IBM Security QRadar SIEM маҳсулоти маҳаллий истеъмолчилар учун

IBM Security QRadar SIEM маҳсулоти маҳаллий истеъмолчилар учун

11.01.2019

NIHOL мутахассислари IBM Security QRadar SIEM маҳсулоти бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширишди

IBM Security QRadar SIEM тармоқдаги минглаб қурилмалар, сўнгги нуқталар ва иловалардан келувчи воқеа журналларидаги маълумотларни умумлаштиради.

Ушбу маҳсулот хавфсизликка қарши таҳдидларни аниқлаш учун ўзаро алоқаларни таҳлил қилади ва нормаллаштиради, шунингдек нормал хатти-ҳаракатларни аниқлаш, аномалия ҳолатларини топиш, замонавий таҳдидларни ошкор қилиш ва ижобий ёлғон натижаларни бартараф этиш учун Sense Analytics илғор механизмидан фойдаланади.

Ушбу Дастурий таъминот имкониятлари жиҳатдан IBM X-Force Threat Intelligence ўз ичига олади. Маҳсулот эҳтимолий зарарли IP-адреслар, жумладан, зарарли дастурий таъминотга эга компьютер адреслари, спам манбалари ва бошқа таҳдидлар рўйхатини ўзида сақлайди.

Шунингдек IBM QRadar SIEM маҳсулоти, тизим учун хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар аҳамиятини аниқлаш мақсадида, тармоқ ичидаги маълумотлар ва воқеалар билан таҳдидларни ўзаро солиштириш имкониятига эга.

Имтиҳонларнинг муваффақиятли топширилиши ва тегишли сертификат билан тасдиқланганлиги, NIHOL жамоасига, ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим вазифалар ечимини топувчи, IBM Security QRadar SIEM каби инновацион маҳсулотни маҳаллий истеъмолчиларга таклиф этиш имконини беради.