Корпоратив фойдаланувчилар учун самарали хавфсизлик

Корпоратив фойдаланувчилар учун самарали хавфсизлик

16.05.2018

NIHOL компанияси, Ахборот хавфсизлиги таъминлаш борасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири, Forcepoint билан бирга 2018 йил 16 май куни Тошкент шаҳридаги Ichan Qala Hotel конференц-залида, “Корпоратив фойдаланувчилар учун самарали хавфсизлик” мавзусидаги семинар ўтказмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад – юқори сифатли ахборот хавфсизлигини таъминлашда замонавий имкониятларни ва киберҳужумларга қарши самарали курашиш масалаларини ҳар томонлама муҳокама қилиш.

Семинарда ахборот хавфсизлигини таъминлашга маъсул бўлган, ҳамда турли давлат вазирликлари, идоралар ва банклар номидан тегишли раҳбар ва мутахассислар иштирок этишади.

Ўзбекситон давлат тузилмалари, молия ва бизнес соҳаси вакиллари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун етакчи АТ-ечимлар, замонавий таҳдидлар, трендлар ва тенденциялари билан, ҳамда ахборот хавфсизлиги сабабларини бартараф этиш йўллари билан танишиб чиқишади. Семинар доирасида иштирокчилар ахборот хавфсизлиги соҳасида жаҳонга машҳур Forcepoint компаниясининг ечимлари билан батафсил танишиб чиқишлари, мутахассис ва экспертларнинг тавсияларини олишлари ва тақдимот давомида намойиш қилинган ечимларнинг ишлаш самарадорлигини шахсан баҳолашлари мумкин.

Ўзбекистон бозорида ахборот хавфсизлиги мавзусига бўлган қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда. Мамлакатимизда яратилган имтиёз ва преференциялар, жумладан молия соҳаси ва иқтисодиётнинг либерализация қилиниши, чет эл валютаси ва давлат миллий пул бирлиги курсининг барқарорлашиши натижасида бизнинг бозор жаҳондаги етакчи ахборот технология ишлаб чиқарувчилари учун фаолият юритишга янада жозибадор бўлмоқда, ва бунинг оқибатида ўзининг инновацион ечимларини таклиф этаётган вендорлар сони ҳам ошиб бормоқда. Замонавий шарт-шароитларда юртимиздаги АТ-маҳсулотлари ва ечимлари истеъмолчилари жаҳон ишлаб чиқарувчилари томонидан таклиф қилинаётган хилма-хил таклифлардан бирини танлашда янада кўпроқ имкониятга эга бўлдилар. Сўнги пайтларда, айнан ахборот бузишлар, ҳужумлар, қоидабузарларнинг тизимга бузиб киришларига қарши ҳимояланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш имкониятларига бўлган эътибор ошиб бормоқда.

Семинарда, Ўзбекистон АТ-бозорида ҳали кам таниқли, аммо жаҳоннинг бир қанча давлатларида катта талабга эга Forcepoint компаниясининг ечимлари тақдим этилади. Forcepoint компаниясининг маҳсулотлари ҳисоблаш тармоқларининг маълумотларини ташқаридан қилинган ҳужумлардан, ахборотнинг тасодифий ва қасддан йўқолишидан ҳимоя қилади. Forcepoint офисда сақланадиган, сайоҳат давомида ёки булутли тизимларда фойдаланиладиган маълумоларни ҳимоялаш имкониятларини тақдим этмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ўз навбатида регулятор талабларига риоя қилишни осонлаштиради ва хавфсизлик ечимларини оптималлаштириш имконини беради.

Forcepoint маҳсулотлари линейкаси кундалик ахборот хавфсизлиги операцияларини автоматизациялаштириб, устувор вазифаларни ҳал қилишда барча ҳаракатларни жамлаш имконини беради.

Ҳозирги вақтда, вендорнинг расмий маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 20 000 ортиқ ташкилотлар Forcepoint компаниясининг буюртмачилари ҳисобланишади. Компаниянинг штаб-квартираси АҚШда (Техас штати, Остин шаҳри), сотув офислари, сервис марказлари, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хавфсизлик тизими лабораториялари эса – бутун дунё бўйлаб жойлашган. Forcepoint – бу Raytheon и Vista Equity Partners компанияларининг қўшма корхонасидир.

Семинарда Forcepoint компаниясининг Россия ва МДҲдаги минтақавий сотувлар бўйича директори Мидхат Семирханов “Forcepoint маҳсулотлари линейкасининг қисқача кўриниши: замонавий Enterprise самарали комплекс ҳимояси” мавзусидаги доклади билан сўзга чиқади. Тадбир доирасида вендорнинг муҳантис-консультанти Айбулат Нигматулин “Forcepoint DLP, Web ва Email Security ечимлари: функционалнинг қисқача кўриниши, одатий use case, жорий қилиш сценарийлари”, “Forcepoint CASB булутли сервисларнинг ҳимояси ва Forcepoint AMD номаълум ҳужумлардан ҳимояси бўйича ечимлар” презентациялари ва вендор таклиф этаётган ечимларнинг тақдимотини ўтказади. Муҳантис-консультант Ренат Ильяшев “Forcepoint NGFW тармоқлараро экранининг янги авлоди – тақсимланган Enterprise тармоқ ҳимояси” презентациясини намойиш этади.

“Савол-жавоблар ва якуний сарҳисоблар” семинар сессия билан якунланади.

Кутилаётган натижа: ўтказилган тадбир иштирокчиларга, NIHOL ва Forcepoint компаниялари тақдим этаётган замонавий тенденциялар ва инновацияларни ҳисобга олган ҳолда ахборот хавфсизлигини таъминлаш имкониятлари бўйича билимларини янгилашга ва кучайтиришга ёрдам беради. Ахборот хавфсизлиги инновациялари бўйича билим ва таклиф этилаётган ечимлар семинар иштирокчиларининг амалий ишида фойдаланилиши мумкин.

Ташкилотчилар: NIHOL ва Forcepoint компаниялари.

Эслатма: NIHOL – бу давлатни рақамлаштиришда ва мураккаб АТ-лойиҳаларни амалга оширишда улкан амалий тажрибага эга бўлган профессионаллар жамоаси. АТ-бозорида 1989 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Бизнинг мижозлар, 200 дан ортиқ банк ва ташкилотлар.

NIHOL компаниялар гуруҳида: NIHOL-KOMTEX (“Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновацион марказ резиденти), RIM-NIHOL, MERKURIY NIHOL, SANOAT KOMPUTER TIZIMLARI.