Долзарб мавзу: ахборот хавфсизлиги

Долзарб мавзу: ахборот хавфсизлиги

20.07.2018

It Life ТВ-канали, мамлакатимизда ва бутун дунёда ахборот хавфсизлигининг ривожланиш тенденциялари ҳақида NIHOL компаниялар гуруҳи мутахассисларининг фикрини билиш учун улар билан учрашди. Мухбир Dildora Tajiboyeva томонидан мавзу бўйича 9 та долзарб саволлар. NIHOL мутахассислари, АХ масалалари бўйича экспертлар жамоаси, саволларга жавоб беришди.

Сардор НОРМУРОДОВ, начальник отдела освоения и внедрения новых проектов компании NIHOL.Ахборот хавфсизлиги деган тушунча интернет пайдо булган даврда келиб чиққан деса хам бўлади. Бу тизимга биринчилардан бўлиб кайси давлат эътибор қаратишни бошлаган? 

NIHOL компаниясининг янги лойиҳаларни ўзларштириш ва уларни жорий қилиш бўйича бўлим бошлиғи, Сардор НОРМУРОДОВ:

– Интернет АҚШда пайдо бўлган ва шунинг учун биринчи навбатда ушбу мамлакатда Ахборот хавфсизлиги масаласига эътибор қаратилган деса ҳам бўлади.

Ташки таҳдидлардан ҳимояланишнинг қандай йуллари бор. Дейлик янги бир идора ўз ишини бошлади. У ўз ходимлари ва идора ҳақидаги маьлумотларни сир сақлаши учун нима килиши керак? Махсус тизимга эга бўлиш учун қаерга мурожаат этса бўлади?

НИХОЛга.

NIHOL компаниясининг янги лойиҳаларни ўзларштириш ва уларни жорий қилиш бўйича бўлим бошлиғи, Сардор НОРМУРОДОВ:

– Биринчи навбатда энг муҳим ва аҳамиятга эга маълумотларни аниқлаб олиш керак. Кейин улар асосида Ахборот хавфсизлиги бўйича комплексли ёндашувни амалга ошириш керак. Бу масала бўйича биз каби корхоналарга мурожаат этишингиз мумкин.

Ахборот хавфсизлиги тизими дунёдаги барча идора, компания ва ташкилотларда мавжудми?

NIHOL компаниясининг янги лойиҳаларни ўзларштириш ва уларни жорий қилиш бўйича бўлим бошлиғи, Сардор НОРМУРОДОВ:

– Бу жудаям мураккаб савол, бунга аниқ жавоб бериш қийин. Иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида ахборот технологияларининг ривожланишини эътиборга оладиган бўлсак, ҳар бир ташкилот Ахборот хавфсизлиги масаласига жиддий эътибор қаратиши лозим деб ўйлайман. IDC (International Data Corporation – Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларнинг жаҳон бозорини ўрганиш билан шуғулланувчи халқаро тадқиқот ва консалтинг) компаниясининг маълумотларига кўра, 2 йилдан кейин дунёнинг ярмидан ортиқ мамлакатлари ўзларининг шахсий киберхавфсизлик доктринасига эга бўлишади. Шу билан бирга, ҳозирданоқ дунёнинг кўплаб йирик компаниялари ўзларининг хавфсизлик тизими архитектурасини маълум даражада қайтадан қурмоқда.

Компютер тизимлари бўйича муҳандис, Фахриддин МИРЗАЕВ

Биламиз бу тизим 100% хавфсизликни таьминлай олмайди. Чунки кўп давлатларда кибержиноятчилик холатлари ҳам учраб турибди. Айниқса банк соҳасида. Хар йили дунёда неча фоиз ташкилотлар кибертаҳдидга учрайди.

Компютер тизимлари бўйича муҳандис, Фахриддин МИРЗАЕВ:

– Статистик маълумотларга кўра, дунёда ҳар 14 сонияда битта киберхужум амалга оширилади. Россияда ҳар 2 та компаниянинг биттаси ўзининг конфиденциал маълумотларини киберхужумлар туфайли йўқотади. Буюк Британияда эса барча компаниялар 2017-йилнинг 1-чорагида ўртача 43000 хужумга учраган. Киберхужумлар бўйича етакчи ўринларда Саудия Арабистони, Германия, Буюк Британия, Туркия, Швейцария, АҚШ ва бошка мамлакатлар туради. НИХОЛ.

Кибер ҳужумни уйиштираётган хаккерлар асосан кайси давлатларда фаол?

Компютер тизимлари бўйича муҳандис, Фахриддин МИРЗАЕВ:

– Хитой, Шимолий ва Жанубий Америка, Европа мамлакатлари.

Қайсидир компаниянинг ахборот тизимига хужум уйиштирилса қандай маьлумот ўғирланганини билиб олиш мумкинми?

Компютер тизимлари бўйича муҳандис, Фахриддин МИРЗАЕВ:

– Хужумни ўз вақтида аниқлашда, компаниянинг ахборот хавфсизлигини таъминловчи ходимида АТ инфраструктура ҳолатини ўз вақтида анализ қилувчи воситалар бўлиши зарур. Масалан, ушбу тизимлардан бири DLP (Data Loss Prevention) бўлиб, у ахборотнинг оқишини аниқлайди хамда унинг олдини олиш имконига эга. Албатта, бу тизим бошқа хавфсизлик тизимлари билан бирга ишлаши лозим.

Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги сохасига эътибор қай даражада? Ниҳол компанияси хавфсизликни таьминлашда кандай замонавий усулларни таклиф этади.

Компютер тизимлари бўйича муҳандис, Абдурауф АБДУЛЛАЕВКомпютер тизимлари бўйича муҳандис, Абдурауф АБДУЛЛАЕВ:

– Киберхавфсизлик бўйича Ўзбекистондаги ҳозирги ҳолат, албатта, янада яхширок бўлиш истагини уйғотади. Афсуски, кўпгина давлат идора раҳбарлари ва бизнес-жамияти аъзолари ахборот хафвсизлигининг аҳамиятини ва ролини етарлича тушунишмаяпти ва етарлича баҳо беришмаяпти. Айни вақтда, тармоқ, сервер, компьютерларнинг ҳимояси анчагина заиф. Лекин, шунга қарамасдан, МДҲ мамлакатларининг киберхавфсизлик бўйича кўпгина ўйинчилари ўртасида, Ўзбекистон жамоаси Қозоғистондан сўнг, ушбу йўналишдаги ривожланиш бўйича 2-ўринни эгалламоқда. Мутахассислар буни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлашмоқда. Аввало, Ахборот хавфсизлиги масалаларида Нихол компанияси ишончли кўмакни ва дўстона муҳитни таклиф қилади, зеро, ушбу масалалар буюртмачи учун жуда муҳим ва шахсий ҳисобланади. Ваҳолангки, мижоз ўзининг энг ўткир ва жиддий муаммоларини ошкор қилади. Шунинг учун, шубҳасиз ўзаро ишонч бўлмаган жойда муваффақиятга ҳам эришиш қийин. Мана шундай кучли фундамент асосида, биз компанияларга пилот лойиҳа ёки комплекс аудит ўтказишни таклиф қилишимиз мумкин. Ва шундан сўнг, эга бўлган маълумотлар асосида, буюртмачининг эҳтиёжига қараб индивидуал ечимни таклиф қиламиз. Бундан ташқари биз, компанияларда АХ масалалари бўйича кўникма ва хабардорликни, маълумотлар долзарблигини ошириш мақсадида, мунтазам равишда ушбу мавзуда жамоатчилик тадбирларини ўтказиб турамиз. Масалан, яқинда ушбу соҳадаги етакчи компания ва ишлаб чиқарувчилар билан бирга, Ахборот хавфсизлигига бағишланган ушбу йилдаги учинчи семинаримиз бўлиб ўтди. Буларнинг бари, АХ ривожланиш динамикаси нафақат бир қатор компаниялар кесимида, балки бутун мамлакат миқёсида ижобий таъсир қилади. Бу соҳадаги бизнинг ёндашув ва қарашларимиз айнан мана шундай.

 НИХОЛ.

Мамлакатимиз копманиялари хам ахборот хавсизлигини таьминлашга жиддий этибор каратяптими?

Компютер тизимлари бўйича муҳандис, Абдурауф АБДУЛЛАЕВ:

– Мамлакатимизда кузатилаётган тезкор ривожланиш ва кенг миқёсдаги рақамлаштириш ҳисобига, киберхавфсизлик масалаларига бўлган эътибор тобора ортиб бормоқда.

Интервью. Бу бўйича билимларни оширишда қаерга мурожжат этиш лозим?

  Компютер тизимлари бўйича муҳандис, Абдурауф АБДУЛЛАЕВ:

– АТ соҳасидаги прогресс жуда тез суратларда ўзгармоқда. Масалан, ушбу соҳадаги билимларнинг долзарблик даври 2 йилни ташкил қилади, АХ масалалари ҳам бу борада истисно эмас. Шунинг учун, компания ходимларининг ушбу йўналишдаги билимларини узлуксиз мукаммаллаштириб бориши жуда муҳим ҳисобланади. Биз АХ лойиҳаларидаги йирик компания сифатида, ўз мутаҳассисларимизга сўнгги технологиялар ва киберхужумлардан ҳимояланишнинг замонавий усулларини ўрганиш учун ўқитиш курсларини таклиф қиламиз. Шу билан бир қаторда, ушбу билим ва кўникмаларнинг аҳоли ўртасида ўзлаштирилиши жуда муҳимдир. Шу мақсадда, мамлакатимизда АХ соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш бўйича замонавий марказларнинг ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Интервью учун ташаккур билдирамиз.