Ҳурматли дўстлар, ҳамкасблар, ҳамкорлар!
Ўтаётган йил кўпчилигимиз учун турли тадбирлар ва ўзгаришларга бой бўлди. NIHOL учун, АКТ-бозорида узоқ йиллик иш тажрибасига (2019 йилда биз 30 ёшга тўламиз!!!) эга иштирокчи учун, ушбу йил самарали якунланди.
Ўзбекистон Республикаси давлат органларида ходимлар бошқарувининг наъмунали ахборот тизими (“Кадрлар” НАТ) ҳисобланувчи, “Маълумотнома-объективка базаси” ва “Кадрлар менежменти” каби ечимларимизни мамлакатимизнинг давлат корхоналари ва ташкилотларида жорий қилиш жараёнини давом эттирдик.
Давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини (ДХСҲ) ривожлантириш доирасида “Аҳоли бандлигини таъминлаш” автоматлаштирилган ахборот тизимини, ERP тизимлари ва e-gov лойиҳалари учун Интеграцион платформани, Халқаро, миллий ва саноат стандартлари, ҳамда бошқа норматив-техник ҳужжатлар маълумотлар базасини яратдик. “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновацион марказ маъмуриятига, ушбу марказ резиденти сифатида, ДХСҲ ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва ғояларимизни тақдим этдик. Давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларимизни жорий қилиш учун биз хорижий инвесторларни жалб қилишга тайёрмиз.
Шунингдек, молиявий секторда ҳам, жумладан “Hamkorbank” АТБ, “Ипотека банк” АТБ, “Туронбанк” АТБ, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва бошқаларида бир қатор муваффақиятли лойиҳаларимиз амалга оширилди.
“Гиперконвергент тизимлар” ва “Ахборот хавфсизлиги” каби йўналишларда энг илғор ечимларни таклиф этган ҳолда, биз ҳамкорларимиз қаторини сезиларли даражада кенгайтирдик.
Мен ўз ҳамкасбларим ва шерикларимизга, ҳамкорона фаолиятимиз ва кўрсатган профессионаллиги учун, дўстларимизга эса – уларнинг кўмаги учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Ва барчамизига янги 2019 йилда, қизиқарли лойиҳалар, ҳақиқий оптимизм, ўз касбига профессионал муносабат, ва шунчаки, бахт, соғлик-саломатлик, ўзига ва яқинларига ишончни тилаб қоламан! Янги йил ҳаммамизга омад ва фаровонлик олиб келсин!
Ҳурмат билан,
NIHOL компаниялар гуруҳи таъсисчилар кенгашининг раиси, “NIHOL-KOMTEX” (“Mirzo Ulugbek Innovation Center” информацион технологияларни яратиш ва уларни жорий қилиш бўйича Инновацион марказ резиденти) компаниясининг директори Фазлидин Мирзаев.