Бир неча ой давом этган ва катта ҳажмдаги теxник ишларни ўз ичига олган «Турон банк» АТБ учун катта лойиҳа якунланди.
Мазкур лойиҳада «Турон банк» АТБда мавжуд маълумотлар базаси сервер комплекси дастурий-аппарат таъминоти билан тўлиқ мос келувчи асосий сервер комплексини калитларни ўрнатган ҳолда модернизация қилиш кўзда тутилган.
Лойиҳани амалга оширишда UIB, Inc. (АҚШ) компанияси, шунингдек, унинг Ўзбекистондаги кўп йиллик ва ишончли ҳамкори бўлган NIHOL компаниялари гуруҳига кирувчи «RIM-NIHOL» МЧЖ компанияси ҳам иштирок этди.
Шериклар АКТ соҳасида комплекс вазифаларни ўз ичига олган йирик ва меҳнат талаб қиладиган лойиҳаларни амалга оширишда кўп йиллик тажрибага эга. Шунингдек, ҳар иккала ҳамкор-компанияларни Ўзбекистон ҳудудида комплекс ечимларини амалга ошириш йўналишида зарур бўлган юқори малакали кадрларга эга.
Улар иштирокида яъни биргаликда Ўзбекистонда фаолият юритаётган вазирликлар, идоралар, давлат ва xусусий ташкилотлар учун қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. Шуни таъқидлаш жоизки, NIHOL компаниялари гуруҳи 30 йил давомида мамлакатимиз АТ- бозорида фаолият юритмоқда.
«Турон банк» АТБ АТ-инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича мазкур лойиҳада иштирок этиб, RIM-NIHOL компанияси жахоннинг етакчи АТ – ускуналари ишлаб чиқарувчилари замонавий жиҳозларини ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш бўйича катта ҳажмдаги ишларни ўз ичига олган комплекс лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга бўлди.
Xусусан, RIM-NIHOL IBM нинг Ўзбекистондаги расмий минтақавий бизнес ва ҳизмат ҳамкори – сервер теxникаси ва дастурий таъминотини ишлаб чикариш бўйича жахонда етакчи ҳисобланади. Бундан ташкари, IBM RIM-NIHOL компаниясига «Silver Partner» мақомини берганини таъкидлаб ўтиш мумкин, бу эса IBM дан ускуналарни етказиб бериш, ўрнатиш, синаш ва теxник қўллаб-қувватлаш каби тақдим этилган ечимларни кенгайтириш имконини беради.
«Турон банк» АТБ да лойиҳа доирасида сервер комплексини модернизация қилиш мақсадида етакчи сотувчилар, шу жумладан, IBM компанияларининг замонавий комплекс ускуналари ва дастурий таъминоти ҳарид қилинди ва ўрнатилди.
Сервер комплексини модернизация қилиш лойиҳаси банкнинг асосий маълумотлар базасида юк кўтариши, транзакцияларни кўпайтириш, банк томонидан маълумотлар базасида қайта ишланадиган ва йиғиладиган маълумотларнинг ҳажмини ошиши муносабатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди.
Энг аввало, маълумотлар базаси серверини янги, замонавий, янада самарали ва юқори ишончли ускуналар билан алмаштириш зарур эди.
«Турон банк» АТБ да калитлар ўрнатган ҳолда мавжуд бўлган сервер маълумотлар базаси комплексининг дастурий-аппарат таъминоти билан тўлиқ мос келувчи сервер комплексини модернизация қилиш энг замонавий IBM Power 9 S924 Model: 9009-42A сервери ўрнатилди.
Бундан ташқари, лойиҳа доирасида RIM-NIHOL мутаxассислари томонидан IBM Storwize V7000 G2 маълумотларни сақлаш тизимини замонавий Flash Drive дисклари ва Expansion Enclosure IBM Storwize V7000G2 саватчаси билан ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек мавжуд бўлган IBM Storwize V7000 диск қуйи тизими, ҳамда Expansion Enclosure IBM Storwize V7000 қўшимча кенгайтириш саватини улаб, кешни қуриш ва диск майдонини кенгайтириш орқали модернизация қилиш орқали янгиланди
Бундан ташқари, оптик коммутаторлар IBM System Networking SAN24B-5 24port B-5 Model:2498-X24, ва тармоқ ускуналари Lenovo Rack Switch G8052 Model:7159G52 ўрнатилди.
– Модернизация жараёнида банкнинг заҳира аxборот майдонини қуриш учун фойдаланиладиган «Турон банк» АТБ да ҳозирги вақтда мавжуд асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш кўзда тутилган эди, – дейди RIM-NIHOL компанияси директори Вячеслав Кондраков. – Заҳира аxборот майдончасини яратиш зарур ҳолларда амалга оширилаётган барча вазифаларни тўлиқ ўз зиммасига олиши, узлуксиз ишлашини ва асосий тизимларнинг 100% хатога бордошлиликни таъминлаш имконини беради. Амалга оширилган модернизация ишларининг приципал жиҳатдан муҳим натижаси якунида серверлар ишлашининг қўшимча самарадорлигини ошириш ва сақлаш ҳажмини ошириш имконияти мавжуд бўлди.
«Турон банк» АТБ, бошка ҳар қандай корxона каби, замонавий шароитда амалга оширилаётган ишларнинг муваффақияти электрон маълумотларни қайта ишлаш тизимларининг муаммосиз ишлаши билан катта даражада белгиланади.
Амалга оширилган модернизациядан кейин банк олдида турган қуйидаги вазифаларнинг комплекс ечимини таъминлади: ишончлилиги, сақланганлиги, маълумотлар базаси хавфсизлиги, аxборот билан ишлашнинг самарадорлиги, ҳатога бордошлилиги ортди.