NIHOL мутахассислари PowerHA System Mirror бўйича тўлиқ курсни муваффақиятли ўтишди

NIHOL мутахассислари PowerHA System Mirror бўйича тўлиқ курсни муваффақиятли ўтишди

15.01.2019

IBM PowerHA SystemMirror – юқори фойдаланувчанликка эга кластерларнинг кўппроцессорлик ҳусусиятини амалга оширувчи, IBM POWER 9 серверларининг AIX платформаларидаги юқори фойдаланувчанлик кластерлари учун IBM томонидан яратилган ечимдир.

Курс по PowerHA System Mirror.Бу қисқача кўринишда. Батафсилроқ маълумот ўрнида эса, техник мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда IBM PowerHA технологияси юқори тайёргарликни, бизнес-жараёнларнинг мунтазамлигини ва носозлик ҳолатларида эса ушбу жараёнларни қайта тиклашни таъминлайди. Бундан ташқари, PowerHA кластери маълумотларни сақлаш талабларига жавоб берувчи юқори тайёргарлик ва оддий фойдаланувчи интерфейси билан бир қаторда юқори самарадорликни таъминловчи, ягона конфигурация асосидаги юқори тайёргарлик учун ечимни жорий қилиш имконини беради. Power Systems – энг талабчан АТ-буюртмачининг инфратузилмаси барқарорлигини оширишга йўналтирилган ечимдир.

Ички бозорда жаҳонга машхур вендорнинг ушбу ноёб ечимини таклиф қилиш учун, PowerHA System Mirror ечими бўйича ўқув курсларини муваффақиятли ўтган, сертификатланган профессионал мутахассисларнинг жамоасига эга бўлиш керак. Обучение специалистов NIHOL.

Бир неча кун аввал NIHOL компаниясининг бош офисида, компьютер тизимлари ва сотувлар бўйича бир гуруҳ муҳандислар, IBM Systems Lab Services бўйича Россия ва МДҲ давлатларидаги консультант, Сергей Самсонов бошчилигидаги тўрт кунлик махсус ўқув курсини якунлашди. Бундан ташқари, у ўтган йили NIHOL мутахассислари учун IBM System Administration бўйича курс ўтказганди.

“PowerHA System Mirror” курси қуйидаги икки йўналиш бўйича ҳар кунлик назарий дарслар ва лаборатория ишларини ўз ичига олган:

  • PowerHA SystemMirror Planning and Implementation (Режалажтириш ва Амалга ошириш);
  • PowerHA SystemMirror Customizing and Administrating (Созлаш ва Бошқариш).

NIHOL мутахассислари кластерни режалаштириш, ҳамда кластернинг бошланғич конфигурациялари билан носозликка қай даражадаги бардошлилик имкониятлари билан танишишди. PowerHA System Mirror учун AIX муҳитини тайёрлаш жараёнини ва PowerHA System Mirror билан интеграция қилишга мўлжалланган дастурни ўзлаштиришди. PowerHa System Mirror ўрнатиш ва уни қўллаб-қувватлаш жараёнини ўрганишди.

Курс давомида, NIHOL мутахассислари ушбу ечим билан ишлаш жараёнида, созламаларни текшириш ва кластерни тестдан ўтказиш; PowerHa System Mirror бошқарув асослари; PowerHA System Mirror “ҳодисалар кўриниши” ва уларни созлаш; асосий траблшутинг (муаммоларни қидириш); умумий концепция ва асосий воситалар; кластер муаммолари ва уларнинг ечимлари.

Ушбу курснинг NIHOL мутахассислари томонидан муваффақиятли ўтилгани тегишли сертификатлар билан тасдиқланди.

Шундай қилиб, NIHOL жамоаси, маълумотлар базасининг сақланиши ва уларнинг носозликка дош бериши билан боғлиқ бўлган ҳозирги кундаги долзарб масалаларга профессионал ёндашувни таъминлайди ва маҳаллий буюртмачиларга уларнинг иш фаолияти ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда, АТ масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишда амалий кўмаклашади.