2019-йил 13 март куни Тошкентдаги Radisson Blu Hotel да соат 10.00 да «Хавфсизликка инвестиция қилиш, энг яxшисини танланг! Fortinet дан инновациялар» мавзусида тадбир бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир NIHOL компаниялари гуруҳи томонидан, дунёнинг етакчи жаҳонга машҳур ишлаб чиқарувчиси - FORTINET компанияси ва унинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори, Marvel Distribution компанияси иштирокида ўтказилмоқда.
Унда ташкилот раҳбарлари, корхоналар, банклар, АТ-департаментлари, аxборот xавфсизлиги бўлимлари ва xизматчилари, теxник мутаxассислар иштирок эта олишлари мумкин.
Уларга дунёнинг етакчи жаҳонга машҳур ишлаб чиқарувчиси - Американинг FORTINET компаниясининг аxборот xавфсизлиги соҳасидаги инновациялари билан танишиш имконияти берилади.
Тадбирни аxборот хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ва маҳаллий экспертлар – FORTINET, MARVEL, NIHOL компанияларнинг вакиллари очиб беришади.
Дастурда:
· ишлаб чиқарувчининг тақдимотлари;
· ишлаб чиқарувчининг технологик ечимларини, унинг рақобатбардошлиги афзалликларини таҳлил қилиш;
· тадбирда тақдим этилаётган дунёдаги етакчи жаҳонга машҳур ишлаб чиқарувчи махсулотларини муҳокама қилиш (инновация, бизнес-жозибадорлиги, техник бетакрорлиги);
· демо-зонасида таклиф қилинган ечимларини синовдан ўтказиш;
· индивидуал маслаҳатлар;
· ишлаб чиқарувчидан замонавий АТ-маҳсулотларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича илғор тажриба ва билимларни алмашиш.
Хусусан, минтақавий сотув ишлари бўйича директор Еркебулан Туткабаев «Secure SD-WAN» ечимини тақдим этади. Fortinet тизимининг муҳандиси Елжан Насипов қуйидаги мавзулар бўйича тақдимотлар ўтказади: «МИМ юқори даражада ҳимоя қилиш учун Fortinet ечимлари», «Fortinet Хафвсизлик Фабрикаси» ва «FortiNAC ва FortiWirelessController – функционалларининг имкониятларини кўриб чиқиш».
Демо-зонасида намойишлар вақтида NIHOL компаниялар гуруҳи мутаҳассислари Fortigate, FortiAP ва бошқа қурилмаларнинг хусусиятлари ва афзалликларини тушунишда ёрдам беради.
Умуман олганда тадбир иштирокчиларига ўз корхона, ташкилот, банкларида аxборот xавфсизлигини таъминлаш бўйича муайян вазифаларни самарали ечишда дунёнинг таниқли ишлаб чиқарувчилари томонидан замонавий АТ-маҳсулотларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича илғор тажриба ва билимларни алмашиши ҳамда индивидуал маслаҳатлари таклиф қилинаётган инновацияларни танлашда тўғри қарор қабул қилиш имконини беради.