NIHOL компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи, «MERKURIY NIHOL» ва «SANOAT KOMPUTER TIZIMLARI» компаниялари, «Қишлок қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки («Қишлок қурилиш банк» АТБ) учун тармоқ инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳасини муваффақиятли амалга оширди.
Аввал «Кишлок курилиш банк» АТБ тармоқ инфратузилмасини модернизация қилиш долзарб вазифалардан бири эди
Тармок инфратузилмасининг тўғри ташкил этилиши банкка тезкор қидирув ва сифатли маълумотларни узатиш, банк ҳужжатлар билан ишлашда жамоа самарадарлигини янада ошириш, шунингдек юқори даражадаги интернетга уланиш ҳавфсизлигини ва умуман олганда, ахборот ҳавфсизлиги даражасини таъминлаш каби мухим вазифаларни ҳал қилиш имконини беради.
Тармок инфратузилмаси таркибий тузилмалари – локал тармоқ, фаол ускуналар (коммутаторлар, интерфейс конвертерлари, роутерлар), пассив ускуналар (ўрнатиш шкафлари, симли каналлар, коммутация панеллари ва бошқалар.), шунингдек компьютерлар ва периферик қурилмалар (принтерлар, нусҳа кўчириш қурилмалари, ишчи станциялар).
Ускуналар таҳлили, олдинги тармоқ инфратузилмаларининг эскиргани, турли ишлаб чиқарувчилардан эканлиги ва техник воситалари бўлакланиб кетганлигини кўрсатади
Модернизациялаш лойиҳасини амалга ошириш билан бир вақтнинг ўзида тармоқ инфратузилмасини ва корпоратив ахборотни ҳимоя қилиш масалаларига катта эътибор қаратилган.
«MERKURIY NIHOL» и «SANOAT KOMPUTER TIZIMLARI» компаниясининг мутахассислари томонидан тармоқ инфратузилмасининг профессионал қурилиши, Американинг «Juniper Networks» компаниясининг жаҳонга машхур телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчисидан замонавий асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш нафакат самарали, балки маълумотларни xавфсиз ишлатиш, шунингдек «Қишлок қурилиш банк» АТБ да маълумотлар алмашинувини янада яxшилаш имконини беради.
Тугалланган модернизация сифатли тармоқ инфратузилмасини барпо этишни таъминлайди, бу шунингдек «Қишлок қурилиш банк» АТБ қайта ишланган корпоратив маълумотларнинг ҳажмини ошириш, тезкор жавоб қатариш ва узлуксиз ишлашини ва ўзгарувчан воқеликларга уйғунлигини таминлайди.