Ўзбекистоннинг “Электрон-ҳукумат” тизимида NIHOL компаниясининг инновациялари

Ўзбекистоннинг “Электрон-ҳукумат” тизимида NIHOL компаниясининг инновациялари

02.04.2018

Ахборот технологиялари замонавий ташкилотнинг муваффақиятли фаолият кўрсатишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизнинг маҳаллий етакчи компанияларидан бири ҳисобланувчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳам инновацияларни жорий қилишга катта эътибор қаратмоқда.

Бугунги кунда компания ходимларини бошқариш билан боғлиқ меҳнат талаб вазифаларнинг ечимини топишда, замонавий ахборот тизимларидан фойдаланмасдан амалга оширишнинг иложи йўқ.

Кадрлар хизматини ахборотлаштириш зарурияти бошқарувнинг амалий вазифалари, ҳамда ҳар бир корхонада инновацион фаолиятнинг ягона ахборот майдонини (маълумотлар базасини) яратишга бўлган эҳтиёж билан белгиланган ва мамлакатдаги корхоналарни комплекс кўринишдаги инновацион бошқарувини таъминловчи, ERP синфига мансуб ахборот тизимларини фаол жорий этишга чақиради.

Бундай юксак даражадаги тизим сифатида, Электрон ҳукумат лойиҳалар доирасида NIHOL-KOMTEX компанияси томонидан яратилган, давлат органлари ходимлари тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштириш ва сақлаш учун мўлжалланган “Кадрлар” наъмунавий ахборот тизими тан олинган.

Ҳозирги кунда “NIHOL-KOMTEX” компанияси “Кадрлар” НАТ функционалини ривожлантириш ишларини фаол давом эттирмоқда. Бундан ташқари, параллел равишда давлат корхоналари ва ташкилотларида “Кадрлар менежменти” ва “Маълумотнома-объективкалар базаси” каби тизим ечимларини жорий этиш жараёнлари фаол давом этмоқда.

Руководитель Группы внедрения и технической поддержки Алие Дуржанова.Алие Дуржанова, NIHOL-KOMTEX компаниясининг техник ёрдам ва тизимни жорий қилиш гуруҳи раҳбари:

– Жорий қилинаётган тизим кадрлар бўлимининг ходимлар масалалари билан ишлаш жараёнида олинган маълумотларни ягона ва тизимли база кўринишида шакллантиришга, шунингдек, юқори турувчи ташкилотларга долзарб маълумотларни тақдим этишда тезкорликни оширишга кўмаклашади. Ҳозирги кунда тизим билан 5150 дан ортиқ давлат ташкилотлари фаол иш олиб бормоқда ва “Кадрлар” НАТ 140 минга яқин маълумотнома-объективкалар яратилган.

“Кадрлар” НАТ ечимларини ўзлаштириш ва фойдаланувчиларга консултация бериш мақсадида бизнинг гуруҳ яратилган бўлиб, унинг вазифаларидан бири давлат ташкилотларининг кадрлар бўйича мутахассисларига ташкилот ҳудудига бориб консултация ишларини олиб боришдир. Освоение информационной системы пользователями.

Бу каби амалий ўқув машғулотлари мутахассисларимиз томонидан кўплаб давлат корхоналарида ўтказилди, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қарашли бир неча ташкилотлар ҳам шулар жумласидандир, бу эса ўз ўрнида ахборот тизимини жорий қилишда яхши натижаларга эришишни ва киритилаётган маълумотларнинг сифатини оширишга хизмат қилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўтказилган ўқув машғулотларини ижобий баҳолаб, мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган ҳудудий бўлимларининг кадр хизматлари ходимлари учун ҳам “Кадрлар” НАТ билан ишлаш бўйича янги консултация дарсларини ташкиллаштиришга қарор қилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кадр хизматлари мутахассисларига консултация ишларини, NIHOL-KOMTEX компаниясининг техник ёрдам ва тизимни жорий қилиш гуруҳи раҳбари Алие Дуржанова, янги лойиҳаларни ўзлаштириш ва жорий қилиш бўйича инновациялар менеджерлари Сардор Нормуродов ва Умар Жуматоев, ҳамда техник-дастурчилар Александр Юдин ва Екатерина Якупова олиб бордилар.

Менеджер инноваций по освоению и внедрению новых проектов Сардор Нормуродов.Сардор Нормуродов, янги лойиҳаларни ўзлаштириш ва жорий қилиш бўйича инновациялар менеджери:

– Консултация машғулотлари доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кадрлар хизмати вакилларини “Кадрлар” НАТ функционали билан таништирдик, маълумотнома-объективка тайёрланиши жараёнининг баъзи жиҳатларига аниқлик киритдик. Фойдаланувчиларни тизим билан ишлаш жараёнида фойдаланувчлар дуч келадиган хатолик турлари билан таништирдик. Тизим бошқарувчисининг функционал билан хатосиз фойдаланишига ҳам эътибор қаратдик. Амалий машғулотлатлар фойдаланувчиларнинг тизим билан мустақил ишлашида асосий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган. Мутахассисларимиз томонидан яратилган “Фойдаланувчи учун қўллана” улар учун самарали ёрдамга айланди.

Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг истакларини инобатга олган ҳолда, биз томондан яратилган видео-қўлланмалар “Кадрлар” НАТ бўйича ишлашни янада тезроқ ўзлаштиришга кўмаклашади. Шу билан бирга, биз яратган барча қўлланмалар “Маълумотлар омбори” бўлимида рус ва ўзбек тилларида жойлаштирилган.

Дастурий-аппарат комплексларини яратишда ва уларни саноатда қўллашда улкан тажрибага эга бўлган NIHOL мутахассислари, давлат ташкилотларига кўмаклашишни ва “Кадрлар” НАТ жорий қилишни, шунингдек, ушбу ахборот тизимини ўзлаштиришда давлат ташкилотлари кадрлар хизмати мутахассисларига консултация ишларини олиб боришни муваффақиятли давом эттириб келмоқда.