“Янги технологиялар”да – DELL компаниясининг сўнги ускуналари

“Янги технологиялар”да – DELL компаниясининг сўнги ускуналари

11.02.2019

Лойиҳа “MERKURIY NIHOL” компанияси томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Давлат солиқ инспекцияси ҳузуридаги “Янги технологиялар” Илмий-тадқиқот марказига DELL компаниясининг сўнги русумдаги сервер ускуналари етказилди. Замонавий серверларни етказиш ва ўрнатишни ўз ичига олувчи лойиҳа, NIHOL компаниялар гуруҳига кирувчи “MERKURIY NIHOL” компанияси томонидан амалга оширилди.

Ушбу лойиҳа яратилган ноёб дастурий таъминотни сифатли сервер қурилмасида ишга туширишни ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан олдиндан тақдим этилганди. Айнан DELL компанияси серверлари керакли талабларга мос келганлиги учун танланганди.  

DELL юқори сифатли ва ишончли серверлари корхонанинг, ва хатто масофали офиснинг узлуксиз ишлашини, ҳамда маълумотлар тўлиқ сақланишини таъминлайди.

Ушбу қурилма мукаммал техник хусусиятларга ва ихчам корпус эга, шунингдек кам энергия сарф қилади.

Техник мутахассисларнинг таъкидлашича, DELL серверлари кўлами жуда яхши кенгаяди, бу эса ўз навбатида кенг спектрдаги энг хилма-хил вазифаларни ечиш учун уларнинг идеал мослашувчанлигини билдиради. 

Етказиб берилган қурилма конфигурациялари ДСИ қошидаги “Янги технологиялар” ИТМ эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда танланди. Серверда ўрнатилган барча бутловчи қисмлар қўлланилаётган кўпгина дастурий тизимлар билан бирлаша олади.

Буюртмачи, NIHOL компанияси томонидан амалга оширилган ушбу лойиҳага юксак баҳо берди.