“IPOTEKA BANK”да юқори самарадорликка эга тармоқ хавфсизлиги

“IPOTEKA BANK”да юқори самарадорликка эга тармоқ хавфсизлиги

06.02.2019

Ипотека-банк АТИБда NIHOL компанияси томонидан Fortinet ишлаб чиқарган  тармоқлараро (хавфсизлик) деворлари ўрнатилди.

Бугунги кунда банк соҳасида катта ҳажмдаги маълумотлар, жумладан, шифрланган маълумотлар қайта ишланмоқда.

Бир томондан фаолиятни рақамлаштириш қулайлик ва самарадорликни таъминлайди, бироқ айни пайтда ахборот хавфсизлиги рискларини оширади.

ipoteka.Замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш, тармоқдаги исталган нуқтада таҳдидни аниқлаш вақтида олдини олиш учун янада самарали ҳимоя чораларини қўллашни талаб қиладиган, янги, мураккаб турдаги ҳужумларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Дунёдаги йирик компаниялар, айниқса, молия ва банк секторларида, ушбу масалаларга катта эътибор беришади.

Ўзбекистон бу масалада истисно эмас, ва маҳаллий банклар ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс ёндашувларни қўллаган ҳолда ўзларининг хавфсизлик стратегияларини ишлаб чиқмоқдалар. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган самарали қадамлардан бири замонавий хавфсизлик деворларини ўрнатишдир.

Жумладан, Ипотека-банк” акционерлик тижорат ипотека банкида (“Ипотека-банк” АТИБ) Fortinet компаниясининг янги авлод замонавий хавфсизлик деворларини етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга туширишни ўз ичига олувчи лойиҳа якунланди. Лойиҳа, NIHOL компаниялар гуруҳи аъзоси ҳисобланувчи “MERKURIY NIHOL” компанияси томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Янги авлоднинг замонавий хавфсизлик деворлари катта миқдордаги тармоқ ва булут трафигини ишончли қайта ишланишини таъминлайди, ҳимоянинг замонавий консолидацияланган функцияларини амалга ошириш имконини беради, ҳамда ихчам ўлчамларга эга ҳисобланади.

Fortinet компаниясининг ушбу ускунаси “Ипотека-банк” АТИБга, бутун банк тизимининг самарадорлигига зарар етказмаган ҳолда, зараркунанда мураккаб ДТ аниқлаш мақсадида шифрланган трафикни кенгайтирилган текширувини таъминлайди.

Янги хавфсизлик деворлари Fortinet компаниясининг сўнги янгиликлари билан жиҳозланган ва юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди. Уларнинг самарадорлиги ва уланиш имкониятлари, ушбу буюртмачи тармоқларининг хусусиятларига мос келади.

Техник мутахассисларнинг таъкидлашича, ўрнатилган қурилмалар – таҳдидлардан ҳимояланишнинг мисли кўрилмаган самарадорликдир, ҳамда SSL (янада хавфсиз алоқани ўзида мужассамлаштирган криптографик протокол) текширувларининг ихчам, бошқарувда қулай форм-фактордаги кўринишидир.

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений