Hamkorbank АТБ учун ШК етказиб бериш

Hamkorbank АТБ учун ШК етказиб бериш

18.04.2019

«Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки учун Lenovo Group Limited компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 250 та шахсий компьютерлар етказиб берилди.

Бизнинг маълумот: 2018 йилда Lenovo компанияси шахсий компьютерларнинг  энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлди. Gartner компанияси маълумотларига кўра, жахон компьютер бозорида унинг улуши 22,5% ни ташкил қилди. Компания экспертларининг ҳисоб-китибларига кўра, 2018 йилда компьютерлар савдосининг умумий ҳажми 259,4 млн донани ташкил этди.

Lenovo 1984 йилда ташкил этилган. Дастлаб у Хитойга компьютер ускуналарини етказиб бериш ва иероглифлар учун кодларни ишлаб чиқишга ихтисослашган. Компания 2003 йилда $1,25 млрд IBM шахсий компьютерлар ишлаб чиқариш бўлинмасини сотиб олади. 2011 йилда NEC билан биргаликда қўшма корхона тузади ва Ғарбий Европада шахсий компьютерлар ва электрон истеъмолчилари бўйича нуфузли бўлган – Medion компаниясини сотиб олади.

Lenovo IdeaPad, ThinkPad, ThinkCentre, Lenovo маркалари остида шахсий, чўнтак компьютерлар, нетбуклар, серверлар, мониторлар ишлаб чиқаради.

Етказиб берилган самарали иш столи Lenovo V530 SFF ШК банкнинг бизнес-жараёни учун созлаш, бошқариш ва фойдаланишда қулай бўлиб, энергия тежамкорлиги ҳамда юқори тезликдаги хотира ва юқори тезликда сақлаш иконияти мавжуд.

Тезлиги, ишончлилиги ва ихчамлилиги туфайли ушбу Lenovo ШК модели кундалик иш вазифаларини ҳал қилиш учун идеалдир. ШМ модели энг янги процессор билан жиҳозланган бўлиб юқори тезликда сақлаш ва катта ҳажмдаги тезкор хотирага эга, фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида бир нечта иловалар билан ишлаш ва катта ҳажмдаги файлларни қайта ишлаш иконини беради, бунинг натижасида эса юқори самарадорлик таъминланади.

Янги замонавий ШК техник жиҳозлари билан жиҳозланганлиги банкнинг бизнес-жараёни самарадорлигини оширади.

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений