NIHOL: ҳар доим бир қадам олдинда бўлиш

NIHOL: ҳар доим бир қадам олдинда бўлиш

10.01.2019

NIHOL компаниялар гуруҳи таъсисчилари кенгаши раиси, “NIHOL-KOMTEX” компанияси директори (“Mirzo Ulugbek Innovation Center” ахборот технологияларини яратиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Инновацион марказ резиденти) Мирзаев Фазлидин Абдуллаевич билан интервью.

– Ўтаётган йил АКТ соҳасидаги турли тадбирлар ва ўзгаришларга бой бўлди. NIHOL учун, ушбу бозорнинг 30 йиллик муваффақиятли фаолият тажрибасига эга бўлган иштирокчиси учун, бу йил самарали ўтдими ?  

F.A.Mirzaev_Nihol.– Умуман олганда, ҳа. Ўзбекистон Республикаси давлат органларида ҳодимлар бошқарувининг наъмунали ахборот тизими (“Кадрлар” НАТ), “Маълумотнома-объективка базаси” ва “Кадрлар менежменти”, каби ечимларимиз мамлакатимизнинг давлат корхоналари ва ташкилотларида жорий қилиш жараёни давом эттирилди. Ҳозирги кунда давлат ташкилотларининг 6 мингга яқин кадрлар ҳизмати бўлими фаол иш олиб бормоқда, ва қарийб 160 мингта маълумотнома-объективка тизим базасига муваффақиятли киритилган. Бизнинг, янги лойиҳаларни жорий қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш гуруҳимиз, фойдаланувчиларга ахборот, консультацион ва амалий ёрдам беришда давом этмоқда, зеро тизимга уланувчи янги фойдаланувчиларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Ушбу мураккаб лойиҳани амалга оширишда эришилган тажриба, ҳамда тизим модулларини тезкорлик билан оптималлаштириш амалиёти, нафақат муваффақиятли амалга ошириш, балки бизнинг дастурчиларга янги инновацион ечимларни яратиш имконини берди.

Бу ҳақда батафсил гапириб бера оласизми?

– Меҳнат бозорини тартибга солиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда амалий кўмаклашиш соҳасида дастурий маҳсулотларни яратиш бўйича эришилган катта тажриба NIHOL мутахассисларига, давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида амалга ошириш учун биз томондан таклиф этилаётган, “Аҳоли бандлигини таъминлаш” автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ташаббускорлигини берди. Давлат идоралари томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида шакллантирилган Миллий вакансиялар базасининг яратилиши давомида, “Аҳоли бандлигини таъминлаш” ААТ синовдан ўтказилган бўлиб, бўш иш ўринларининг долзарблиги нуқтаи назаридан нашр эттирилиши ва порталда вакансияларни кўп қирралик асосида қидириб топишни таъминлади. Ушбу тизим NIHOL компаниясининг дастурий-аппарат комплекси негизида йўлга қўйилган Миллий кадрлар порталида синовдан ўтказилган. Синов жараёнида, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бўш иш ўринлари бўйича тизимда жойлаштирилган долзарб маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилганди, шунингдек ушбу бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни ўз туманининг иш билан таъминлаш стендларида, ҳамда маҳалла кенгашининг стендларида жойлаштириш имконига эга эдилар.

Шу билан бирга, бўш иш ўринлари базасини тўлдириш ва уларни порталга жойлаштириш бўйича яхши натижаларга эришилди (бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботларни 17 мингга яқин корхоналар тақдим этган бўлиб, ўртача ҳар ой 85 мингга қадар бўш иш ўринлари порталда чоп этилган). Порталда кўрсатиладиган ҳизматларга бўлган талабни аниқлаш ва уларнинг сифатини ошириш мақсадида давлат корхоналари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш бўлимларида сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровномада 14 мингдан ортиқ кадрлар ҳизмати ходимлари иштирок этишди. Сўровнома иштирокчиларининг 95 % дан ортиғи ресурсни фойдали деб топишди, 90 % - ҳисобот топшириш жараёни енгиллашганини таъкидлашди. Сўровноманинг кўрсатишича, тест кўринишидаги иш жараёнида ҳар ой 25 мингдан ортиқ одам, вакансия порталидан фойдаланган ҳолда ишга жойлашган. Портал фойдаланувчиларидан, ушбу ечимнинг ривожлантирилиши, қолаверса, нафақат бўш иш ўринларини танлаш имконияти, балким портал орқали ишга жойлашиш имкониятини тақдим этиш зарурияти тўғрисида, кўплаб таклифларнинг келиб тушиши, яратилган ечимнинг янада ривожланиши учун яна бир йўналишни белгилаб берди – тизим “Бандлик билан таъминлаш” блоки билан кенгайтирилди.

 

Биз томондан яратилган бандлик билан таъминлаш хизмати фуқароларга порталда танлаган вакансияга ариза қолдиришни, уларга иш берувчидан автоматик ҳолда жавоб олиш имконини беради, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларига эса нафақат иш жойидан, балки, республиканинг у ёки бу туманида ишга жойлашишда кузатилаётган қийинчиликлар бўйича ташкил этилган аҳоли билан учрашувларда ҳам планшет орқали бандлик билан таъминлаш жараёнини ишга туширишни ва уларнинг ижро этилишини таъминлайди. Аҳолини ва иш берувчиларни ҳабардор қилиш учун Миллий Кадрлар порталининг ахборот ресурсларидан фойдаланилмоқда. Иш берувчиларни ва иш қидирувчи фуқароларни асосий воқеалар билан ҳабардор қилиш ва муҳим жараёнларни кузатиб бориш имконияти Шахсий кабинет орқали, ҳамда СМС-ҳабарнома кўринишида йўлга қўйилган. Тизим ечимлари функционал равишда кенгайтирилиши мумкин.

NIHOL.NIHOL томонидан ишлаб чиқилган ечим, кўрсатилаётган барча давлат ҳизматларини кенг қамровли қайта лойиҳалаштиришни таъминловчи, ишларни ташкил этишнинг прогрессив шаклларини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига самарали жорий қилишни, меҳнат муносабатлари идоралари ҳизматларидан фойдаланиш нуқталарини кенгайтириш ва “ягона ойна” принципи буйича давлат ҳизматларини кўрсатиш имконини беради.

Биз таклиф қилаётган ечим Ўзбекистон Республикасида аналогларга эга эмас, унинг амалга оширилиши эса нафақат иқтисодий соҳада, балким ижтимоий масалаларда ҳам, давлат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро электрон муносабатларни сезиларли даражада яхшилаши мумкин.

– Фазлидин Абдуллаевич, бугунги кунда АКТ соҳасида давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш ҳақида кўп маълумот йўқ. Бу йўналиш фақатгина энди ривожлана бошлаяпти. Сиз сўзлаб берган ечим – соҳадаги ягона ечимингизми, ёки яна бошқалари борми?

Mirzo Ulugbek Innovation Center маъмуриятига, ушбу марказ резиденти сифатида, ДХСҲ ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва ғояларимизни тақдим этдик, чунки ушбу маҳаллий инновацион марказ шу каби лойиҳа ва ечимларни илгари суриш учун мўлжалланган ҳисобланади. MUIC инновацияларимизга катта қизиқиш билан жавоб беришди, ва уларни ЎзРес Президенти маъмуриятига муҳокамага беришди. Шуни таъкидлаш жоизки, ДХСҲ ривожлантириш буйича бизнинг ечимлар ушбу масала бўйича ягона эмас, бошқа резидентлардан ҳам ғоялар келиб тушган. Шунинг учун таклифларни кўриб чиқиш жараёни бир оз вақт талаб қилади. Лекин ишончим комилки, соғлом фикр ва бутун жамиятимизни рақамлаштириш йўлида ўтган йили бошланган барча ислоҳотлар янги 2019 йилда юқори босқичларга кўтарилишда давом этади.

Ва албатта, биз биргина ечим билан чегараланиб қолмадик. Бизнес жараёнларни автоматлаштиришни таъминлаш учун мураккаб интеграцион ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги кенг кўламли тажриба NIHOL мутахассисларига, ДХСҲ асосида амалга ошириш учун таклиф қилинаётган, ERP тизимлари ва e-gov лойиҳалари учун Интеграцион платформа яратиш, имконини берди. Бу хар қандай фаолият тури учун маълумотлар ва жараёнларнинг умумий моделини амалга оширувчи, дастурий таъминотнинг ихтисослаштирилган интеграцион пакети орқали ташкилот ресурсларини мунтазам равишда оптималлаштиришга ва мувозанатда сақлашга қаратилган инновацион ягона ечимдир.

Интеграцион платформа ташкилотларнинг барча таркибий тузилмаларида ягона ахборот маконини яратиш учун мўлжалланган бўлиб, у маълумотларни бирлаштириш, уларни тақдим этиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек маълумот намойиш қилиш форматларининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва қулайлиги ҳисобига зарурий жараёнларни босқичма-босқич модернизация қилиш ва бошқарув ечимларини қабул қилиш сифатини оширишни таъминлайди.

Асосий Интеграцион платформа архитектурасининг асосини NIHOL томонидан яратилган ва амалга оширилган тизимларда бир неча марта синовдан ўтган ечимлар ташкил этади. Шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон учун сифат нуқтаи назаридан янги булут ҳизматларини қўлга киритиш давлат бошқарувини рақамли трансформациялаш лойиҳасини амалга оширишига кетадиган давлат ҳаражатларнинг катта қисмини тежаб қолиш имконини беради.

Давлат маблағларини жалб этмасдан давлат-ҳусусий сектор ҳамкорлиги доирасида тақдим этаётган учинчи ечимимиз бу – Ҳалқаро, миллий ва саноат стандартлари, ҳамда бошқа норматив-техник ҳужжатлар маълумотлар базаси. Ушбу ечимни шакллантиришда асос сифатида компаниямиз томонидан яратилган ва Миллий авиакомпания, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида (ФЖШМҚМИ) ва мамлакат парламенти учун бир қанча лойиҳаларда муваффақиятли синовдан ўтказилган, LexDOCS ҳужжатларни электрон бошқариш тизимида амалга оширилган уйғунлашган лойиҳа ечимлари ва технологиялар таклиф этилади. Халқаро, миллий ва саноат стандартлари, ҳамда бошқа норматив-техник ҳужжатлар маълумотлар базасининг ташкил этиш билан бирга, норматив-техник хужжатларнинг давлат фондини шакллантириш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кўрсатилаётган ахборот ҳизматларининг сифатини яхшилаш ва уларнинг рентабеллигини таъминлаш ўртасида очиқ-ошкоралик балансига ўтиши кутилмоқда.

– Янги ғоялар ва таклифларни ишлаб чиқиш, албатта, ривожланиш ва бунёдкорлик йўлидир. Дастурий таъминот яратишдан ташқари, NIHOL яна қанақа йўналишларни, бозорда уларга бўлган талаб ва уларнинг истиқболларини инобатга олган ҳолда, ривожлантиришни режалаштирмоқда?

– 2019 йилги компаниялар гуруҳининг стратегиясига биз яна иккита устувор йўналишни ишлаб чиқдик. Бу – “ахборот хавфсизлиги” ва “гиперконвергент тизимлар

NIHOL маҳаллий истеъмолчиларга АХ бўйича ечимларни таклиф этувчи ҳамкорлар қаторини кенгайтирганлар орасида биринчилардан бўлди. Шу мақсадда сўнги икки йил мобайнида турли соҳалардаги мижозларимиз учун ахборот ҳавфсизлиги масалалари бўйича мунтазам равишда тадбирлар ва конференциялар ўтказиб бормоқдамиз, бу ўз ўрнида уларга таҳдидлар, ҳужумлар, ва уларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишга оид долзарб маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Биз АХ муаммоларини ҳал қилиш бўйича комплекс ёндашувни таклиф қиламиз.

Бугунги кунда Ўзбекистон бозорига ҳориждан кўплаб ишлаб чиқарувчилар келмоқда. Улар билан самарали ишлаш учун юқори малакага эга бўлиш ва сертификатланган мутахассис бўлиши лозим. NIHOL техник мутахассислари ҳар бир таклиф қилинаётган маҳсулот ва АХ ечими бўйича тегишли сертификатларга эга. Ва, ахборот хавфсизлиги бўйича таклифларимиз рўйхати жуда катта. Биз ўз мижозларимизга АХ амалга оширишнинг энг илғор ва замонавий воситаларини таклиф этамиз. Шунингдек, биз замонавий бошқарув ва маълумотларни ҳимоялаш соҳасида турли ҳил ечимларни, ҳамда, серверларни ва иш станцияларини аввалдан маълум ва номаълум ҳужумлардан ҳимоя қилиш имконини берувчи, якуний нуқталарни ҳимоя қилиш бўйича ечимларни амалга оширишга тайёрмиз. Умуман олганда, бу, тармоқни, якуний нуқтани, булутли дастурларни ва Маълумотларни қайта ишлаш марказларини ҳимоя килиш учун битта платформага бирлаштирилган, ахборот хавфсизлиги бўйича турли ҳилдаги ечимлар ҳисобланади. Биз мижозларимизни ахборот ҳавфсизлиги муаммоларини ҳал қилиш учун комплекс ёндашув билан таъминлашга тайёрмиз.

Ахборот хавфсизлиги соҳасида бизда етарлича тажриба мавжуд. Ўтган йилнинг ўзида “Турон” АТБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ учун бир нечта йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди.

Ушбу соҳадаги тажрибамизни ҳисобга олган ҳолда, Ахборот ва жамоат ҳавфсизлиги марказининг сўровига биноан, бизнинг мутахассис Техник кенгаш таркибига киритилди, кўзланган режага кўра эса бу кенгаш, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация ва ахборотлаштириш соҳасини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Ҳавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Гиперконвергент тизимлар йўналишини ривожлантиришга келсак, кўриб тугранимиздек, бугунги кунда маълумотлар марказини яратиш лойиҳалари сони ортиб бормоқда. Интернет технологиялари ривожлангани сари эса маълумотларни қайта ишловчи бу каби марказларга бўлган эҳтиёж ошиб бораверади. Шу нуқтаи назардан, гиперконвергент инфраструктурадан фойдаланиш янада долзарб масалага айланмоқда.

Гиперконвергент инфратузилмаларнинг истеъмолчилари бугунги кунда кўплаб йирик корхоналар, шунингдек мавжуд бўлган серверлар, гипервизор ва виртуал дастурий таъминот билан интеграциялашувининг мослашувчан имкониятларига эътибор берувчи кўпгина банклар ҳисобланади. Мисол учун, гиперконвергент тизимдан фойдаланиш банкка эксплуатацион харажатларни ва TCO (total cost of ownership –мулк эгалигининг жами нархи)қийматини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Барча гиперконвергент тизимлар уникал бошқарув дастурий таъминот билан жиҳозланган, бу ўз навбатида қўлда бажариладиган бир қанча жараёнларни осонлаштиради, ва табиийки, эксплуатация харажатларини камайтиради. Ушбу тизимнинг ташкилот/корхонада жорий қилиниши, у ердаги АТ-муҳитни сезиларли даражада оддий ва тушунарли қилиши мумкин. Биз бу ҳақида ишонч билан гапиришимизга етарлича асос бор, чунки бу йўналишда кўпгина йирик лойиҳаларни амалга оширдик, уларнинг бир қисми эса келаси 2019 йилда давом эттирилади ва якунланади.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Ўзингизнинг қизиқарли режаларингиз билан ўртоқлашдингиз. Суҳбатимиз якунида, 2019 йилда ҳамюртларимизга қандай тилакларингиз бор?

– Ҳақиқий оптимизм, ўз касбига профессионал муносабат, ва шунчаки, бахт, соғлик-саломатлик, ўзига ва яқинларига ишончни тилаб қоламан! Янги йил ҳаммамизга омад ва фаровонлик олиб келсин!