Ўзбекистоннинг Электрон ҳукуматида IBM инновациялари

Ўзбекистоннинг Электрон ҳукуматида IBM инновациялари

19.04.2018

 “Ўзбекистоннинг Электрон ҳукуматида IBM инновациялари” мавзусидаги конференция 2018 йил 19 апрель куни соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” Бизнес-марказининг “KIZILKUM GOLD” конференц-залида бўлиб ўтади.

Тадбирдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг “Электрон ҳукумат” тизимида АТ вазифаларлни таъминлаш ва инновацион АТ-технологиялардан фойдаланган ҳолда мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқлари бизнес-вазифаларини самарали амалга ошириш учун инновацион ечимларнинг замонавий имкониятларини хар томонлама муҳокама қилишдан иборат.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт соҳасидаги инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш ишлари давлат даражасида давом этмоқда.

Ушбу вазифалар 2017-2021 йиллар Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган бўлиб, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этишни назарда тутади.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ва “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, ҳамда 2018 йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилиниши АКТ ривожлантиришга янги туртки берди.

Ушбу режалаштирилган барча қадамлар жамиятимизнинг барча жабҳаларида, шунингдек маъмурий-бошқарув даражасида ҳам, замонавий ахборот технология-коммуникацияларини ривожлантириш ва улардан самарали фойдаланиш, шунингдек дунёнинг етакчи вендорлари инновацияларини жорий қилиш зарурияти тушунчаси пайдо бўлганлиги ҳақида ишонч уйғотади.

Муҳокама қилинадиган долзарб масалалар бўйича мулоқотларда Ўзбекистон вазирликлари, идоралари, банклари ва жаҳонга машҳур IBM вендори вакиллари иштирок этадилар.

Ўтказилаётган конференция Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади.  

Ташкилотчилар: IBM World Trade Corporation компанияси ва NIHOL компанияси

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, IBM компанияси ва NIHOL компаниялар гуруҳи вакиллари кириш сўзи билан чиқишади.

Конференция доирасида:

· IBM компаниясининг инновациялари тақдимоти;

· Вендор технологик ечимлари, уларнинг рақобатбардош афзалликлари таҳлили;

· Тадбирда тақдим этилган жаҳонга машҳур вендор маҳсулотларининг муҳокамаси (инновационлик, бизнес-жозибадорлик, техник жиҳатдан бетакрорлик);

· IBM ечимлари асосида ишлаб чиқилган, Ўзбекистонда ERP тизимлари ва e-gov лойиҳалари учун интеграцион платформа тақдимоти;

· Индивидуал консултациялар;

· Ишлаб чиқарувчидан замонавий АТ-маҳсулотлар самарадорлиги бўйича илғор тажриба ва билимлар билан алмашиш.

Қуюдаги мавзулар тақдим этилади: “IBM POWER9 янги оиласи, технологик янгиликлар”, “Storwize + FlashSystem: конфигурациялар ва ривожланиши, рақобатбардош афзалликлари”, “IBM Power серверлари базасида Гиперконвергент тизимлар”, “Linux, AIX, IBM i платформаларида IBM серверларининг самарадорлиги” ва бошқалар.

Тадбир давомида иштирокчилар ташкилотларнинг ERP-тизими интеграцион ечимларини жойлаштириш учун асосий платформа яратишнинг инновацион ягона ечими билан танишишлари мумкин. Ушбу ечим ташкилот ресурсларини доимий мувозанатлаштиришга ва оптималлаштиришга қаратилган бўлиб, у барча фаолият йўналишлари учун ахборотлар ва жараёнларнинг умумий моделини амалга оширувчи дастурий таъминотнинг ихтисослашган интеграцион пакетлари орқали бажарилади.

Асосий интеграцион платформа “Кадрлар” наъмунавий ахборот тизимининг амалда синалган ечимларига асосланган бўлиб, ушбу тизим “Электрон ҳукумат” лойиҳалари доирасида NIHOL компанияси томонидан яратилган ва ҳозирда жорий қилинмоқда. Тизимни яратиш жараёнида IBM ечимларидан фойдаланилган.

Ҳозирги кунда “Кадрлар” НАТ ходимлар бошқарувида меҳнат талаб қилувчи вазифаларни автоматизациялаштириш, ходим ҳақидаги маълумотларни ва кадр ишлари бўйича ҳужжатлар алмашинувини рақамлаштиришни таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси давлат органларида кадр масалалари бўйича ягона идоралараро ахборот маконини шакллантириш учун платформа яратилди.

5 мингдан ортиқ республика давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги давлат ҳокимият органларининг ходимлар бўлими томонидан Маълумотнома-объективка базасига 140 мингдан ортиқ ходимларнинг маълумотлари киритилган.

Амалга оширилган “Кадрлар” НАТ ечимлари рақамли кадрлар тизимини яратиш талабларига тўлиқ мос келади, ва давлат бошқаруви ходимларини шакллантиришнинг рақамли бошқарувини таъминловчи инновацион рақамли HR ускуналарни ўзида мужассамлаштирган, жумладан ходимларнинг билим даражаси, таълими ва ривожланиш динамикаси маълумотлари асосида ходимлар потенциали бўйича маълумотлар йиғиш, истеъдодлиларни бошқариш ва лавозимини кўтаришдир.

Давлат идораларида ходимларни хар томонлама баҳолаш тизимини жорий қилишнинг долзарблиги ва зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ходимларни билими ва малакасига асосланган ҳолда “Кадрлар” НАТ ишлаб чиқилган баҳолаш ечимлари, давлат хизматчилари фаолиятининг самарадорлиги ва унумдорлигини баҳолаш имконини таъминловчи KPI (Key Performance Indicator) тизимини шакллантирадиган воситалар билан кенгайтирилади. KPI мақсадли қийматларига эришишнинг тезкор мониторингини ўтказиш, ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш ва улар томонидан амалга ошириладиган асосий жараёнларни оптималлаштириш орқали давлат органи фаолиятининг сифатини оширишга ёрдам беради.

“Кадрлар” НАТ яратилган Миллий кадрлар портали – Ўзбекистон Республикаси рақамли кадрларининг муҳим ресурси ҳисобланиб, келажакда давлат хизматига кириш учун очиқ механизмларни (рақобатбардошлик асосида) яратиш, шунингдек энг муносиб номзодларни танлаш учун ақлли робот дастурлардан фойдаланган ҳолда номзодлар базасини автоматик равишда шаклланишини таъминлаб, ходимларни жалб қилишда проактив ёндашувни жорий этишдир. Портал ишлаб чиқариш технологиялари ўз ресурсларига ҳам шахсий компютер ва планшетлар, ҳам мобил қурилмалар, жумладан планшетлар орқали юқори даражада фойдаланишни таъминлайди. Ушбу инновация – мамлакатни рақамлаштиришда қўйилган яна бир қадамдир.

Конференцияда тақдим этилган IBM ва NIHOL компания инновациялари, E-Government, ERP тизимларини ривожлантиришда, ҳамда бошқа долзарб АТ-вазифаларни амалга оширишда иштирокчилар томонидан келажакда истиқболли деб ҳисобланиши мумкин.

Кутилаётган натижа: Конференция иштирокчиларга таклиф этилаётган инновацияларни ҳисобга олган ҳолда АТ-архитектурасини янгилаш ва модернизация қилишда, ўз корхонасида мавжуд дастурларни ва ривожланишнинг АТ-стратегияларини тартибга солишни самарали ҳал этишда ёрдам беради.