғи Надежда Брюховецкая. -Ушбу ресурс авиакомпанияда амалдаги қоидалар, регламентлар ва норматив ҳужжатлар ва ISO 9001:2000 халқаро стандартидаги сифат менежменти тизимининг ҳужжатларидаги ўзгаришларни назорат қилиш ва мунтазам равишда чоп этиб туриш учун мўлжалланган.
“Ўзбекистон ҳаво йуллари” МАК мутахассисларининг таъкидлашича, электрон кутубхонанинг модернизация қилиниши натижасида, тўлиқлик ва ишончлилик, зид бўлмаган ҳолда, ҳисоб ва тизимлаштириш, хавфсиз фойдаланиш ва сақлаш таъминланди. Хамда Миллий акиакомпаниянинг эксплутация, тижорат ва молиявий-иқтисодий фаолиятининг барча ишлаб чиқариш жараёнларини тартибга солувчи ва акс эттирувчи ҳужжатларнинг тизимли маълумотлар базасидан фойдаланиш ва марказлашган сақлаш тизими ҳам авиакомпания эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мукаммалаштирилди.
– Молиявий-иқтисодий Департамент томонидан тақдим этиладиган ахборот-таҳлилий маълумот учун махсус бўлим яратилди, унда МАК мутахассислари фаолият самарадорлигини ошириш, парвозлар ҳажмини ошириш ва шу каби бошқа масалаларни ҳал қилишда тезкорлик билан ишлаш имкониятига эга бўлдилар – дея қўшимча килди Н. Брюховецкая, - Фойдаланувчи, ҳужжат қачон ва ким томонидан чиқарилган, унга қанақанги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганини кўриши мумкин. Амалга оширилган модернизация кўпгина қулайликлар яратди, ҳужжатларни қидириш тизимида бир қанча янгиликлар, шахсий созламалар учун алоҳида бўлим қўшилди, ҳужжатларни қайта ишлаш жараёни ўзгартирилди. Замонавийлаштириш жараёни кейинчалик авиакомпаниядаги мавжуд ахборот тизимлари билан интеграциялашуви учун электрон кутубхонани платформага аёлантириш имконини берди.
– Норматив-технологик ва ахборот-таҳлилий ҳужжатлар Электрон кутубхонасининг модернизация қилиниши таҳлилий фаолият, бошқарув ва/ёки ишлаб чиқариш ечимларини қабул қилиш учун турли ҳужжатларга ягона, ҳавфсиз ва тезкор фойдаланиш имконини, керакли самарадорлик ва оптималлаштиришни таъминлайди, - дея хабар бермоқда NIHOL-KOMTEX компанияси дастурий таъминот бўлимининг раҳбари Дмитрий Курбатов. – Ҳужжатлардан иерархия бўйича фойдаланиш кўзда тутилган, “инсоний омил” ва ҳужжатларни киритишда ҳамда қайта ишлашдаги хатоликни бартараф қилувчи, ҳужжатларни тўғри киритиш бўйича назорат таъминланган. Янги киритилаётган ва киритилиш кўзда тутилаётган ҳужжатлар бўйича тезкорлик билан олдиндан хабар бериш вазифаси ва бошқа бир катор нарсалар мукаммаллаштирилган.
Умумий маънода буларнинг барчаси, электрон кутубхона билан ишлашни осонлаштиради ва оптималлаштиради, фойдаланувчилар учун ўзбек, инглиз ва рус тилларида зарур бўлган ҳужжатларни қидириш ва танлашда қулайлик ва соддалакни оширади, шу жумладан, йирик ҳужжатлар структураси орқали навигация қилиш, бу эса ўз навбатида керакли бўлимларга ўтиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.
Замонавийлаштирилган электрон кутубхонада маълумот ва ҳужжатларни чоп этувчи Миллий авиакомпания менежерлари, ундаги функционал ва бошқарув имкониятларининг кенгайганини қайд этишди.
Ўз навбатида, NIHOL-KOMTEX компаниясининг яратувчилари замонавий электрон кутубхона билан ишлаш жараёнида, фойдаланувчилар томонидан янгиликларни амалда янада тезроқ ўзлаштиришлари учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.