Tashkent, “Ахборот хавфсизлиги 2018”

Tashkent, “Ахборот хавфсизлиги 2018”

10.07.2018

ПРЕСС-РЕЛИЗ

secday.“Ахборот хавфсизлиги 2018” мавзусидаги амалий семинар 2018 йил 13 июль куни Тошкент шаҳридаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг “Самарқанд” конференц-залида бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги иштирокида бўлиб ўтади.

Тадбир ташкилотчилари: NIHOL компанияси, ҳамда унинг ҳамкорлари – дунёга машҳур вендор IBM World Trade Corporation ва MUK компаниялар гуруҳининг АТ-дистрибютори.

Ахборот тизимларининг хавфсизлиги масалалари бугунги кунда Ўзбекистоннинг исталган идораси фаолиятида устувор аҳамиятга эга. Ахборот хавфсизлигини  (АХ) таъминловчи тузилмалар ишлашини тўғри режалаштириш ва уларни қуриш, нафақат бугунги кунда, балки келажакда ҳам, барча идора/корхона/ташкилотларнинг муваффақиятли фаолият кўрсатишининг гаровидир.

“Ахборот хавфсизлиги 2018” амалий семинари иштирокчиларга ахборот хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларни янада долзарблаштиришга, ва агар зарурат туғилса, мавжуд замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ахборот хавфсизлигини таъминлашда ҳар қандай муаммоларга ечим топа оладиган энг яхши ечимларни ва маҳсулотларни амалий қўллашга, ўз идора/корхона/ташкилотларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз режалари ва программаларини тўғирлашга ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, NIHOL компанияси Ўзбекистонда ахборот хавфсизлигига бағишланган бир қатор конференциялар ва семинарлар ўтказиб келмоқда. “Ахборот хавфсизлиги 2018” амалий семинари эса ушбу цикл ҳисобида учинчи ўринни эгаллайди. Ушбу маҳаллий АТ-компаниясининг мутахассислари ўзларининг ҳамкорларини ва буюртмачиларини АХ ривожланиш тенденциялари, янги таҳдидларнинг пайдо бўлиши, инновациялар ҳамда ахборот хавфсизлиги масалаларини ҳал этиш учун мавжуд имкониятлар ҳақида хабардор қилишни муҳим деб ҳисоблайдилар.

Тадбир иштирокчилари – Ўзбекистон давлат тузилмалари, молия ва бизнес соҳаси вакиллари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун инновацион ечимлар, замонавий таҳдидлар, трендлар, тенденциялар ва ахборот хавфсизлигидаги муаммоларни (камчиликлар, бўшлиқлар, заифликлар) бартараф этиш йўллари билан танишиш, АХ бўйича таклиф қилинаётган инновацион ечимларни амалда махсус демо-зонада синовдан ўтказиш, ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳасида халқаро ва маҳаллий экспертлардан индивидуал консультация олиш имкониятига эга бўладилар.

Ахборот хавфсизлиги мавзуси ҳозирги кунда янада долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда. Масалан, IDC (International Data Corporation – ахборот технологиялар ва телекоммуникациялари жаҳон бозорини ўрганиш билан шуғулланувчи Халқаро тадқиқотлар ва консальтинг компанияси) компаниясининг маълумотларига кўра яқин икки йил ичида дунёдаги мамлакатларнинг ярмидан кўпи ўз киберхавфсизлик доктринасига эга бўлади, қолаверса, дунёнинг кўплаб йирик компаниялари бугуннинг ўзида, ўзларининг хавфсизлик тизими архитектурасини сезиларли даражада қайтадан қуришмоқда, ва бунда замонавий трендларни ҳисобга олган ҳолда янада долзарб кўринишга келтиришмоқда.

Семинарга таклиф этилган экспертлар фикрига кўра, энг эътиборли ва қизиқарли трендлардан бири, бутун эътиборнинг тартибга солувчи хавфсизликдан, хавф мавжудлигига асосланган хавфсизликка ва ташқи таҳдидлардан ҳимояланишга ўзгарганидир. Дунёдаги сўнги 1-1,5 йил ичида ахборот хавфсизлиги соҳасида юз берган воқеалар, корхоналарнинг ташқи хужумлар олдида қанчалик заиф эканлигини, ушбу хужумлар корхона ва ташкилотларнинг бизнес жараёнларига, ва умумий олганда ахборот тизимлари ва хизматларидан фойдаланишга тўсқинлик қилишига қанчалик каттиқ таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди.

Мамлакатимизда, ахборот хавфсизлиги умумий корпоратив бизнес-стратегиясининг ажралмас ва муҳим қисми эканлигини англаб етиш жараёни янада сезиларли намаён бўлмоқда. Ахборот хавфсизлида аудит ўтказиш ва ахборот хавфсизлиги масалаларини ҳисобга олган ҳолда корхонани ривожлантириш индивидуал программасини яратишнинг муҳимлигини тушунувчи маҳаллий буюртмачиларнинг сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Ахборот хавфсизлиги масалаларини ечиш ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда.

NIHOL компанияси инновацион бўлими мутахассисларининг таъкидлашларича, “ахборот хавфсизлиги” тушунчасининг ўзи, бугунги кунда, АТ-рахбарлари ва умуман бизнес учун янада тушунарли ва қулай кўринишга келмоқда, ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун янада кўпрок молиявий инвестиция/харажатлар зарурлигини англаб етишмоқда. Жаҳон бозорида кузатилаётган яна бир муҳим йўналишлардан бири – корхона/идора/ташкилотларнинг юқори мартабали рахбарларини ахборот хавфсизлиги масалаларига жалб қилишдан иборат. Шу билан бирга, ўз бизнесининг муваффақиятли фаолият кўрсатишида ахборот хавфсизлигининг қанчалик муҳим эканлигини, ва улар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини англаб етувчи компаниялар сони ошиб бормоқда, ва охирги даврда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун кетадиган сарф-харажатлар бюджети миқдори ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, иқтисодиётни рақамлаштиришнинг фаол жараёнлари ҳам АХ бозорини ривожлантиришнинг бир қатор асосий йўналишларини белгилаб беради.

Бозорда, фойдаланувчининг хатти-ҳаракатларини таҳлили қилиш, унинг ҳаракатларида белгиланган нормалардан чиқиш каби ҳолатлар ҳисобига, рўй бериши мумкин бўлган носозликлар ҳақида олдиндан огоҳлантирувчи технологияларни яратишга бўлган қизиқиш кузатилмоқда. Корпоратив маълумотлар юбориладиган каналларнинг сони ошиб бориши ва бунинг оқибатида уларни назорат қилиш янада мураккаблашиши, қолаверса, “инсоний факторлар” ахборот хавфсизлигига бўлган асосий таҳдидлардан бири бўлиши мумкин.

Таҳдидларнинг яна бир манбаи – бу зараркунанда хизматлар саноати бўлиб, улар ўз фаолият кўламини доимий равишда кенгайтириб боришмоқда.

Ҳозирча, афсуски, ички бозорда импорт ўрнини босувчи АХ маҳсулотлари ҳақида гапиришга эрта. Шунинг учун, ҳозирги кунда ўзбек бизнеси дунёнинг етакчи вендорлари инновацияларини афзал кўрмоқда.

Афсуски, бугунги кунда ахборот хавфсизлиги учун юз фоизлик натижани таъминлайдиган профилактик муҳофаза қилиш тизими мавжуд эмас. Шунинг учун, ҳужумларни аниқлаш ва уларга тўғри баҳо бериш масаласи АХ муаммоларини ҳал қилишда биринчи ўринга чиқади. Шу билан бирга, бизнинг бир қатор экспертларимиз нафақат ахборот хавфсизлиги ечимларига, балки унинг хизматларига бўлган қизиқишнинг ошганлигини ҳам қайд этишмоқда.

Семинарда маҳаллий буюртмачиларнинг жорий трендлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қуюдаги мавзулар кўриб чиқилади:      

  • Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги. Уни амалга оширишнинг замонавий воситалари;
  • Хавфсизликни таъминлаш ва маълумотлар базаси хавфсизлигида тежамкорликни ошириш; 
  • IBM Identity Governance and Intelligence – фойдаланувчилар ва уларнинг фойдаланиш ҳуқуқларини қулай, марказлашган ва шаффоф бошқаруви воситалари;
  • IBM Qradar: инфратузилмани ҳимоя қилиш учун аналитик ва ақлли технологиялар;
  • Заифликни топдингизми? Кейин нима қилиш керак? Иш станциялари ва серверлари хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш.

Тадбир доирасида:

  • Жаҳон вендорларининг қизиқарли презентациялари бўлиб ўтади;
  • Турли бизнес соҳаларидаги ҳақиқий ҳолатнинг таҳлили ўтказилади;
  • Демо-ҳудудда тадбирда намойиш этилган жаҳон вендорларининг инновацион маҳсулотларини онлайн синовдан ўтказиш имкони бўлади (Qradar, Guardium, фойдаланувчиларни бошқариш);
  • Маҳаллий ва халқаро экспертларнинг шахсий маслаҳатлари тадбир қатнашчилари учун тақдим этилади;
  • Замонавий кибер таҳдидларга қарши самарали ҳимоя қилиш бўйича энг яхши тажриба ва билимлар алмашинуви бўлади.

Амалий семинар иштирокчилари ахборот хавфсизлиги масалаларини ҳал қилувчи дастурий таъминотнинг намойиш майдонида тақдим этилган наъмуналарини онлайн равишда синовдан ўтказишлари мумкин.

Семинар “Саволлар-жавоблар” сессияси билан якунланади ва натижалар сарҳисоб қилинади.

 Кутилаётган натижа

Ушбу тадбир ташкилот/идора/корхона раҳбарлари, АТ-бўлими ва АТ-департаменти раҳбарлари, етакчи АТ-мутахассислари, АХ бўйича бошлиқлар, техник директорлар, шу жумладан ахборот хавфсизлиги соҳасидаги техник муҳандислар ва мутахассислар учун фойдали бўлади.

Бўлиб ўтган амалий семинар иштирокчиларга, АХ бўйича маълумотларни янгилашга, замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, ахборот хавфсизлигини таъминлашда исталган муаммо ечимини топа оладиган маҳсулотлар ва ечимларни зарурат туғилганда иш фаолияти давомида қўллашга, ўз  ташкилот/идора/корхонасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастур ва режаларини тўғирлаб олишга ёрдам беради.

    Презентации семинара.

NIHOL компаниялар гуруҳи, Ўзбекистон, Тошкент, 100187, Интизор кўчаси, 26;

тел.: (998-71) 266-58-44; e-mail: info@nihol.uz; веб-сайт: www.nihol.uz