axborot-xavfsizligi-nihol-hamkorbank-ipotekabank

Банкларда ахборот хавфсизлиги

18.12.2018

Ахборот хавфсизлиги мавзуси ҳали ҳам долзарб бўлиб, ва деярли барча фаолият соҳаларида унга катта эътибор қаратилмоқда.

“MERKURIY NIHOL” МЧЖ ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун энг илғор ечимлар ва инновацион маҳсулотларни таклиф этади, шунингдек мижознинг истак ва эҳтиёжларига қараб ҳар қандай мулкчилик шаклидаги компаниялар учун дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчилардан компьютер қурилмалари ва дастурий таъминотни комплекс етказиб бериш бўйича сифатли хизматларни таклиф этади.

Жорий йил компания хотирасида мамлакатимиз тижорат банклари учун ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ечимларни етказиб беришда бир қанча йирик лойиҳалар йили сифатида муҳрланди.

Хусусан, “MERKURIY NIHOL” компанияси, тендерда ғолиб чиқиб, “Hamkorbank” АТБ инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун иккита хавфсизлик деворини етказиб беришни амалга оширди.

Банкнинг режалаштирган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, “MERKURIY NIHOL” компанияси ходимлари керакли қурилма хусусиятилари ва уни етказиб келиш муддатларининг оптимал ечимларини танлашди. Буюртмачига, дастурий таъминот, ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ечимлар ва хизматларни, шулар жумласида хавфсизлик девори, шунингдек антивирус программалари, сўнги нуқта хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ноқонуний бузиб киришни олдини олиш тизимлари ва шу каби бошқа маҳсулотларни, яратиш ва уни тарғиб қилишга ихтисослашган, американинг трансчегаравий “Fortinet” корпорациясининг юқори сифатли маҳсулоти таклиф этилди.

Ушбу вендор томонидан ишлаб чиқарилган хавфсизлик деворлари тармоқ хавфсизлигининг энг юқори даражасини таъминлайди. Банкда ўрнатилган тармоқ хавфсизлиги қурилмалари таҳдидларга қарши самарали ҳимоя яратишни ва юқори сифатли SSL (ҳимояланган сокетлар даражаси) текширувини таъминлаш имконини берди. Буюртмачи томонидан танланган файрвол моделлари бошқарув нуқтаи назаридан ҳам қулай.

Ўз вақтида амалга оширилган лойиҳа “Hamkorbank” АТБ корпоратив тармоқлари хавфсизлиги, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва умумий маънода, барча тузилмаларининг ахборот хавфсизлиги самарадорлигини оширди.

Таъкидлаш жоизки, “MERKURIY NIHOL” компанияси “Ипотека банк” Акционерлик-тижорат банки учун ҳам хавфсизлик деворларини етказиб бериш бўйича тендер ғолибига айланди. Тузилган шартнома иккита хавфсизлик деворини етказиб бериш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда қурилмани ўрнатиш ва кейинчалик эса, функционалларини созлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа банк офисларининг ва хизмат хоналарининг бутун периметр бўйича ҳимоясини таъминлайди, ушбу тижорат банкининг ахборот хавфсизлиги бўйича муҳим масалаларини ҳал қилади.

Практические меры отечественных банков в усовершенствовании структуры ИБ свидетельствует об их желании обеспечить максимальную защиту данных и средств вкладчиков и пользователей, повысить надежность и безопасность, поднять эффективность деятельности.

Мамлакат банкларининг АХ тизимини такомиллаштиришдаги амалий чора-тадбирлари, омонатчилар ва фойдаланувчиларнинг маблағлари ва маълумотларини максимал хавфсизлик билан таъминлаш, хавфсизлик ва ишончлиликни ошириш, фаолияти самарадорлигини яхшилаш борасидаги истакларини кўрсатмоқда.

Х Х Х

Бугунги кунда Ўзбекистон бозорига хориждан кўплаб ишлаб чиқарувчилар келмоқда. Улар билан самарали ишлаш учун юқори малакага эга бўлиш ва сертификатланган мутахассис бўлиши керак. NIHOL техник мутахассислари ҳар бир таклиф қилинаётган маҳсулот ва АХ ечими бўйича тегишли сертификатларга эга. Ва ахборот хавфсизлиги бўйича таклифларимиз рўйхати жуда катта. NIHOL компаниялар гуруҳи ўз мижозларига АХ амалга оширишнинг энг илғор ва замонавий воситаларини таклиф этади. Гуруҳ компаниялари замонавий бошқарув ва маълумотларни ҳимоялаш соҳасида турли хил ечимларни, ҳамда, серверларни ва иш станцияларини аввалдан маълум ва номаълум ҳужумлардан ҳимоя қилиш имконини берувчи якуний нуқталарни ҳимоя қилиш бўйича ечимларни амалга оширишга тайёр. Умуман олганда бу, тармоқни, якуний нуқтани, булутли дастурларни ва Маълумотларни қайта ишлаш марказларини ҳимоя килиш учун битта платформага бирлаштирилган, ахборот хавфсизлиги бўйича турли хилдаги ечимлар ҳисобланади. NIHOL компаниялар гуруҳи мижозларига ахборот хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилиш учун комплекс ёндашув билан таъминлашга тайёр.

 

NIHOL СИЗНИНГ МУАММОЛАРИНГИЗНИ ҲАЛ ҚИЛИШГА ЁРДАМ БЕРИШДАН МАМНУН БЎЛАДИ!

БИЗНИНГ МАНЗИЛ ВА АЛОҚАЛАРИМИЗ:

100187, Ўзбекистон, Тошкент ш., Интизор кўчаси, 26, NIHOL компаниялар гуруҳи.
Телефон: (998-71) 266-58-44, 266-58-45, 266-58-46, 266-58-47; факс: 998 (998-71) 266-58-45; E-mail: 
info@nihol.uz